Худайбергенов Мирсайд Каримбергеновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дуккакли дон маҳсулотларини етиштириш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 - “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt5989.
Илмий раҳбар: Габбаров Сабит Ниеталиъевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12. 
Расмий оппонентлар: Ташматов Рустам Хусанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Алишер Бобоқулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Дуккакли дон маҳсулотларини етиштириш самарадорлигини ошириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дуккакли дон экинлари етиштириш самарадорлигини Азот баланси индекси (NBI – Nitrogen Balance Index),  Интеркроп самарадорлик индекси (ICI – Intercropping Efficiency Index) орқали баҳолаш усули таклиф этилган ҳамда самарадорлигини юқори (DESI ≥ 0,7), ўрта (0,4≤DESI<0,7) ва паст (DESI<0,4) мезонлар асосида баҳолаш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси иқлим шароитини инобатга олган ҳолда туманлар кесимида тўғриловчи коэффициентларни қўллаш асосланган;
қурғоқчил минтақаларда дуккакли дон маҳсулотларини етиштиришда ёғингарчилик миқдори ва мавсумини ҳисобга олган ҳолда, суғориладиган ерларда эса суғориш сони ва сув тежамкор технологияларни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда табақали субсидиялаш, рискларни суғурталашда тупроқнинг балл бонитети асосида ёндашиш, аралаш экин тизимини жорий этганда солиқ имтиёзларини бериш механизмлари асосланган;
маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос, юқори ҳосилдор ҳамда иқлим ўзгаришига бардошли дуккакли дон навларини яратиш ва уларни амалиётга тезкор жорий этиш мақсадида “Минтақавий дуккакли экинлар уруғчилиги акселератори”ни ташкил этиш таклиф этилган ҳамда у томонидан яратилган ёки тасдиқланган юқори ҳосилли уруғ навлари харид қилган хўжаликларга ер солиғидан 30-50 фоизгача имтиёз қўллаш таклиф этилган;
ўртача ёғин миқдори, тадбиркорлик субъектлари сони, ерларнинг ўртача балл бонитетини инобатга олган ҳолда Қорақолпоғистон Республикасида дуккакли дон етиштириш миқдори ўзгаришининг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дуккакли дон маҳсулотларини етиштирувчи субъектлар фаолиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
Дуккакли дон экинлари етиштириш самарадорлигини Азот баланси индекси (NBI-Nitrogen Balance Index),  Интеркроп самарадорлик индекси (ICI-Intercropping Efficiency Index) орқали баҳолаш усули таклиф этилган ҳамда самарадорлигини юқори (DESI≥0,7), ўрта (0,4≤DESI <0,7) ва паст (DESI<0,4) мезонлар асосида баҳолаш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси иқлим шароитини инобатга олган ҳолда туманлар кесимида тўғриловчи коэффициентларни қўллаш юзасидан таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлинмалари фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 24 март кунги №02/06-1137-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши барқарор аграр сиёсатни ишлаб чиқиш ва ҳудудий ривожланиш дастурларини илмий жиҳатдан асослашга хизмат қилади;
Қурғоқчил минтақаларда дуккакли дон маҳсулотларини етиштиришда ёғингарчилик миқдори ва мавсумини ҳисобга олган ҳолда, суғориладиган ерларда эса суғориш сони ва сув тежамкор технологияларни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда табақали субсидиялаш, рискларни суғурталашда тупроқнинг балл бонитети асосида ёндашиш, аралаш экин тизимини жорий этганда солиқ имтиёзларини бериш механизмлари таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 24 март кунги №02/06-1137-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши дуккакли дон маҳсулотларини етиштиришда табиий-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда давлат қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади. Жумладан, ёғингарчилик миқдори ва мавсумига асосланган табақали субсидиялаш ҳамда суғориш сони ва сув тежамкор технологияларни ҳисобга олиш ресурслардан оқилона фойдаланишни рағбатлантиради;
Маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос, юқори ҳосилдор ҳамда иқлим ўзгаришига бардошли дуккакли дон навларини яратиш ва уларни амалиётга тезкор жорий этиш мақсадида “Минтақавий дуккакли экинлар уруғчилиги акселератори”ни ташкил этиш таклиф этилган ҳамда у томонидан яратилган ёки тасдиқланган юқори ҳосилли уруғ навлари харид қилган хўжаликларга ер солиғидан 30-50 фоизгача имтиёз қўллаш юзасидан таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 24 март кунги №02/06-1137-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида “Минтақавий дуккакли экинлар уруғчилиги акселератори”ни ташкил этиш орқали илмий тадқиқот ишларини амалиётга жорий этиш жараёни тезлашади, деҳқон ва фермер хўжаликларининг сифатли уруғлик билан таъминланиш даражаси ошади. Шунингдек, юқори ҳосилли уруғ навларини харид қилган хўжаликларга ёр солиғидан 30–50 фоизгача имтиёзлар берилиши деҳқон-фермерларни янги навлардан фойдаланишга рағбатлантиради, натижада ҳосилдорлик ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, тармоқнинг иқтисодий самарадорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамланади;
Ўртача ёғин миқдори, тадбиркорлик субъектлари сони, ерларнинг ўртача балл бонитетини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида дуккакли дон етиштириш миқдори ўзгаришининг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари юзасидан таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 24 март кунги №02/06-1137-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида узоқ муддатли истиқболда дуккакли дон етиштиришнинг асосий кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish