Худойназарова Қундуз Джуманазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Йўл қопламаси учун майда донадор бетонларнинг самарадор таркибларини ишлаб чиқиш”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари бўйича).
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Касимов Иброхим Иркинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.Т.02.М
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Вахитов Мубин Муминович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор Амиров Турсоат Жумаевич
Этакчи ташкилот номи: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ушбу диссертатсия ишининг асосий мақсади саноат иккиламчи материаллари ва кимёвий қўшимчалардан фойдаланиб олинган йўл қопламаси учун майда донадор бетонларнинг таркибини оптималлаштириш, структурасининг шаклланишини, хоссаларини ва самарадорлигини тадқиқ этишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- ишлатилган суперпластификаторнинг таъсир механизмини ҳисобга олган ҳолда цемент тошининг структурасини шаклланиш механизми асосланган;
- «портландцемент, минерал ва кимёвий қўшимча, тўлдирувчи ва сув» тизимида комплекс кимёвий қўшимчаларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда майда донадорли бетонда структура ҳосил бўлиш механизми аниқланган;
- суперпластификаторнинг комплекс таъсири ҳисобига йўл қопламаси учун майда донадор бетонларнинг физик-механик ва технологик хоссалари оширилган, ишқаланишга чидамлилиги ва музлашга бардошлилиги таъминланган;
- майда донадор бетонларнинг мустаҳкамлигини унинг ташкил этувчилари миқдорига боғлиқлигини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат иккиламчи материаллари, суперпластификатор ва ҳаво жалб қилувчи кимёвий қўшимчалар асосидаги йўл қопламаси учун майда донадор бетонларнинг таркибларини, хоссалари ва самарадорлигини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тадқиқот натижалари «Транспорт сохаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тахлил қилиш, синовдан ўтказиш» синов лабораторияси (06.08.2025 йилдаги далолатномаси), «АЙСЕЛ ИНШААТ» МЧЖ қўшма корхонаси (15.08.2025 йилдаги далолатномаси) ҳамда «СИНОВ СЕРТИФИҚАТ СЕРВИС» МЧЖ корхоналар (27.08.2025 йилдаги далолатномаси) томонидан йўл қурилиши учун майда донадор бетонларнинг таркиби жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 24 сентябрдаги 4/9504-сонли маълумотномаси). Жорий этиш натижасида:
• майда донадор бетоннинг зичлиги 2328-2396 кг/м3, 28 суткали мустаҳкамлиги 38,47 - 49,7 МПа, бетон класси Б30 – Б35 ни ташкил этди;
• майда донадор бетонда сувга талабчанлик 25-33 % га камайди, сув/цемент нисбатини 0,54 дан 0,33 гача қисқарди;
• майда донадор бетоннинг эгилишдаги чўзилишга мустахкамлиги бўйича бетон синфи Бтб 4,0 дан Бтб 5,2 га ошди, цемент сарфини 20 % гача қисқарди;
майда донадор бетон сув ўтказмаслик бўйича W10-W14 маркага, совуққа бардошлилиги бўйича Ф300 маркага, масса ўзгаришига кўра ишқаланишга чидамлилиги бўйича маркаси Г1 га тенг бўлди.