Исмойилов Ҳаёт Баротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўсимлик мойи дезодорациялаш жараёнини фазалар гидродинамикасини яхшилаш билан такомиллаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т1558.
Илмий раҳбар: Нарзиев Мирзо Сайидович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Қурбанов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор; Баракаев Нусратилла Ражабович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик мойи дезодорациялаш жараёнини фазалар гидродинамикасини яхшилаш билан такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта мойини занжир насадкали барботаж қатламида дезодорациялашда гидродинамик параметрлари: барботаж қатламида занжир насадкалар баландлиги 30-35 см, занжир насадка ҳалқаси диаметрини оптимал қиймати 20 мм бўлиши аниқланган;
“суюқлик-буғ-занжир насадка” тизимида узлюксиз режимда амалга ошириладиган дезодорация жараёнининг назарий асослари, жараённи тавсифловчи математик модел тузилган ҳамда унинг МАТЛАБ муҳитидаги компютер модели ишлаб чиқилган;
технологик параметрлар - ишчи босим (вакуум), мой ҳарорати, суюқлик ва буғ фазалар сарфи, шунингдек занжир насадкалар ўлчами ва сонининг мой таркибидан енгил учувчан компонентларни ажратиш самарадорлигига таъсир даражаси аниқланиб, уларнинг оптимал қийматлари асосланган;
занжир насадкалар асосида пахта мойини дезодорациялашнинг технологик самарадорлиги экспериментал тадқиқотлар орқали исботланган, узлюксиз ишловчи энергия тежамкор ва конструктив жиҳатдан такомиллаштирилган янги дезодоратор қурилмаси конструксияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсимлик мойи дезодорациялаш жараёнини фазалар гидродинамикасини яхшилаш билан такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суюқлик-буғ-занжир насадка билан таъминланган узлюксиз режимда ишловчи дезодорациялаш қурилмасининг янги конструкцияси «Ғиждувон Агрокластер ёғ-мой» МЧЖ корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2024-йил 03-октябрдаги НМ/3-807-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта мойини дезодорациялаш жараёни давомийлигини 84 минутга қисқартириш, ҳароратини 20°C га пасайтириш, сув буғи сарфини эса 16 % га камайтириш ҳамда мой таркибидан ҳид ва таъм берувчи йўлдош моддаларни фраксион ажратувчи қурилманинг самарали конструкциясини ҳисоблаш ва лойиҳалашга имкон берган;
суюқлик-буғ-занжир насадка билан таъминланган узлюксиз режимда ишловчи такомиллаштирилган дезодорациялаш технологияси «Ғиждувон Агрокластер ёғ-мой» МЧЖ корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2024-йил 03-октябрдаги НМ/3-807-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган занжир насадкали узлюксиз ишлайдиган аппаратни саноатда қўллашдан кутилаётган иқтисодий самара йилига 532,4 млн сўмни ташкил этишига имкон берган.