Абдуллаева Дилфуза Саидазимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон меҳнат қонунчилигини Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенсиялари асосида такомиллаштириш”, “12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1. DSc /Yu429
Илмий маслаҳатчи: юридик фанлар доктори, профессор Одинаев Адҳам Саъдуллоевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.24/2025.27.12.Yu.01.01 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Зиёдуллаев Махмуджон Джуракулович, юридик фанлар доктори, профессор Ҳамроқулов Баҳодир Мамашарифович, юридик фанлар доктори, профессор Кулдашев Нуриддин Абдуганиевич
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигининг ХМТнинг фундаментал конвенсиялари талабларига мувофиқлигини комплекс илмий таҳлил қилиш, халқаро меҳнат стандартларини миллий ҳуқуқ тизимига имплементация қилишнинг назарий-ҳуқуқий асослари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, назарий ва амалий муаммоларини ҳар томонлама таҳлил қилиш, ўрганилаётган соҳадаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий хулосалар бериш, таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ходим, касаначи ҳамда масофадан туриб ишловчи ходим учун агар қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ давомийлиги кўпроқ бўлган йиллик меҳнат таътили белгиланган бўлмаса ёки улар бундай ҳуқуққа эга бўлмасалар, ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлигини йигирма бир календар кундан кам белгилаш мумкин эмаслиги асослантирилган;
ходимнинг ички меҳнат тартиб қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажаришига қараб, иш вақтининг нормал давомийлиги, қисқартирилган давомийлиги ҳамда тўлиқсиз иш вақти каби турлардан иборатлиги асослантирилган;
ходимнинг тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш, тўлиқсиз иш вақтида ишлайдиган ходимларнинг меҳнат қилиш, дам олиш, ижтимоий таъминот олиш ва меҳнатга оид бошқа ҳуқуқлари кафолатини халқаро стандартлар асосида белгилаш ва мустаҳкамлаш консептуал асослаб берилган;
меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишга қабул қилиш чоғида ва кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш вақти белгиланиши, тўлиқсиз иш вақти меҳнат шартномаси тарафларининг ўзаро келишувига кўра меҳнат шартномаси амал қилишининг муайян муддатига ёки чекланмаган муддатга ҳам белгиланиши мумкинлиги асослантирилган;
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасида ҳар қандай шаклдаги камситишни тақиқлашни, шунингдек, тенг қийматли меҳнат учун эркаклар ва аёлларга тенг миқдорда ҳақ тўланишини таъминлашни белгилаш зарурлиги асослантирилган;
иш вақтини ташкил этиш усули сифатида мослашувчан иш вақти режимининг умумий қоидалари ва таркибий элементларини белгилаш ҳамда уни Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига киритиш зарурлиги асослаб берилган;
иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланадиган ҳолатлар, иш вақтидан ташқари ишнинг ҳажм ва миқдорини аниқлаш, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш тартиби ва мезонларини қонунчиликда мустаҳкамлаш асослантирилган;
иш вақтидан ташқари ишнинг умумий давомийлик муддатини чекламаслик, бундай иш учун оширилган таъриф ёки ставкаларда кўпроқ ҳақ тўлаш лозимлиги асослантирилган;
тадқиқотчи томонидан ҳаммуаллифликда тайёрланган “Инсон ҳуқуқлари асослари”, “Меҳнат ҳуқуқи” ва “Халқаро меҳнат ҳуқуқи” дарсликларидан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг ўқув жараёнларида фойдаланилмоқда.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ахборот тизими (технологиялари)дан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жиноятларини тергов қилишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ходим, касаначи ҳамда масофадан туриб ишловчи ходим учун агар қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ давомийлиги кўпроқ бўлган йиллик меҳнат таътили белгиланган бўлмаса ёки улар бундай ҳуқуққа эга бўлмасалар, ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлигини йигирма бир календар кундан кам белгилаш мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътили давомийлиги, касаначининг йиллик меҳнат таътили, масофадан туриб ишловчи ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътилига оид 217, 449 ва 462-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025-йил 24-декабрдаги 27/2-392-25-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ходимнинг йиллик меҳнат таътилидан самарали фойдаланишига ҳамда ХМТнинг 1970-йилдаги “Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида”ги 132-сонли Конвенсияси талабларини миллий қонунчиликда акс эттирилишига хизмат қилган;
ходимнинг ички меҳнат тартиб қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажаришига қараб, иш вақтининг нормал давомийлиги, қисқартирилган давомийлиги ҳамда тўлиқсиз иш вақти каби турлардан иборатлиги қилиб белгилаш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг иш вақтининг тушунчаси ва турларига оид нормаларни ўзида акс эттирган 181-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025-йил 24-декабрдаги 27/2-392-25-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши иш вақтининг турларини қонун орқали мустаҳкамлаш ҳамда ХМТнинг 1935-йилдаги “Иш вақтини ҳафтасига қирқ соатгача қисқартириш тўғрисида”ги 47-сонли, 1990-йилдаги “Тунги меҳнат тўғрисида”ги 171-сонли конвенсияларидаги талаб ва тавсияларни миллий қонунчиликда акс эттирилишига хизмат қилган;
ходимнинг тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш, тўлиқсиз иш вақтида ишлайдиган ходимларнинг меҳнат қилиш, дам олиш, ижтимоий таъминот олиш ва меҳнатга оид бошқа ҳуқуқлари кафолатини халқаро стандартлар асосида белгилаш ва мустаҳкамлашга қаратилган консептуал таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 12-сентябрдаги “Халқаро меҳнат ташкилотининг Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли Конвенсиясини (Женева, 1994-йил 24-июн) ратификация қилишга ҳақида”ги Қонунини қабул қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 1-апрелдаги №3/дн-44-сон далолатномаси). Мазкур қонуннинг қабул қилиниши иш вақтининг турларини қонун орқали мустаҳкамлаш ҳамда ХМТнинг 1935-йилдаги “Иш вақтини ҳафтасига қирқ соатгача қисқартириш тўғрисида”ги 47-сонли, 1990-йилдаги “Тунги меҳнат тўғрисида”ги 171-сонли конвенсияларидаги талаб ва тавсияларни миллий қонунчиликда акс эттирилишига хизмат қилган;
меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишга қабул қилиш чоғида ва кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш вақти белгиланиши, тўлиқсиз иш вақти меҳнат шартномаси тарафларининг ўзаро келишувига кўра меҳнат шартномаси амал қилишининг муайян муддатига ёки чекланмаган муддатга ҳам белгиланиши мумкинлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тўлиқсиз иш вақтига оид 186-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 1-апрелдаги №3/дн-44-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши меҳнат қонунчилигида тўлиқ бўлмаган ва тўлиқ иш вақти билан банд бўлган ходимларга нисбатан тенг ҳимоя ва меҳнат муҳофазасини таъминлашга, тўлиқсиз иш вақтини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга ҳамда тўлиқсиз иш вақти асосида ишга қабул қилинган ходимларнинг ҳуқуқларини кафолатлашга хизмат қилган;
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасида ҳар қандай шаклдаги камситишни тақиқлашни, шунингдек, тенг қийматли меҳнат учун эркаклар ва аёлларга тенг миқдорда ҳақ тўланишини таъминлашни белгилаш зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 244-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 1-апрелдаги №3/дн-44-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ХМТнинг 1981-йилдаги “Ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисида”ги 156-сонли Конвенсияси талаблари асосида миллий қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар белгиланишига хизмат қилган;
иш вақтини ташкил этиш усули сифатида мослашувчан иш вақти режимининг умумий қоидалари ва таркибий элементларини белгилаш ҳамда уни Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига киритишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 193-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 27-декабрдаги №3/дн-267-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши Франция, Германия, Англия, Россия, АҚШ каби давлатлар тажрибаси ва халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишга, шунингдек, ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларидан самарали фойдаланишларини таъминлашга хизмат қилган;
иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланадиган ҳолатлар, иш вақтидан ташқари ишнинг ҳажм ва миқдорини аниқлаш, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш тартиби ва мезонларини белгилашга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 189-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 27-декабрдаги №3/дн-267-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши иш вақтининг алоҳида тури сифатида иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш тартиби, унинг чегараси, иш вақтидан ташқари ишни ҳисобга олиш, ҳақ тўлаш, шунингдек ходимнинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш ҳолатларини қонун асосида тартибга солишга хизмат қилган.
иш вақтидан ташқари ишнинг умумий давомийлик муддатини чекламаслик, бундай иш учун оширилган таъриф ёки ставкаларда кўпроқ ҳақ тўлаш лозимлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 11-ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 190 ва 262-моддаларига иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлигини белгилашга ҳамда иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 27-декабрдаги №3/дн-267-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга, ташкилотларда иш унумдорлигини оширишга ва ходимларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади;
тадқиқотчи томонидан ҳаммуаллифликда тайёрланган “Инсон ҳуқуқлари асослари”, “Меҳнат ҳуқуқи” ва “Халқаро меҳнат ҳуқуқи” дарсликлари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг ўқув жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2025-йил 19-декабрдаги № 7-6450903/25-сонли далолатномаси). Ушбу ўқув адабиётлари талабаларнинг меҳнат қонунчилиги ва халқаро меҳнат ҳуқуқига оид билим даражаларини оширишга хизмат қилган.