Юлдашева Гўзал Абдинабиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қуйи энергиялардаги оғир ионлар тўқнашувида тўлиқ қўшилиш ва квазибўлиниш ўртасиидаги рақобат (Cомпетитион бетwеен cомплете фусион анд қуасифиссион ин ҳеавй-ион cоллисионс ат лоw энергиес)”, 01.04.08 – “Атом ядроси ва эламентар зарралар физикаси. Тезлаштирувчи техника” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/FM1473
Илмий раҳбар: Насиров Авазбек Каримович, физика-математика фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.05/2025.27.12.FM/Т.13.01.
Расмий оппонетлар: Бозоров Эркин Ходжаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Нишонов Мухторали Мадаминович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университетининг Ядро технологиялари институти.
II. Тадқиқот ишининг мақсади қуйи энергиялардаги оғир ионлар тўқнашувида тўлиқ қўшилиш ва квазибўлиниш жараёнлари рақобатининг динамикаси ҳамда қонуниятларини миқдорий таҳлил қилиш, шунингдек, ядро реакцияси кириш канали хусусиятларининг тўлиқ қўшилиш, квазибўлиниш ва компаунд ядро ҳосил бўлиш эҳтимолига ҳамда кейинчалик буғланиш қолдиқларининг шаклланишига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта графеннинг диамагнит магнитланганлигининг магнит майдон кучланганлиги ва ҳароратига боғлиқлиги назарий жиҳатдан тасвирланган ва унинг ташқи электр майдон частотаси, циклотрон ва коллектив частоталар ҳамда термостат анизотропияси параметрларига богʻлиқ ҳолдаги хатти-ҳаракатларининг табиати башорат қилинган;
биринчи марта, ҚЙС моделини қўллаш орқали ³⁷Cл+¹⁵⁴См реакциясида қўшилиш-бўлиниш маҳсулотларининг масса-ассимметрик қисмига квазибўлинишнинг сезиларли ҳиссаси миқдорий жиҳатдан аниқланди;
квазибўлиниш канали орқали тўлиқ бўлмаган қўшилишнинг янги динамик талқини олинди; модел шуни кўрсатадики, орбитал бурчак моменти L ≈ 30 ħ дан юқори қийматларида ички қўшилиш тўсиғи квазибўлиниш тўсиғидан ошиб кетади ва бу системани α-заррача чиқаришга ундаб, тўлиқ қўшилиш, квазибўлиниш ва тўлиқ бўлмаган қўшилишни ягона механизм доирасида бирлаштиради;
биринчи марта ¹⁸О+⁹³Нб ва ¹⁸О+¹⁶⁵Ҳо реакцияларида кузатилган буғланиш қолдиқларига тўлиқ бўлмаган қўшилиш механизмининг қўшган ҳиссаси ҳисоблаб чиқилди ҳамда назарий қўзғалиш функсияларининг тўлиқ бўлмаган (α xn) қўшилиш каналлари бўйича экспериментал маълумотлар билан миқдорий мувофиқлигига эришилиб, тўлиқ бўлмаган қўшилиш кузатилган буғланиш қолдиқларининг ажралмас қисми эканлиги исботланди;
ҚЙС модели ёрдамида ⁴⁸Cа+²⁴³Ам реаксиа тажриба натижалари тавсифланди ва ⁵⁴Cр+²⁴³Ам реакциялари орқали Z=119 учун буғланиш қолдиғи кесимлари башорат қилинди. Натижалар ҚЙС квазибўлиниши унинг тўлиқ қўшилишни кучли бостиришини ва ҳисобланган максимал 3н кесими (≈〖10〗^(-2) пб) ҳозирги экспериментал сезгирлик чегараларига яқин эканлигини кўрсатди;
ҚЙС модели биринчи марта қамраш, тўлиқ қўшилиш, квазибўлиниш ва тўлиқ бўлмаган қўшилиш кесимларини қўшимча эркин параметрлар киритмаган ҳолда ягона ҳисоблаш имконини беради, бу эса ўта оғир элементларни синтез қилиш экспериментларини режалаштириш учун муҳим бўлган жуда кичик буғланиш қолдиғи кесимларини ишончли башорат қилишга имкон яратади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қуйи энергияларда оғир ионлар тўқнашувида тўлиқ қўшилиш ва квазибўлиниш жараёнларининг рақобатини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
³⁷Cл+¹⁵⁴См реакциясида квазибўлиниш жараёнининг қўшилиш-бўлиниш маҳсулотлари масса тақсимотидаги шаклланиши ассимметрик компонентнинг миқдорий жиҳатдан аниқланган таъсирига оид натижаларидан хорижий тадқиқотчилар томонидан фойдаланилган. Натижалардан фойдаланиш квазибўлиниш ва қўшилиш-бўлиниш жараёнларига оид экспериментал маълумотларни талқин қилишни такомиллаштириш ҳамда ўта оғир элементларни синтез қилиш учун оптимал шарт-шароитларни асослаш имконини берган;
тўлиқ бўлмаган қўшилиш жараёнининг таклиф этилган янги динамик талқинидан хорижий тадқиқотчилар томонидан ¹⁸О ядроси иштирокидаги реакцияларда тўлиқ бўлмаган қўшилиш маҳсулотларининг ҳосил бўлишини тўғри тавсифлаш ва уларнинг шаклланиш динамикасига аниқлик киритиш имконини берган;
кузатиладиган буғланиш қолдиқларининг ҳосил бўлишида тўлиқ бўлмаган қўшилиш механизмининг миқдорий жиҳатдан баҳоланган ҳиссасига оид натижалардан хорижий тадқиқотчилар тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қўшилиш каналлари орқали ҳосил бўладиган буғланиш қолдиқлари чиқишларини миқдорий жиҳатдан ажратиш имконини инобатга олиб, назарий ҳисоблашларнинг экспериментал маълумотлар билан мувофиқлиги яхшилаш имконини берган;
⁴⁸Cа+²⁴³Ам ва ⁵⁴Cр+²⁴³Ам реакцияларида буғланиш қолдиқлари ҳосил бўлиш кесимлари, шунингдек, қўшимча эркин параметрлар киритилмаган ҳолда тутиб қолиш, тўлиқ қўшилиш, квазибўлиниш ва тўлиқ бўлмаган қўшилиш жараёнлари кесимларини ҳисоблаш натижаларидан фойдаланиш ўта оғир З=119 элементини синтез қилиш учун энг истиқболли уйғониш энергиялари ва буғланиш каналларини аниқлаш, шунингдек, ⁴⁸Cа+²⁴³Ам ва ⁵⁴Cр+²⁴³Ам реакцияларида квазибўлиниш туфайли тўлиқ қўшилиш жараёнининг сусайишини миқдорий баҳолаш имконини берган (Пҳйсиcал Ревиеw Леттерс 126, 132502, 2021; Пҳйсиcал Ревиеw C 110, 3, 2023; Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал Плус 138, 8, 2023; Натуре 641, 339–344, 2025;Пҳйсиcал Ревиеw C 110, 044610, 2024; Пҳйсиcал Ревиеw C 113, 064605, 2026; Пҳйсиcал Ревиеw А 112, 052805, 2025; Пҳйсиcал Ревиеw C 114, 014617, 2026; Модерн Пҳйсиcс Леттерс А 41, 2650006, 2026; жами 78 та иқтибос).