Исомиддинов Зиёвиддин Дарвишалиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда куйишдан кейинги жарроҳлик даволаш босқичларида кузатиладиган асоратларни эрта ташхислаш ва уларнинг профилактикаси», 14.00.35 – «Болалар хирургияси» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Tib969.
Илмий маслаҳатчи: Мадазимов Мадамин Мўминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01.
Расмий оппонентлар: Фаязов Абдулазиз Джалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматуллаев Акмал Абадбекович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гафуров Адхам Анварович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гродно давлат тиббиёт университети (Белоруссия Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда куйишдан кейинги оқибатларни хирургик реабилитация босқичларида даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш орқали ташрихдан кейинги асоратлар ривожланишининг профилактик жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
куйгандан кейинги чандиқли деформацияларни даволашнинг хирургик эрта реабилитация даврида чандиқли тортишувларни бартараф этиш учун терини кўчириб ўтказишнинг реципиент соҳага мослашувчанлиги, якуний босқичда чандиқларнинг пайдо бўлиши, қайта ретракцияси келиб чиқиши, эрта ва олис муддатларда қониқарсиз функционал ва косметик натижалар ривожланишининг патогенетик механизмлари аниқланган;
куйгандан кейинги чандиқли деформацияларни физиологик жиҳатдан фарқлаган ҳолда реабилитация босқичларидан қатъий назар чандиқларнинг атрофик, нормотрофик ва гипертрофик турларини тери орқали термометрияда ва оксиметрия усулида верификация қилиш мезонларининг рақамли кўрсаткичлари аниқлаштирилган; 
куйгандан кейинги чандиқли деформацияларни даволашнинг эрта реабилитация босқичида – чандиқли тўқимада эпидермис қалинлашганлиги ҳисобига гиперкератоз белгилари бўлиши, жарроҳлик босқичида – яллиғланиш белгиларининг камайиши, чандиқларнинг ҳусусиятлари терининг тузилиш ҳусусиятларига қисман яқинлаши ҳамда васкуляризация жараёнининг якунланганлиги, якуний босқичда эса – базал қатламда атроф тўқималарга ҳос ўзгаришлар, дермада коллаген толаларининг неоплазмаси, гиподермада ёғ тўқимасининг пайдо бўлиши ортидан инфильтрация жараёнининг яхшиланиши билан тавсифланувчи реабилитация босқичларининг патоморфологик асослари исботланган;
чандиқли деформацияларни бартараф этишда тери кўчириб ўтказишдан олдинги даврда маҳаллий жароҳатга қоннинг зардобини инъекция қилинилиши тўқималарга антиоксидант таъсир кўрсатиши, унинг яллиғланиш, яллиғланишга қарши рецепторлардан ажралаётган интерлейкинларни блоклашига ва бу ўз навбатида тўқима стересс омилини камайишига олиб келиши исботланган;
куйишдан кейинги чандиқли деформация ва контрактураларни бартараф этишда реципиент соҳага 0,5-0,6 мм чуқурликда жароҳат юзаси бўйлаб қон зардобини инъекция қилиш, сўнгра жароҳат устига қоннинг эритрацитар массасини бир текисда суриб чиқиш сўнгра аутотрансплантатни ёпиш ҳамда жароҳат четларига тугунли чоклар қуйиш билан тавсифланувчи чандиқли нуқсонни бутун терили трансплантант билан бартараф этиш усули такомиллаштирилган (IAP 8216).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларда куйишдан кейинги оқибатларни хирургик реабилитация қилиш натижаларини яхшилашга қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: куйгандан кейинги чандиқли деформацияларни даволашнинг хирургик эрта реабилитация даврида чандиқли тортишувларни бартараф этиш учун терини кўчириб ўтказишнинг реципиент соҳага мослашувчанлиги, якуний босқичда чандиқларнинг пайдо бўлиши, қайта ретракцияси келиб чиқиши, эрта ва олис муддатларда қониқарсиз функционал ва косметик натижалар ривожланишининг патогенетик механизмлари аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29-ноябрда 6i-129/u-сон билан тасдиқланган “Куйишдан кейинги чандиқларни эркин бут тери ёрдамида бартараф этиш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 27-январдаги 14-сон, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 24-январдаги 11-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2026 йил 22-январдаги 15-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29-апрелдаги 07/47-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: куйгандан кейинги чандиқли деформацияларни даволашда аниқланган патогенетик механизмларни инобатга олиш беморларда тери трансплантатининг реципиент соҳага яхшироқ мослашувини таъминлаш, чандиқларнинг қайта шаклланиши ва ретракциясини камайтириш, эрта ва узоқ муддатли даврларда функционал ҳамда косметик натижаларни яхшилаш, беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини тиклаш имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: куйишдан кейинги чандиқли деформацияларни хирургик даволашда тери кўчириб ўтказишнинг реципиент соҳага мослашувчанлиги ва чандиқли ретракциянинг ривожланиш механизмларини ҳисобга олиш такрорий хирургик аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш, операциядан кейинги асоратларни бартараф этиш учун сарфланадиган қўшимча харажатларни қисқартириш ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини қисқартириш ҳисобига 1 нафар бемор учун ўртача 24178100 сўм маблағлар тежаш имконини беради. Хулоса. Илмий янгиликдан фойдаланиш тадқиқот кўлами бўйича (1-асосий гуруҳ) 281439300 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради;
иккинчи илмий янгилик: куйгандан кейинги чандиқли деформацияларни физиологик жиҳатдан фарқлаган ҳолда реабилитация босқичларидан қатъий назар чандиқларнинг атрофик, нормотрофик ва гипертрофик турларини тери орқали термометрияда ва оксиметрия усулида верификация қилиш мезонларининг рақамли кўрсаткичлари аниқлаштирилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29-ноябрда 6i-129/u-сон билан тасдиқланган “Куйишдан кейинги чандиқларни эркин бут тери ёрдамида бартараф этиш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 27-январдаги 14-сон, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 24-январдаги 11-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2026 йил 22-январдаги 15-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29-апрелдаги 07/47-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: чандиқларнинг физиологик хусусиятларини объектив баҳолаш, ташхислаш аниқлигини ошириш ва даволаш-реабилитация тактикасини индивидуал танлаш, шунингдек, даволаш самарадорлигини ошириш, функционал ва косметик бузилишларни камайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини яхшилаш имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликдан фойдаланиш ташхислаш жараёнини оптималлаштириш, чандиқ турини аниқлашда қўшимча текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш ва даволаш-реабилитация чораларини индивидуал танлаш имконини берган. Натижада асоссиз даволаш харажатларини қисқартириш, қайта хирургик аралашувлар эҳтимолини камайтириш, реабилитация муддатини оптималлаштириш ҳамда беморларни даволаш учун сарфланадиган умумий маблағларни тежашга эришилган. Хулоса. Илмий янгиликдан фойдаланиш ногиронликни камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор учун 138874635 сўм маблағлар иқтисод қилинишига имкон беради;
учинчи илмий янгилик: куйгандан кейинги чандиқли деформацияларни даволашнинг эрта реабилитация босқичида – чандиқли тўқимада эпидермис қалинлашганлиги ҳисобига гиперкератоз белгилари бўлиши, жарроҳлик босқичида – яллиғланиш белгиларининг камайиши, чандиқларнинг ҳусусиятлари терининг тузилиш ҳусусиятларига қисман яқинлаши ҳамда васкуляризация жараёнининг якунланганлиги, якуний босқичда эса – базал қатламда атроф тўқималарга ҳос ўзгаришлар, дермада коллаген толаларининг неоплазмаси, гиподермада ёғ тўқимасининг пайдо бўлиши ортидан инфильтрация жараёнининг яхшиланиши билан тавсифланувчи реабилитация босқичларининг патоморфологик асослари исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29-ноябрда 6i-129/u-сон билан тасдиқланган “Куйишдан кейинги чандиқларни эркин бут тери ёрдамида бартараф этиш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 27-январдаги 14-сон, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 24-январдаги 11-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2026 йил 22-январдаги 15-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29-апрелдаги 07/47-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: куйишдан кейинги чандиқли деформацияларни даволашнинг эрта реабилитация, жарроҳлик ва якуний босқичларида тўқималарда кечадиган патоморфологик ўзгаришларнинг илмий асосланиши реабилитация жараёнининг ҳар бир босқичида даволаш тактикасини тўғри танлаш ва индивидуал ёндашувни таъминлаш имконини берган. Натижада чандиқли тўқималарнинг функционал тикланишини яхшилаш, яллиғланиш ва патологик чандиқланиш хавфини камайтириш, тери тузилиши ва эстетик кўринишини тиклаш, беморларнинг меҳнат қобилияти ҳамда ҳаёт сифатини оширишга ёрдам беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: куйишдан кейинги чандиқли деформацияларни даволашда реабилитация босқичларининг патоморфологик хусусиятларини ҳисобга олиш даволаш чора-тадбирларини мақсадли режалаштириш, асоссиз муолажалар ва қўшимча дори воситалари сарфини камайтириш ҳамда хирургик аралашувдан кейинги асоратларнинг олдини олиш имконини берган. Натижада такрорий хирургик аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш, стационарда даволаниш ва реабилитация муддатларини оптималлаштириш ҳамда беморларни даволаш учун сарфланадиган умумий харажатларни қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса. Илмий янгиликдан фойдаланиш вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини қисқартириш ҳисобига 1 нафар бемор учун ўртача 24178100 сўм маблағлар тежаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: чандиқли деформацияларни бартараф этишда тери кўчириб ўтказишдан олдинги даврда маҳаллий жароҳатга қоннинг зардобини инъекция қилинилиши тўқималарга антиоксидант таъсир кўрсатиши, унинг яллиғланиш, яллиғланишга қарши рецепторлардан ажралаётган интерлейкинларни блоклашига ва бу ўз навбатида тўқима стересс омилини камайишига олиб келиши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29-ноябрда 6i-129/u-сон билан тасдиқланган “Куйишдан кейинги чандиқларни эркин бут тери ёрдамида бартараф этиш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 27-январдаги 14-сон, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 24-январдаги 11-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2026 йил 22-январдаги 15-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29-апрелдаги 07/47-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: илмий янгиликдан фойдаланиш тери трансплантатининг реципиент соҳага мослашувини яхшилаш, жароҳатнинг битиш жараёнини тезлаштириш, операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириш ҳамда функционал ва косметик натижаларни яхшилашга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: тери кўчириб ўтказишдан олдин маҳаллий жароҳат соҳасига қон зардобини инъекция қилиш орқали тўқималардаги яллиғланиш ва оксидловчи стрессни камайтириш, трансплантатнинг реципиент соҳага мослашувини яхшилаш ҳамда операциядан кейинги асоратларнинг олдини олиш имкони яратилган. Натижада қўшимча даволаш муолажалари ва дори воситаларига бўлган эҳтиёжни камайтириш, такрорий хирургик аралашувлар эҳтимолини пасайтириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳамда беморларни реабилитация қилиш учун сарфланадиган умумий харажатларни камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин. Хулоса. Илмий янгиликдан фойдаланиш ногиронликни камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор учун 138874635 сўм маблағлар иқтисод қилинишига имкон беради;
бешинчи илмий янгилик: куйишдан кейинги чандиқли деформация ва контрактураларни бартараф этишда реципиент соҳага 0,5-0,6 мм чуқурликда жароҳат юзаси бўйлаб қон зардобини инъекция қилиш, сўнгра жароҳат устига қоннинг эритрацитар массасини бир текисда суриб чиқиш сўнгра аутотрансплантатни ёпиш ҳамда жароҳат четларига тугунли чоклар қуйиш билан тавсифланувчи чандиқли нуқсонни бутун терили трансплантант билан бартараф этиш усули такомиллаштирилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29-ноябрда 6i-129/u-сон билан тасдиқланган “Куйишдан кейинги чандиқларни эркин бут тери ёрдамида бартараф этиш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 27-январдаги 14-сон, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 24-январдаги 11-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2026 йил 22-январдаги 15-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29-апрелдаги 07/47-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган усулни қўллаш тери трансплантатининг реципиент соҳага мослашувини яхшилаш, трансплантатнинг битиш жараёнини оптималлаштириш ва операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириш имконини беради. Натижада контрактуралар оқибатида юзага келадиган ҳаракат чекланишларини камайтириш, тана аъзоларининг функционал фаолияти ва эстетик кўринишини тиклаш, беморларнинг ҳаёт сифати ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: куйишдан кейинги чандиқли деформация ва контрактураларни бартараф этишда такомиллаштирилган тери трансплантацияси усулини қўллаш трансплантатнинг реципиент соҳага мослашувини яхшилаш, операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш ва такрорий хирургик аралашувларга бўлган эҳтиёжни қисқартириш имконини беради. Натижада қўшимча даволаш муолажалари, дори воситалари ва боғлов материалларига сарфланадиган харажатларни камайтириш, стационарда даволаниш ҳамда реабилитация муддатларини оптималлаштириш ҳисобига беморларни даволаш учун сарфланадиган умумий маблағларни тежашга эришилади. Хулоса. Илмий янгиликдан фойдаланиш ногиронликни камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор учун 138874635 сўм маблағлар иқтисод қилинишига имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish