Халилов Шоҳруҳ Мирзо Боймурод ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Терговчининг процессуал мақомини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.09 - Жиноят процесси. Криминалистика. Тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Yu1833.
Илмий раҳбар: Каримов Ваҳабжон, юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: Имомназаров Алишер Хасанович, юридик фанлар доктори; Хайдаров Мирсаид Миржаббарович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: терговчининг процессуал мақомини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терговчининг гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан жиноий таъқибни амалга ошириш билан бирга иш ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириш, шахснинг айбини тасдиқловчи далиллар билан бир қаторда уни оқловчи, жавобгарлигини истисно қилувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатларни аниқлаш, тўплаш, текшириш ва баҳолаш учун зарур чораларни кўриш мажбурияти унинг ваколатларини белгиловчи нормада мустаҳкамланиши асослантирилган;
Жиноят-процессуал кодексида тўғридан-тўғри назарда тутилмаган ҳолларда терговчидан асосий процессуал қарорларни прокурор, тергов органи раҳбари ёки бошқа мансабдор шахс билан келишишни талаб қилиш, шунингдек уни текширилган далиллар асосида шаклланган ички ишончига зид процессуал қарор қабул қилишга мажбурлаш тақиқланиши асослантирилган;
жиноят ишлари терговчилар ўртасида автоматлаштирилган ахборот тизимида объектив мезонлар асосида тақсимланиши, жиноят ишини бир терговчидан бошқасига ўтказишга фақат қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлганда, аниқ фактик ва ҳуқуқий асослар кўрсатилган қарор билан йўл қўйилиши, терговчини иш юритишдан четлатиш эса Кодекс талаблари жиддий ёхуд такроран бузилганда асослантирилган қарор қабул қилиш орқали амалга оширилиши асослантирилган;
тергов органи раҳбари дастлабки тергов фаолияти устидан процессуал раҳбарлик ва назоратни амалга оширувчи мансабдор шахс сифатида таърифланиши, “юқори турувчи тергов органи раҳбари” тушунчаси киритилиши, раҳбарнинг терговчига далилларга баҳо бериш, жиноятнинг ҳуқуқий тавсифи, айбловнинг ҳажми ва иш якуни юзасидан аниқ натижага эришиш ҳақида кўрсатма бериши тақиқланиши ҳамда у жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қонунга хилоф ёки асоссиз қарорни аниқлаганда асослантирилган процессуал хулоса тузиб, уни прокурорга киритиши асослантирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Терговчининг процессуал мақомини такомиллаштириш масалалари бўйича олинган хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
терговчининг гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан жиноий таъқибни амалга ошириш билан бирга иш ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириш, шахснинг айбини тасдиқловчи далиллар билан бир қаторда уни оқловчи, жавобгарлигини истисно қилувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатларни аниқлаш, тўплаш, текшириш ва баҳолаш учун зарур чораларни кўриш мажбурияти унинг ваколатларини белгиловчи нормада мустаҳкамланиши ҳақидаги таклифидан Жиноят-процессуал кодексининг 36-моддасини тўлдириш бўйича қонун ижодкорлиги жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2026 йил 20 августдаги 
27/2-337-26-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши холислик талабини принцип даражасидан терговчининг шахсий процессуал мажбурияти даражасига кўтаришга ҳамда шахсни асоссиз айбловдан ҳимоя қилишга хизмат қилади;
Жиноят-процессуал кодексида тўғридан-тўғри назарда тутилмаган ҳолларда терговчидан асосий процессуал қарорларни прокурор, тергов органи раҳбари ёки бошқа мансабдор шахс билан келишишни талаб қилиш, шунингдек уни текширилган далиллар асосида шаклланган ички ишончига зид процессуал қарор қабул қилишга мажбурлаш тақиқланиши ҳақидаги таклифидан Жиноят-процессуал кодексининг 36-моддасини тўлдириш бўйича қонун ижодкорлиги жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тергов фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда унинг сифатини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2026 йил 20 августдаги 27/2-337-26-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши қонунда назарда тутилмаган мажбурий келишиш амалиётини истисно этишга ва терговчининг ички ишончи асосида қарор қабул қилиш имкониятини кафолатлашга хизмат қилади;
жиноят ишлари терговчилар ўртасида автоматлаштирилган ахборот тизимида объектив мезонлар асосида тақсимланиши, жиноят ишини бир терговчидан бошқасига ўтказишга фақат қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлганда, аниқ фактик ва ҳуқуқий асослар кўрсатилган қарор билан йўл қўйилиши, терговчини иш юритишдан четлатиш эса Кодекс талаблари жиддий ёхуд такроран бузилганда асослантирилган қарор қабул қилиш орқали амалга оширилиши ҳақидаги таклифидан Жиноят-процессуал кодексининг 
348-моддасини янги таҳрирда баён этиш ва 382-моддасини такомиллаштириш бўйича қонун ижодкорлиги жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2026 йил 20 августдаги 
27/2-337-26-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят ишларини тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг процессуал барқарорлигини таъминлашга ҳамда терговчининг процессуал позициясига ташкилий воситалар орқали таъсир кўрсатиш имкониятини чеклашга хизмат қилади;
тергов органи раҳбари дастлабки тергов фаолияти устидан процессуал раҳбарлик ва назоратни амалга оширувчи мансабдор шахс сифатида таърифланиши, “юқори турувчи тергов органи раҳбари” тушунчаси киритилиши, раҳбарнинг терговчига далилларга баҳо бериш, жиноятнинг ҳуқуқий тавсифи, айбловнинг ҳажми ва иш якуни юзасидан аниқ натижага эришиш ҳақида кўрсатма бериши тақиқланиши ҳамда у жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қонунга хилоф ёки асоссиз қарорни аниқлаганда асослантирилган процессуал хулоса тузиб, уни прокурорга киритиши ҳақидаги таклифидан Жиноят-процессуал кодексининг 37-моддасини такомиллаштириш бўйича қонун ижодкорлиги жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2026 йил 20 августдаги 27/2-337-26-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши идоравий раҳбарлик билан терговчининг процессуал мустақиллиги ўртасидаги чегарани қонун даражасида белгилашга хизмат қилади;

Yangiliklarga obuna bo‘lish