Каримова Феруза Хамидуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “талабаларнинг касбий компетенсиясини инновацион ёндашув асосида шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3564.
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02. 
Расмий оппонентлар: Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мирзаева Фароғат Одилжоновна, педагогика фанлари доктори профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг касбий компетенсиясини инновацион ёндашув асосида шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш дидактик имкониятлари таълимга оид вазифаларни симуляцион моделлаштириш, диагностик мотивацион, когнитив компонентлар кесимида тизимлаштириш, касбий фаолият моделлари ва меҳнат бозори талабларини виртуал симуляциялаш ва натижавий таълим парадигмасига мослаштириш асосида кенгайтирилган;
талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш модели мотивациявий, ахборотли, тезкорлик ва баҳоловчи компонентларни мужассамлаштирган коллаборатив автометодик таркибга эдукологик интеграцион таъсир кўрсатувчи портфолио технологияси таъсир этувчи ички ва ташқи педагогик омилларни очиқ тизм сифатида интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш методикаси муаммоли таълим, коллаборатив ўқитиш, лойиҳалаш фаолияти менторлик мулоқот платформасида идентификациялаш ва рефлексив ривожланиш даражасини дидактик синергия яратиш орқали трансформациялашган платформага айлантириш асосида такомиллаштирилган;
 талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш методикасининг самарадорлиги ўқув материалларини рақамли интегратив моделлар ва симуляция технологияларига кўра интеграциялаштириш, таълим мазмунини эҳтиёжларига йўналтириш, виртуал технологияларни таълим жараёнига адаптив, интегратив мослаштириш орқали уйғунлаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг касбий компетенсиясини инновацион ёндашув асосида шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг касбий компетенсияларини инновацион ёндашув асосида шакллантиришнинг дидактик имкониятлари фанлараро интеграциялашган ўқув топшириқларини касбий фаолият мазмунига компетенсиявий ёндашув асосида мувофиқлаштириш, симуляцион моделлаштириш ва меҳнат бозори талабларини рақамли таʼлим муҳити билан касбий-мазмуний интеграция орқали уйғунлаштириш мезонлари асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Инсон ресурсларини ривожлантириш ва лидерлик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 26-июндаги 211-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 13-февралдаги 02/01-01-59-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий компетенсиясини инновацион ёндашув асосида шакллантиришнинг мазмуни таҳлил қилинган;
талабаларнинг касбий компетенсияларини шакллантиришнинг инновацион-педагогик модели мотивацион, когнитив, фаолиятли ва баҳоловчи компонентларнинг ўзаро дидактик интеграцияси, таʼлим жараёнида портфолио технологиялари ҳамда ички ва ташқи педагогик омилларнинг таʼсирчанлигини педагогик қўллаб-қувватлаш механизми орқали таʼминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Таълим бошқарувидаги сўнгги ўзгаришлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2024-12-27 санадаги 446-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 13-февралдаги 02/01-01-59-сонли маълумотномаси). Натижада, инновацион ёндашув асосида талабаларда касбий компетенсияларини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик омиллари кенгайтирилган;
талабаларнинг касбий компетенсияларини инновацион ёндашув асосида шакллантириш методикаси муаммоли таʼлим, ҳамкорликда ўқитиш, лойиҳавий фаолият ва менторлик мулоқотини интегратив-педагогик ёндашув асосида интеграциялаш орқали талабаларнинг касбий фаолиятга тайёрлиги, рефлексив ёндашуви ва инновацион фаоллигини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Инсон ресурсларини ривожлантириш ва лидерлик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 26-июндаги 211-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр Рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 13-февралдаги 02/01-01-59-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий компетенсиясини ташкилий-педагогик, функсионал ва фаолиятли ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш методикасининг самарадорлиги ўқув материалларини рақамли интегратив моделлар ва симуляция технологияларига кўра интеграциялаштириш, таълим мазмуни эҳтиёжларига йўналтириш, виртуал технологияларни таълим жараёнига адаптив, интегратив мослаштириш ва амалий йўриқномаларни модулли ўқитиш тизим билан уйғунлаштириш асосида аниқлашга оид тавсиялар “Таълим бошқарувидаги сўнгги ўзгаришлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 13-февралдаги 02/01-01-59-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий компетенсияларини инновацион йўналишни шакллантириш босқичлари ахборот-маърифий, мотивацион-семантик, касбий-амалий, касбий-инновацион аниқланган ва унинг шаклланиш даражалари инновацион-йўналтирилган, инновацион-фаол, инновацион-касбий, инновацион-шахсий ёндашувлар самарадорлигини ошириш тизими ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish