Саидова Камола Ҳалим қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилининг нофаол сўзлар ўқув луғатини тузишнинг лексикографик асослари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6011. 
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.40.01.
Расмий оппонентлар: Давлатова Раъно Ҳайдаровна, филология фанлари доктори, профессор; Баҳодир Суюнов Турдиевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилининг нофаол сўзлар ўқув луғатини тузишнинг лексикографик асосларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
луғатчиликдаги янги тушунча – нофаол сўзлар ўқув луғатининг лингвистик ва лексикографик асослари сўзларнинг идрок қилиниш даражаси ҳамда фойдаланиш частотасига таянган ҳолда, кам қўлланувчи лексик бирликларни ўқув мақсадига мос табақалаштириш орқали юқори босқич тил ўрганувчиларига мўлжалланган даражали лингводидактик восита сифатида очиб берилган;   
нофаол сўзларнинг таълим контекстидаги вазифаси уларнинг лингвистик ва лингводидактик хусусиятларини ўзаро кесиштириш орқали, ўқувчиларнинг тил компетенсиясини ривожлантиришдаги – матнни тўғри тушуниш, оғзаки ва ёзма нутқни услубий мукаммал ифодалаш ҳамда когнитив ва танқидий тафаккурни ўстиришдаги ўрнига кўра функсионал жиҳатдан белгилаб берилган; 
ўқув луғатида сўз маъносини изоҳлашнинг когнитив-семантик, лингводидактик ва лексикографик асослари лингвистик назарияларни таълим шароитига мослаштириш мақсадида асосий маънони аниқлаш, таркибий таҳлил қилиш, семантик майдонни белгилаш ва изоҳ турини танлаш каби босқичма-босқич узлюксиз жараён тарзида ишлаб чиқилган; 
нофаол сўзлар ўқув луғатини тузиш методологияси лингвистик назария, лексикографик тамойил ва таълим эҳтиёжларининг интеграцияси асосида, назарий консепсиядан бошлаб то аниқ луғат намунасигача бўлган амалий жараён сифатида шакллантирилган ҳамда унинг замонавий ўқув лексикографияси учун моҳияти методологик жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг нофаол сўзлари ўқув луғатини тузишнинг лексикогарфик асосларини аниқлаш жараёнида:
лексик бирликларни ўқув жараёнига мос тарзда танлаш ва тартиблаштиришга доир илмий-назарий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2020 – 2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172 сонли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш”номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетИнинг 2025-йил 25-апрелдаги № 01/4-1654-сон маълумотномаси). Натижада даражали, табақалаштирилган лексик тизимни шакллантиришда сўзларнинг когнитив идрок даражаси, қўлланиш частотаси асосида ёш ва таълим босқичига мос сўзлар танлаб олинган; 
луғат тузиш методологияси, сўз маъносини изоҳлаш усуллари тадқиқидан аниқланган назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 – 2023-йилларда бажарилган ИЛ-21091506 рақамли “Ўзбек исмларининг изоҳли имло лугʻати ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 25-апрелдаги №01/4-1648-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбек исмларининг изоҳли имло лугʻати” да контекстуал аниқлик, парадигматик муносабат, кўргазмали-иллюстратив (остенсив), таржима ва лингвокултурологик тавсиф каби изоҳлаш усуллари орқали семантизациялаш жараёни такомиллаштирилди; 
лексик бирликларнинг семантик, грамматик ва услубий тавсифи хусусан, тарихий, этнографик ва шевага оид бирликларнинг кодификацияси, контекстли изоҳи ҳамда морфологик шаклларига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 – 2023-йилларда бажарилган ИЛ – 402104209-сонли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” грант лойиҳасида фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 5-майдаги №01/4-1881-сон маълумотномаси). Натижада замонавий НЛП тизими учун зарур бўлган семантик базани шакллантириш ва ахборот-қидирув воситалари, таржима функсияси, умуман, тил корпуси самарадорлигини оширишга ҳисса қўшилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish