Давронов Нурзод Исмоиловичнинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Ped1483.
Илмий маслаҳатчи: Маъмуров Баҳодир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Расмий оппонентлар: Маманазаров Абдуҳаким Бозорович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шарифзода Сардорбек Ўразтабиб ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Қурбонова Гулноз Негматовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг назарий-дидактик хусусиятлари саломатликка оид билимларни кундалик ва педагогик фаолиятда қўллашга тайёрлаш заруратидан келиб чиқиб, таълим мазмунининг касбий хавфларга йўналтирилганлиги, амалий топшириқларнинг индивидуал имкониятларга мослаштирилганлиги ҳамда соғлом хулқ-атворнинг рефлексив баҳолаш билан боғлиқлигини педагогик, психологик ва методик ёндашувлар уйғунлигида асослаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик механизмлари алоҳида фанларда ўзлаштирилган билимларни яхлит касбий фаолиятга татбиқ этиш талабига мувофиқ, мазмуний интеграция, ташкилий мувофиқлаштириш, методик фаоллаштириш, мотивацион-қадриятли рағбатлантириш, субектлараро ҳамкорлик ва диагностик-рефлексив мониторингнинг функсияларини диагностик-мотивацион, ахборот-когнитив, амалий-конструктив ҳамда рефлексив-коррексион босқичларга мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг мазмуни назарий тайёргарликни касбий хавфларни баҳолаш ва саломатликни асровчи қарорларни қабул қилиш тажрибаси билан бойитиш эҳтиёжига таянган ҳолда, “Касбий-саломатлик дилеммалари” муаммоли-таҳлилий ҳамда “Салутоген педагогик лойиҳалаш” амалий-конструктив методлари воситасида муқобил ечимларни қиёслаш, индивидуал ресурсларни сафарбар этиш, превентив-коррексион чораларни режалаштириш ва кутиладиган натижаларни рефлексив баҳолаш топшириқларини изчил мураккаблаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик модели индивидуал тайёргарлик даражасига мос педагогик ёрдамни белгилаш заруратидан келиб чиқиб, мақсадли, мазмунли, ташкилий-жараёнли ва натижавий компонентларни функсионал боғлаш ҳамда билим, қадриятли муносабат, амалий кўникма ва рефлексив баҳолаш кўрсаткичлари бўйича аниқланган ривожланиш динамикасини топшириқларни дифференциаллаштириш билан уйғунлаштирувчи қайта алоқа асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантириш жараёни аудитория машғулотлари, мустақил таълим ва педагогик амалиёт ўртасидаги методик узвийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган илғор тажрибаларни контекстуал мослаштириш, касбий кейслар, индивидуал саломатлик режаси ва рефлексив баҳолаш воситаларини “саломатликмаданияти.уз” платформасининг ягона рақамли дидактик муҳитида бирлаштириш ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик механизмлари” мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг назарий-дидактик хусусиятлари саломатликка оид билимларни кундалик ва педагогик фаолиятда қўллашга тайёрлаш заруратидан келиб чиқиб, таълим мазмунининг касбий хавфларга йўналтирилганлиги, амалий топшириқларнинг индивидуал имкониятларга мослаштирилганлиги ҳамда соғлом хулқ-атворнинг рефлексив баҳолаш билан боғлиқлигини педагогик, психологик ва методик ёндашувларга доир хулоса ва тавсиялардан 60111200 – Жисмоний маданият таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Саломатлик маданияти” дарслигининг “Саломатлик маданияти, унинг кўрсаткичлари” модули  мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 22-майдаги 2786-516а-0фф9-3022-0241-2018-7241-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг назарий-дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик механизмлари алоҳида фанларда ўзлаштирилган билимларни яхлит касбий фаолиятга татбиқ этиш талабига мувофиқ, мазмуний интеграция, ташкилий мувофиқлаштириш, методик фаоллаштириш, мотивацион-қадриятли рағбатлантириш, субектлараро ҳамкорлик ва диагностик-рефлексив мониторингнинг функсияларини диагностик-мотивацион, ахборот-когнитив, амалий-конструктив ҳамда рефлексив-коррексион босқичларга мувофиқлаштиришга доир тавсиялардан 60111200 – Жисмоний маданият таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси” дарслигининг “Жисмоний маданиятнинг жамиятдаги вазифалари ва шакллари” модулининг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 55198-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак педагогларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик механизмларини изчил қўллаш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг мазмуни назарий тайёргарликни касбий хавфларни баҳолаш ва саломатликни асровчи қарорларни қабул қилиш тажрибаси билан бойитиш эҳтиёжига таянган ҳолда, “Касбий-саломатлик дилеммалари” муаммоли-таҳлилий ҳамда “Салутоген педагогик лойиҳалаш” амалий-конструктив методлари воситасида муқобил ечимларни қиёслаш, индивидуал ресурсларни сафарбар этиш, превентив-коррексион чораларни режалаштириш ва кутиладиган натижаларни рефлексив баҳолашга доир тавсиялардан Бухоро давлат педагогика институти, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Навоий давлат университети ҳамда Термиз давлат университетининг ўқув-тарбия жараёнига татбиқ этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 19-июн 01/01-01-571 сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг саломатлик маданиятини ривожлантиришга оид илғор педагогик тажрибаларни ўзлаштириш ва касбий фаолиятда қўллаш имкониятлари кенгайтирилган.
бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик модели индивидуал тайёргарлик даражасига мос педагогик ёрдамни белгилаш заруратидан келиб чиқиб, мақсадли, мазмунли, ташкилий-жараёнли ва натижавий компонентларни функсионал боғлаш ҳамда билим, қадриятли муносабат, амалий кўникма ва рефлексив баҳолаш кўрсаткичлари бўйича аниқланган ривожланиш динамикасини топшириқларни дифференциаллаштиришга доир амалий тавсиялардан Бухоро давлат педагогика институтида 2024-2025-йилларда бажарилган 209131-рақамли Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва Тараққиёт вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Британия элчихонаси томонидан молиялаштирилган “Энглиш анд Инcлусион прожеcт wитҳин тҳе фрамеwорк оф тҳе “Аccелератинг Энглиш Лангуаге Теачинг ин Cентрал Асиа” (АЕЛЛCА) халқаро лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат педагогика институтининг 2026-йил 19-сентябрдаги 629-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларда саломатлик маданиятини ривожлантиришнинг мазмуни, амалга ошириш босқичлари ва кутиладиган натижаларга оид тизимли билимларни шакллантириш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларда саломатлик маданиятини ривожлантириш самарадорлиги аудитория машғулотлари, мустақил таълим ва педагогик амалиёт ўртасидаги методик узвийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган илғор тажрибаларни контекстуал мослаштириш, касбий кейслар, индивидуал саломатлик режаси ва рефлексив баҳолаш воситаларини “саломатликмаданияти.уз” платформаси  ишлаб чиқилиб ўқув жараёнига татбиқ этишга доир тавсиялардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2026-йил 16-апрелдаги 62736-сонли гувоҳномаси). Натижада, талабалар ва ўқитувчиларнинг индивидуал саломатлик ресурсларини аниқлаш ҳамда уларнинг натижаларини рефлексив баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish