Дедабоев Жобир Исмоил ўғли 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшга оид когнитив бузилишларда ҳужайра ички калсий бошқарилуви механизмларини ўрганиш”, 03.00.02- Биофизика ва радиобиология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B1087.
Илмий раҳбар: Насиров Кабил Эркинович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/2025.27.12.B.01.14.М.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Гулбоҳор Толибжоновна, биология фанлари доктори, профессор; Рустамов Шавкат Юсупович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD. катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ёшга оид когнитив бузилишларда бош мия ҳужайра ички калсий орқали бошқарилувичи калсий ташувчи тизимларига биологик фаол моддаларнинг таъсирни бахолаш ва  механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор турли ёшдаги соғлом ва ДЕГС модел каламушлар бош мия синаптосомаларида Cа²⁺-боғлиқ функсионал сигнал глутаматергик, ГАМКергик, калсий канал ва адренергик модуляторлар фонида тизимли равишда қиёсий ўрганилган;
илк бор Пистаcиа вера баргидан ажратиб олинган АНК-2 полифенолининг каламуш бош мия синаптосомаларида Cа²⁺-боғлиқ флуорессенсия жавобига таъсири соғлом ва ДЕГС модел шароитларида қиёсланган;
ДЕГС моделида ёшга қараб (4, 8, 12 ҳафта) Cа²⁺-боғлиқ дисрегуляция даражаси ва фармакологик сезувчанлик дифференциал эканлиги кўрсатилган;
АНК-2 полифенолининг таъсири фақат битта рецептор даражасида эмас, балки глутаматергик, ГАМКергик ва мембрана-канал тизимлари билан функсионал боғлиқ кўп йўналишли модулятор сифатида намоён бўлиши кўрсатилган;
ин виво АНК-2 қўлланилиши ДЕГС модел каламушларида хулқ-атвор белгиларини ва Cа²⁺-боғлиқ синаптосомал сигнални қисман нормаллаштириши билан боғлиқ нейропротектив потенциал намоён этган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. АНК-2 полифенолининг назоратда ҳамда ДЕГС моделида каламуш бош мия синаптосомаларида кечадиган Cа2+-транспортига таъсирини аниқлаш ва коррексиялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
АНК-2 полифеноли ДЕГС модели каламушларнинг бош миясидан олинган синаптосома суспензияларида ГАМК рецепторларининг бензодиазепин участкасига фаоллаштирувчи, аммо пикротоксин сайтига таъсир этмаслига бўйича олинган натижалар, Россия Федерацияси, Ханти-Мансийск автоном округи - Югра “Сургут давлат университети”нинг 2020-146-11-сонли “Нейродегенератив ва юрак-қон томир касалликлари бо'лган беморларда ичак микробиомининг метагеномик таҳлили, о'симлик полифенол экстрактларини та'сир қилишнинг замонавий стратегиялари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида маҳаллий ўсимликлардан олинган полифенолларни нейропротектор хоссаларини аниқлашда қўлланилган (Россия федерацияси, Ханти-Мансийск автоном округи - Югра Сургут давлат университетининг 2026 йил 23 январдаги № 03-01/14-сонли маълумотномаси). Натижада, биологик фаол бирикмаларнинг нерв ҳужайраси ионотроп нерв рецепторлари орқали Cа2+-транспортига таъсир механизмларини аниқлашда фойдаланиш имконини берган;
АНК-2 полифенолининг α-, β-адренорецепторларни (АР) модуляциялаши асосида, Cа2+-сигнализация ва норадреналин (НЕ), дофамин (ДА), серотонин (5-ҲТ) нейромедиаторлари чиқарилишига таъсири юзасидан олинган натижалардан Ф-ОТ-2021-154 “Юрак ва силлиқ мускул ҳужайралари Cа2+-гомеостазини ўсимлик биологик фаол бирикмалари билан модуляция қилиш механизмлари” амалийлойиҳасида юрак силлиқ мускул ҳужайраларида мирисетин-3-О-Д-галактопиранозид полифенолининг α-, β-АРга таъсир механизмини тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 17-мартдаги 02/17-1657-сонли маълумотномаси). Натижада, мирисетин-3-О-Д-галактопиранозид полифенолининг юрак ва силлиқ мускул ҳужайраларида Cа2+ динамикаси механизмларини аниқлаш, мазкур полифенолнинг кардиопротектор хоссасини тавсифлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish