Равшанова Умида Бахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Х синфда биологиянинг “Экосистема” бобини муаммоли ўқитиш методикасини такомиллаштириш (умумтаълим мактаби мисолида)”, 13.00.02-«Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология)».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.2.PhD/Ped6509.
Илмий раҳбар: Бекбергенова Захира Омирбековна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махмудова Дилфуза Мелиевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Сапаров Турдибай Толибаевич педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Х синф биологиянинг “Экосистема” бобини муаммоли ўқитиш методикасини такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширувчи илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биологиянинг “Экосистема” бобини муаммоли ўқитишнинг илмий-методик ҳолати ва илғор хорижий тажрибалар компетенсиявий, конструктивистик, контекстуал, инқуирй-басед ҳамда адаптив таълим парадигмаларида қиёсий таҳлил қилиниб, бобнинг дидактик салоҳияти, методик имкониятлари ва муаммоли таълимни самарали ташкил этишнинг педагогик детерминантлари аниқланган; 
“Экосистема” бобини муаммоли ўқитишнинг илмий-дидактик асослари компетенсиявий, конструктивистик, контекстуал ва адаптив таълим ёндашувлари негизида асосланиб, унга таянган консептуал-методик модел ишлаб чиқилган ҳамда моделнинг мақсадли, мазмуний, технологик, рефлексив ва диагностик компонентлари ўзаро интеграллашган дидактик тизим сифатида такомиллаштирилган;
муаммоли топшириқлар, кейслар, амалий ва дала машғулотларини лойиҳалашнинг дидактик-дизайн механизми ишлаб чиқилиб, уларни контекстуал, коллаборатив, дифференциал, адаптив, рефлексив ҳамда компетенсиявий ёндашувлар интеграцияси асосида қўллаш методикаси такомиллаштирилган;
таклиф этилган методиканинг педагогик самарадорлиги мезонлар, кўрсаткичлар ва диагностик индикаторлар тизими асосида мониторинг қилиниб, тажриба-синов натижалари математик-статистик таҳлил орқали эмпирик асосланган ҳамда уни умумтаълим мактаблари биология таълими амалиётига трансфер қилишга қаратилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Х синф биологиянинг “Экосистема” бобини муаммоли ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
биологиянинг “Экосистема” бобини муаммоли ўқитишнинг илмий-методик ҳолати ва илғор хорижий тажрибалар компетенсиявий, конструктивистик, контекстуал, инқуирй-басед ҳамда адаптив таълим парадигмаларида қиёсий таҳлил қилиниб, бобнинг дидактик салоҳияти, методик имкониятлари ва муаммоли таълимни самарали ташкил этишнинг педагогик детерминантлари аниқлашга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 2-июндаги 01/11-01/5-338-сонли маълумотномаси). Натижада, Х синф биологиянинг “Экосистема” бобини муаммоли ўқитишнинг дидактик таъминоти такомиллашиб, ўқувчиларнинг экологик компетенсияси, танқидий ва тизимли фикрлашини ривожлантириш самарадорлиги оширилган;
“Экосистема” бобини муаммоли ўқитишнинг илмий-дидактик асослари компетенсиявий, конструктивистик, контекстуал ва адаптив таълим ёндашувлари негизида асосланиб, унга таянган консептуал-методик модел ишлаб чиқилган ҳамда моделнинг мақсадли, мазмуний, технологик, рефлексив ва диагностик компонентлари ўзаро интеграллашган дидактик тизим сифатида такомиллаштиришга оид илмий натижалардан “Табиий фанлар назарияси ва методикаси фанидан амалий машғулотлар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори асосида асосида берилган 2025-559У-811 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак биология ўқитувчиларининг муаммоли таълимни лойиҳалаш, амалий машғулотларни ташкил этиш ва касбий-методик компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқув-методик таъминот такомиллаштирилган;
муаммоли топшириқлар, кейслар, амалий ва дала машғулотларини лойиҳалашнинг дидактик-дизайн механизми ишлаб чиқилиб, уларни контекстуал, коллаборатив, дифференциал, адаптив, рефлексив ҳамда компетенсиявий ёндашувлар интеграцияси асосида қўллаш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлар “Х синфда биологиянинг “Экосистема” бобига доир дарс ишланмалари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 2-июндаги 01/11-01/5-338-сонли маълумотномаси). Натижада, биологиянинг “Экосистема” бобини муаммоли ўқитишга мўлжалланган дарсларни лойиҳалаш, ташкил этиш ва ўқувчиларнинг тадқиқотчилик ҳамда муаммоли фикрлаш компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик таъминот такомиллаштирилган;
таклиф этилган методиканинг педагогик самарадорлиги мезонлар, кўрсаткичлар ва диагностик индикаторлар тизими асосида мониторинг қилиниб, тажриба-синов натижалари математик-статистик таҳлил орқали эмпирик асосланган ҳамда уни умумтаълим мактаблари биология таълими амалиётига трансфер қилишга қаратилган илмий-методик тавсиялардаги 1-ОТ-2019-8 “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (биология ва физика) фанлари учун янги авлод элеcтрон ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” (2019-2021 йй) мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 15-январдаги 01-15-09/06-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари биология таълимида “Экосистема” бобини муаммоли ўқитишга оид электрон ўқув-методик таъминотнинг мазмуни бойитилиб, уни таълим жараёнига жорий этишнинг методик самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish