Чориев Ҳайитмурод Қултўра ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ингичка ичакнинг битишмали ўткир тутилишини комплекс даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш»; 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Tib6341.
Илмий раҳбар: Мустафакулов Ишназар Бойназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03
Расмий оппонентлар: Ходжиев Данияр Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гуламов Олимжон Мизахитович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши билан оғриган беморларни профилактика қилиш ва комплекс даволашни яхшилашдан иборат.
III . Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши патогенезида цитокин дисбалансининг, липидлар перекисли оксидланиши кўрсаткичларининг ва нейромедиатор серотонин даражасининг комплекс баҳоси ўтказилиб, уларни мақсадли дори-дармон билан коррекция қилиш заруратини исботланган;
операциядан олдинги тайёргарликни, хирургик тактикани ва беморларни операциядан кейинги юритишни оптималлаштиришни ўз ичига олган Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши профилактикаси ва даволашга комплекс патогенетик ёндашувлар зарурлиги исботланган;
ўткир чандиқли ингичка ичак тутилишини хирургик даволашда ичакаро анастомозлар етишмовчилигининг олдини олишда микроциркуляцияни яхшилаш ва ичак девори ишемик шикастланишини камайтириши асосланган;
клиник, лаборатор, инструментал ва интраоперацион мезонларнинг комплекс баҳосига асосланган ҳамда кейинги даволаш ва хирургик тактикани фарқлаш имконини берувчи Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши билан оғриган беморларни юритиш даволаш-ташхис алгоритми ишлаб чиқилиб, унинг юқори самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги №08/23-сон хулосасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши патогенезида цитокин дисбалансининг, липидлар перекисли оксидланиши кўрсаткичларининг ва нейромедиатор серотонин даражасининг комплекс баҳоси ўтказилиб, уларни мақсадли дори-дармон билан коррекция қилиш заруратини асослаш имконини берди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: аниқланган метаболик, яллиғланиш ва нейрогуморал бузилишлар Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилишида уларни мақсадли коррекция қилишни патогенетик жиҳатдан асослаш имконини берди. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2026 йилдаги №04-Т-сон буйруқ), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (28.02.2026 йилдаги №23-сон буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали (11.03.2026 йилдаги №56/4-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ичак функциясини тиклаш ва Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши асоратлари хавфини камайтиришга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: дори-дармон билан коррекцияни оптималлаштириш бир бемор ҳисобига даволаш харажатларини ўртача 720000 сўмга камайтириш имконини беради. Хулоса: аниқланган оксидатив, цитокин ва серотонинергик бузилишларни коррекция қилиш Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилишини комплекс даволашни такомиллаштиришни патогенетик жиҳатдан асослайди.
иккинчи илмий янгилик: операциядан олдинги тайёргарликни, хирургик тактикани ва беморларни операциядан кейинги юритишни оптималлаштиришни ўз ичига олган Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши профилактикаси ва даволашга комплекс патогенетик ёндашув ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишлаб чиқилган ёндашув Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши оғирлигини ҳисобга олган ҳолда консерватив ва хирургик даволаш ҳажмини фарқлаш имконини беради. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2026 йилдаги №04-Т-сон буйруқ), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (28.02.2026 йилдаги №23-сон буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали (11.03.2026 йилдаги №56/4-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: беморларни комплекс даволаш ва операциядан кейинги тикланиш натижаларини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: комплекс патогенетик ёндашувни қўллаш бир бемор ҳисобига тахминан 980000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: комплекс патогенетик ёндашув маҳаллий ва тизимли бузилишлар оғирлигини ҳисобга олган ҳолда Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши билан оғриган беморларни даволашни фарқлаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилишини хирургик даволашда ичакаро анастомозлар етишмовчилигининг олдини олишнинг микроциркуляцияни яхшилаш ва ичак девори ишемик шикастланишини камайтириши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилган усул ичакаро анастомознинг ишончлилигини ошириш ва унинг етишмовчилиги хавфини камайтиришга қаратилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2026 йилдаги №04-Т-сон буйруқ), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (28.02.2026 йилдаги №23-сон буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали (11.03.2026 йилдаги №56/4-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ичакаро анастомозлар етишмовчилиги ва у билан боғлиқ асоратлар хавфини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ичакаро анастомозлар етишмовчилигининг олдини олиш операциядан кейинги асоратларни даволаш харажатларини бир бемор ҳисобига ўртача 1350000 сўмга камайтириш имконини беради. Хулоса: ишлаб чиқилган усул ичакаро анастомознинг ишончлилигини ошириш ва Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилишида ингичка ичак резекциясидан кейинги асоратларнинг олдини олишга қаратилган.
тўртинчи илмий янгилик: клиник, лаборатор, инструментал ва интраоперацион мезонларнинг комплекс баҳосига асосланган ҳамда кейинги даволаш ва хирургик тактикани фарқлаш имконини берувчи Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши билан оғриган беморларни юритиш даволаш-ташхис алгоритми ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишлаб чиқилган алгоритм Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши оғирлигини комплекс баҳолаш ва кейинги даволаш тактикасини асосли танлаш имконини беради. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2026 йилдаги №04-Т-сон буйруқ), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (28.02.2026 йилдаги №23-сон буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали (11.03.2026 йилдаги №56/4-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: даволаш тактикасини ўз вақтида танлашга ва Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилишининг асоратли кечишининг олдини олишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: даволаш-ташхис алгоритмини қўллаш бир бемор ҳисобига тахминан 1480000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: даволаш-ташхис алгоритми объектив мезонлар мажмуаси асосида Ўткир чандиқли ингичка ичак тутилиши билан оғриган беморларни юритиш тактикасини дифференциал равишда танлаш имконини беради.