Валижонов Шахбоз Одилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда рақобат муҳити шароитида сифатни бошқаришнинг истиқболлари”
(Енгил саноат корхоналари мисолида)), 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5546.
Илмий раҳбар: Казаков Олим Сабирович иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07.
Расмий оппонентлар: Оқбоев Алишер Расулжанович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. Дадабоев Тулқинжон Юсфжонович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналарда рақобат муҳити шароитида сифатни бошқаришнинг истиқболлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: услубий ёндашувга кўра “енгил саноат тармоғида сифатни самарали бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни маҳсулот сифати, ишлаб чиқариш самарадорлиги, стандартлаштириш, ресурслардан фойдаланиш ва бозор рақобатбардошлигини ўзаро боғлиқ ҳолда бошқариш орқали корхоналарнинг барқарор ривожланиши ва экспорт имкониятларини оширишга қаратилган иқтисодий-бошқарув механизм сифатида такомиллаштирилган;
енгил саноат корхоналари сифатни бошқариш самарадорлигини баҳолаш услуби сифатни самарали бошқариш индексининг “юқори самарадорлик даража” (0,8 ≤ СБСИюқ. ≤ 1,0), “барқарор шаклланган даража” (0,6 ≤ СБСИбарқ. ≤ 0,79), “ривожланиш босқичдаги даража” (0,4 ≤ СБСИрив. ≤ 0,59), “критик даража” (0 ≤ СБСИкрит .≤ 0,39) чегаравий қийматлари орқали белгилаш асосида такомиллаштирилган;
енгил саноат корхоналарида сифатни бошқариш даражасини баҳолашнинг кичик, ўрта ва йирик корхоналар тоифасига мослаштирилган дифференциал балли-мезонли усули доирасида корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати, ресурс имкониятлари, бошқарув мураккаблиги ва стандартлаштириш даражаларига кўра “критик даража” (1,00-1,80), “бошланғич сифат самарадорлиги” (1,81-2,60), “ривожланаётган сифат самарадорлиги” (2,61-3,40), “барқарор самарадорлик” (3,41-4,21) ва “юқори сифат самарадорлиги” (4,21-5,00) мезон чегараларида баҳолаш таклифи асосланган;
“Янтекс” масъулияти чекланган жамиятиининг асосий кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар асосий кўрсаткичларининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
услубий ёндашувга кўра “енгил саноат тармоғида сифатни самарали бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни маҳсулот сифати, ишлаб чиқариш самарадорлиги, стандартлаштириш, ресурслардан фойдаланиш ва бозор рақобатбардошлигини ўзаро боғлиқ ҳолда бошқариш орқали корхоналарнинг барқарор ривожланиши ва экспорт имкониятларини оширишга қаратилган иқтисодий-бошқарув механизм сифатида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши талабаларда енгил саноат корхоналарида сифатни бошқаришнинг иқтисодий мазмуни, унинг ишлаб чиқариш самарадорлиги, стандартлаштириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва рақобатбардошлик билан боғлиқ жиҳатларини чуқурроқ англаш имконини берган;
енгил саноат корхоналари сифатни бошқариш самарадорлигини баҳолаш индексининг “юқори самарадорлик даража” (0,8 ≤ СБСИюқ. ≤ 1,0), “барқарор шаклланган даража” (0,6 ≤ СБСИбарқ. ≤ 0,79), “ривожланиш босқичдаги даража” (0,4 ≤ СБСИрив.≤ 0,59), “критик даража” (0 ≤ СБСИкрит .≤ 0,39) чегаравий қийматлари белгилаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 15-июндаги 01-06-30-5984-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида енгил саноат корхоналарда маҳсулот сифати, ишлаб чиқариш самарадорлиги, бозор рақобатбардошлиги ва ташкилий-бошқарув жараёнларини комплекс баҳолаш орқали сифатни бошқариш самарадорлигини 15-20%га ошириш, нуқсонли маҳсулотлар улушини 10-15%га камайтириш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини 12-18%га яхшилашга хизмат қилган;
енгил саноат корхоналарида сифатни бошқариш даражасини баҳолашнинг кичик, ўрта ва йирик корхоналар тоифасига мослаштирилган дифференциал балли-мезонли методи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати, ресурс имкониятлари, бошқарув мураккаблиги ва стандартлаштириш даражалари инобатга олиниб, “критик даража” (1,00-1,80), “бошланғич сифат самарадорлиги” (1,81-2,60), “ривожланаётган сифат самарадорлиги” (2,61-3,40), “барқарор самарадорлик” (3,41-4,21) ва “юқори сифат самарадорлиги” 4,21-5,00 мезон чегараларида баҳолаш таклифи асосланган таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 15-июндаги 01-06-30-5984-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида енгил саноат корхоналарида сифатни бошқариш ҳолатини корхона тоифаси бўйича аниқ баҳолаш, кичик, ўрта ва йирик корхоналарнинг кучли ва заиф жиҳатларини ажратиш ҳамда ҳар бир тоифа учун мақсадли такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
“Янтекс” масъулияти чекланган жамиятининг асосий кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган ҳудудий бошқармаси томонидан “Янтекс” МЧЖни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 15-июндаги 01-06-30-5984-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида “Янтекс” МЧЖнинг ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулот сифати, экспорт имкониятлари, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва рақобатбардошлик кўрсаткичларини истиқболли баҳолаш имконияти яратилган. Шунингдек, прогноз натижалари корхонада сифатни бошқариш тизимини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш ва 2030-йилга қадар ривожланиш йўналишларини белгилашда амалий асос бўлиб хизмат қилган.