Абдувалиев Анвар Арсланбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсма ҳужайралари пролиферацияси ва апоптозини муқобил тартибга солиш механизмлари”, 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.B70.
Илмий маслаҳатчи: Саатов Талъат Саатович, биология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/2025.27.12.B.01.14.М.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Носиржон Мухаммеджонович, биология фанлари доктори, профессор; Хайбуллина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Наримова Гулчеҳра Жуманиязовна., тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади биологик фаол моддалар ёрдамида апоптознинг муқобил индуксияси ва дори терапиясига чидамли ўсма ҳужайралари пролиферациясининг ингибирланиш ҳусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўсма ҳужайраларининг эстроген ва проГЭСтерон рецепторлари экспрессияси бўйича фенотипини ҳисобга олган ҳолда, тироксиннинг турли дозаларининг экспериментал кансерогенез кечишига таъсири комплекс ва кўп омилли ёндашув асосида тадқиқ этилган;
жинсий гормонлар каби табиий регуляторлар фаолияти бузилган шароитда тироксиннинг ҳужайралар пролиферациясига муқобил ингибитор таъсир кўрсатиш имконияти аниқланиб, ўсма ҳужайраларида рецепторлар ҳолатининг фенотипик ўзгаришларига организмнинг адаптив жавоб реакцияси билан изоҳланган;
экспериментал кансерогенез шароитида ўсма ҳужайраларида тироксин рецепторлари экспрессияси, тажриба ҳайвонлари периферик қонидаги эндоген тироксин консентрацияси ҳамда суяк тўқимасидаги микроелементлар миқдори билан малигн трансформацияланган ҳужайралар ва қизил суяк кўмигининг нормал ҳужайралари пролифератив фаоллиги ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган;
гидрокортизондан сут бези саратони ҳужайралари ҳаётчанлигини муқобил ингибиция қилувчи восита сифатида фойдаланиш имконияти аниқланди ҳамда гормоннинг ситотоксик самарадорлиги ўсма ҳужайраларининг фенотипи билан бевосита боғлиқлиги кўрсатилган;
эстроген ва проГЭСтерон рецепторлари мавжуд бўлмаган, бинобарин, ҳужайралар пролиферациясининг табиий бошқарилиш механизмлари бузилган шароитда гидрокортизоннинг сезиларли ситотоксик таъсир намоён қилиши аниқланган;
табиий фитоестроген тефестеролнинг ўсмага қарши фаоллиги ўсма ривожланишининг турли босқичларида ситотоксик таъсир кўринишида намоён бўлиши ва унинг энг юқори ўсмага қарши самараси ўсма жараёнининг нисбатан эрта босқичидаги (Т2Н1М0) ҳужайраларга таъсир кўрсатганда кузатилиши аниқланган;
табиий келиб чиқишга эга биологик фаол моддаларнинг ситотоксик таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган механизмлардан бири инсон организмида муайян келиб чиқишга эга ҳужайралар пролиферациясини бошқарувчи табиий эстрогенлар синтези учун масъул ароматаза ферменти фаоллигини тартибга солиш механизми Ўзбекистон табиий хомашёсидан олинадиган иккита препарат экдистен ва эриксин мисолида аниқланган;
биологик фаол моддалар тироксин, тефестерол, экдистен ва эриксиннинг экспериментал ҳайвонлар яшаш давомийлигига таъсири Каплан–Маер усули ёрдамида моделлаштирилган бўлиб, кансерогенезни даволаш натижаларига боғлиқ ҳолда тажриба ҳайвонлари периферик қонидаги тироксин консентрациясининг прогностик аҳамияти РОC-таҳлил ёрдамида изоҳланган;
табиий келиб чиқишга эга биологик фаол моддалар ёрдамида турли генезга мансуб саратон ҳужайралари пролиферациясини муқобил бошқариш ва апоптозни индуксиялаш йўлларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида ўсма тўқимасининг хулқ-атворини математик моделлаштириш ҳамда амалий компютер дастурини яратиш учун зарур бўлган биологик асослар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсма ҳужайралари пролиферацияси ва апоптозининг муқобил бошқарилишини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эстроген негатив фенотипли сут бези саратони ҳужайраларига нисбатан ингибирловчи фаолликка эга бўлган доимий назорат қилинадиган молекуляр хусусиятларга эга бўлган маълум бир аминокислотали комплекс учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№ ИАП 06259, 2020 й.). Натижада бирикманинг сут бези саратонини даволаш учун восита яратиш имконини берган;
ўсимликлардан ажратиб олинган янги саратонга қарши восита таъсири бўйича олинган натижалардан Ф-ФА-2021-496 “Табиий бирикмалар ва уларнинг синтетик ҳосилалари асосида таргетли, молекуляр йўналтирилган ситостатикларни ишлаб чиқиш" (2021-2026) ва ПЗ 20170928440 “Табиий бирикмалар асосида янги саратонга қарши воситаларни ишлаб чиқиш” (2018-2020) мавзуларидаги фундаментал ва амалий лойиҳаларда янги саратонга қарши воситалар механизмини тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2026 йил 18 мартдаги  №4/1255-726-сон маълумотномаси) Натижада, ўсимликлардан ажратиб олинган янги биологик фаол бирикмаларнинг саратонга қарши самарадорлиги ва таъсир механизмлари аниқланиб, уларнинг асосида таргетли, молекуляр йўналтирилган янги ситостатик воситаларни ишлаб чиқиш учун илмий асос яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish