Нурматова Дилноза Мустафакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Самарқанд вилояти интенсив боғлари нематодафаунаси ва унинг биоекологик хусусиятлари”, 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/В1461.
Илмий раҳбар: Мавлянов Очил, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов Самарқанд давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.09.10.
Расмий оппонентлар: Халимов Фазлитдин Закирович, биология фанлари доктори, доцент; Бекмурадов Абдужаббор Сатторович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилоятида ташкил этилган интенсив боғларнинг нематодафаунаси таркибини аниқлаш ҳамда биоекологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилояти интенсив боғлари нематодафаунаси тур таркиби аниқланган ва 10 туркум 34 та оила ва 51 та авлодларга мансуб 109 турдан иборат систематик рўйхат тузилган;
интенсив боғлар нематодофаунаси таксономик такиби ва биотоплар бўйича тақсимланиши хусусиятлари очиб берилган;
интенсив боғлар нематодафаунасининг эколого-трофик таркиби аниқланиб, нематодалар жамоасининг биоекологик хусусиятлари очиб берилган;
Бутлериус бутлери Гоодей, 1929 тури Ўзбекистон фаунаси учун янги тур эканлиги аниқланган;
республикамизда илк бор нематодалар жамоаси асосида тупроқ экотизими барқарорлиги баҳоланган;
кенг тарқалган паразит нематодаларнинг анатомо-морфологик ва биоекологик хусусиятлари ҳамда тарқалиш координаталари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Самарқанд вилояти интенсив боғлари нематодафаунаси ва унинг биоекологик хусусиятлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
интенсив мевали боғларда кенг тарқалган паразит нематодаларнинг тарқалиш даражаси, ўсимликларга таъсири, учраш координаталари аниқланган ҳамда паразит турларга қарши кимёвий, биологик ва агротехник чора тадбирлар бўйича илмий-амалий тавсиянома Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази маълумотномасининг 2026-йил 28-январдаги 05/06-04-105-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд вилояти интенсив мевали боғларида паразит нематодалар популяциялари ҳолатини прогнозлаштириш, бошқариш, карантин ҳолатига баҳо бериш ва мониторинг қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
интенсив боғларда тарқалган паразит турларга қарши кимёвий, биологик ва агротехник чора тадбирлар бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Самарқанд вилоятидаги “Мароқанд мева-сабзавот” МЧЖда ташкил этилган 5,0 гектарлик интенсив олма, 2,0 гектар олча ва 3,0 гектар шафтоли боғларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази маълумотномасининг 2026-йил 28-январдаги 05/06-04-105-сон маълумотномаси). Натижада, интенсив боғлардаги паразит нематодаларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга қарши самарали интеграциялашган агротехник ва кимёвий усуллардан фойдаланиш имконини берган.