Сададдинов Шарафаддин Хайтбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразм воҳаси аҳолиси ҳайкалтарошлик санъати тарихи (милоддан аввалги ИИИ мингйиллик – милодий ИВ аср), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Тар2423.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матякубов Хамдам Хамиджанович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Очилов Алишер Тўлисбек ўғли, тарих фанлари доктори, профессор; Абдиримов Раззоқберди, тарих фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Хоразм воҳаси ҳайкалтарошлик санъатининг милоддан аввалги ИИИ мингйилликдан милодий ИВ асрлар тарихий тараққиёт босқичларида юз берган ўзига хос бадиий-услубий ва технологик хусусиятларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм воҳасининг ўзига хос табиий-географик муҳити ва минтақадаги мураккаб этномаданий жараёнлар таъсирида қадимги аҳолининг ҳунармандчилик анъаналари негизида мустақил ҳайкалтарошлик мактаби шаклланганлиги археологик манбалар асосида далилланган;
ҳайкалтарошлик санъатининг вужудга келиши ва ривожланишида юз берган технологик эволюция (маҳаллий аллювиал лойдан фойдаланиш, қолип (матрица) ҳамда қўлда шакллантириш усулларининг синтези) амалиётга кенг жорий этилганлиги очиб берилган;
бронза, илк темир ва антик даврларда воҳа аҳолисининг диний-мифологик дунёқараши, эътиқодий қарашлари (апотропеик сеҳр, маросим атрибутлари) ҳайкалтарошлик намуналарида моддийлашиб, тасвирий санъатнинг узвий қисмига айланганлиги семантик жиҳатдан асосланган;
Хоразм ҳайкалтарошлик санъати архаик (схематик) шакллардан юксак реалистик ва ҳажмдор образлар яратишгача бўлган мураккаб тараққиёт йўлини босиб ўтганлиги ҳамда Марказий Осиё сивилизациясида ўзининг миллий-маданий ўзагига эга бўлган ўзига хос бадиий мактаб (Хоразм услуби) эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳаси аҳолиси ҳайкалтарошлик санъати тарихи (милоддан аввалги ИИИ мингйиллик – милодий ИВ аср) мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Хоразм воҳасининг ўзига хос табиий-географик муҳити ва минтақадаги мураккаб этномаданий жараёнлар таъсирида қадимги аҳолининг ҳунармандчилик анъаналари негизида мустақил ҳайкалтарошлик мактаби шаклланганлиги археологик манбалар асосида далилланганлиги тўғрисидаги илмий натижалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 8-июндаги 26-36-69-сонли маълумотномаси). Натижада, Диссертацияда илгари сурилган таклифлар халқимизнинг антик давр бадиий маданияти ҳақидаги билимларини бойитишга, ёш авлодда қадимги сивилизация дурдоналарига нисбатан фахр туйғусини ва тарихий онгни шакллантиришга хизмат қилган;
Ҳайкалтарошлик санъатининг вужудга келиши ва ривожланишида юз берган технологик эволюция (маҳаллий аллювиал лойдан фойдаланиш, қолип (матриса) ҳамда қўлда шакллантириш усулларининг синтези) амалиётга кенг жорий этилганлиги очиб берилганлиги тўғрисидаги илмий янгилик маълумотларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг тегишли маълумотномаси). Натижада, юртдошларимизда қадимги моддий маданият тарихи ва бадиий ҳунармандчилик анъаналарига оид билимларни чуқурлаштириш ҳамда ёшларда миллий ғурур туйғуларини шакллантиришда самарали қўлланилган.
Бронза, илк темир ва антик даврларда воҳа аҳолисининг диний-мифологик дунёқараши, эътиқодий қарашлари ҳайкалтарошлик намуналарида моддийлашиб, тасвирий санъатнинг узвий қисмига айланганлиги семантик жиҳатдан асосланганлиги хусусидаги маълумотлардан “Олтин Мерос” халқаро хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фойдаланилган (“Олтин Мерос” жамоат фондининг 2026-йил 30-июндаги № 01-57-сонли маълумотномаси). Бу маълумотлар аҳолининг турмуш тарзи ва диний эътиқодлари билан боғлиқ бўлган моддий маданият намуналарини янада чуқурроқ ўрганишга, халқимизнинг маънавий илдизларини мустаҳкамлашда ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этган.
Хоразм воҳасининг ўзига хос табиий-географик муҳити ва минтақадаги мураккаб этномаданий жараёнлар таъсирида қадимги аҳолининг ҳунармандчилик анъаналари негизида мустақил ҳайкалтарошлик мактаби шаклланганлиги археологик манбалар асосида далилланганлиги хусусидаги маълумотлардан “Олтин Мерос” халқаро хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фойдаланилган (“Олтин Мерос” жамоат фондининг 2026-йил 30-июндаги № 01-57-сонли маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган таклифлар халқимизнинг антик давр бадиий маданияти ҳақидаги билимларини бойитишга, ёш авлодда қадимги сивилизация дурдоналарига нисбатан фахр туйғусини ва тарихий онгни шакллантиришга хизмат қилган;