Матчанова Санобар Мухамеджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразм воҳаси этнографик меросида диний-мистик табобат анъаналари ифодасининг тарихий-этнографик таҳлили, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Tar2075.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жуманёзова Мамлакат Тожиевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01 рақамли бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетова Саодат Тиловбердиевна профессор, тарих фанлар доктори; Убайдуллаева Барно Машрабжоновна профессор, тарих фанлар доктори.
Етакчи ташкилот номи: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Хоразм воҳаси этнографик меросида моддий маданият буюмлари орқали ифодаланган диний-мистик қарашларни тарихий-этнографик жиҳатдан ўрганиш, уларнинг маънавий мазмуни, рамзий ифодаси ва халқ дунёқарашидаги ўрнини илмий асосда таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм воҳаси аҳолисининг диний-мистик табобат анъаналари этнографик мероснинг ажралмас қисми сифатида комплекс тарихий, этнографик ва археологик манбалар асосида биринчи марта тизимли таҳлил этилди. Тадқиқотда муқаддас жойлар, зиёрат амалиётлари, моддий буюмлар ва маросимий тажрибалар ўзаро боғлиқ яхлит тизим сифатида кўриб чиқилиб, уларда қадимий зардуштий, туркий ва исломий қатламларнинг синкретик уйғунлиги илмий жиҳатдан асослаб берилди;
Хоразм аҳолисининг этнографик ўзлигини аниқлашда маданий кодлар ва сакрал рамзлар орқали идентификация қилиш усули илк бор қўлланилиб, назарий-методологик жиҳатдан ишлаб чиқилди;
Диний-мистик табобатда қўлланиладиган моддий маданият обектлари (туморлар, метал буюмлар, тош, сув, тупроқ, мато, ўт, олов ва бошқалар) рамзий маънолари ва амалий функсиялари нуқтайи назаридан илмий таснифга олинди;
Анъанавий кийим-кечак, зеб-зийнат ва уй-рўзғор буюмларида ифодаланган шифобахш, ҳимоявий ва сакрал белгиларнинг халқ онгидаги маънавий моҳияти, ижтимоий-руҳий вазифалари илк бор махсус тадқиқ этилди. Натижада Хоразм воҳаси аҳолисининг анъанавий дунёқараши контекстида диний-мистик табобат тизимининг ижтимоий-маданий асослари янгича илмий ёндашув асосида ёритилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Хоразм воҳаси этнографик меросида диний-мистик табобат анъаналари ифодасининг тарихий-этнографик таҳлили” мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Хоразм воҳаси аҳолисининг диний-мистик табобат анъаналари этнографик мероснинг ажралмас қисми сифатида комплекс тарихий, этнографик ва археологик манбалар асосида биринчи марта тизимли таҳлил этилди. Тадқиқотда муқаддас жойлар, зиёрат амалиётлари, моддий буюмлар ва маросимий тажрибалар ўзаро боғлиқ яхлит тизим сифатида кўриб чиқилиб, уларда қадимий зардуштий, туркий ва исломий қатламларнинг синкретик уйғунлиги илмий жиҳатдан асослаб берилганлиги тўғрисидаги илмий янгиликлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2025-2026-йилларда эфирга узатилган “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Тарих кўгуси”, “Ҳидоят сари” дастурларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 03-мартдаги 05-09-358-сон далолатномаси). Тадқиқот натижалари асосида Хоразм воҳаси аҳолисининг диниймистик табобат билан боғлиқ урф-одатлари, маросимлари ва анъанавий даволаш амалиётларининг тарихий илдизларини ёритувчи илмий-маърифий материаллар ишлаб чиқилди;
Хоразм аҳолисининг этнографик ўзлигини аниқлашда маданий кодлар ва сакрал рамзлар орқали идентификация қилиш усули илк бор қўлланилиб, назарий-методологик жиҳатдан ишлаб чиқилганлиги тўғрисидаги илмий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2025-2026-йилларда эфирга узатилган “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Тарих кўгуси”, “Ҳидоят сари” дастурларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 03-мартдаги 05-09-358-сон далолатномаси). Ушбу илмий натижалар ёшларда тарихий тафаккурни шакллантириш, ўлка халқлари маданий меросини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш имконини берган;
Диний-мистик табобатда қўлланиладиган моддий маданият обектлари (туморлар, метал буюмлар, тош, сув, тупроқ, мато, ўт, олов ва бошқалар) рамзий маънолари ва амалий функсиялари нуқтайи назаридан илмий таснифга олинганлиги тўғрисидаги янгилик ва хулосаларидан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази фаолиятида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази маркази 2026-йил 3-мартдаги 01/01-25-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг илмий хулосалари миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳамда халқнинг бой этнографик меросини тарғиб қилиш жараёнларида муҳим методологик манба сифатида хизмат қилмоқда;
Анъанавий кийим-кечак, зеб-зийнат ва уй-рўзғор буюмларида ифодаланган шифобахш, ҳимоявий ва сакрал белгиларнинг халқ онгидаги маънавий моҳияти, ижтимоий-руҳий вазифалари илк бор махсус тадқиқ этилди. Натижада Хоразм воҳаси аҳолисининг анъанавий дунёқараши контекстида диний-мистик табобат тизимининг ижтимоий-маданий асослари янгича илмий ёндашув асосида ёритилганлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотларидан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази фаолиятида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази маркази 2026-йил 3-мартдаги 01/01-25-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий иш натижалари Ўзбекистон халқининг тарихий-этнографик меросини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб этиш тизимини такомиллаштиришда муҳим илмий-амалий асос бўлиб хизмат қилмоқда.