Ишанов Алмат Адилхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида зоология фанини ўқитиш методикасини инновацион технологиялари асосида такомиллаштириш (Сутемизувчилар синфи мисолида)”, 13.00.02-«Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология)».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7054.
Илмий раҳбар: Бегжанов Муратбай Куралбаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Норбўтаев Хўшбоқ Бобоназарович, педагогика фанлари доктори, профессор, Саримова Дилдора Соаталиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олий таълим муассасаларида зоология фанини (Сутемизувчилар синфи мисолида) ўқитиш методикасини инновацион технологиялари асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сутемизувчилар синфини инновацион технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари - ҳайвонот оламини систематик таҳлил қилиш орқали назария ва амалиёт интеграциясини таъминлаш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, адаптив инновацион фаолиятни ривожлантириш, тадқиқот компетенсияларига устуворлик бериш негизида аниқлаштирилган;
Олий таълим муассасаларида сутемизувчилар синфи мавзуларини ўқитиш методикасини инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш жараёни “Гʻоялар генератори”, “Кейс-стади”, “5 Э тамойили”, “Ақлий ҳужум”, “Чархпалак”, “Венн диаграммаси”, “Ассесмент”, “Муаммоли вазият”, Кластер” каби методлари хусусий ва умумий зоологик тушунчаларининг яхлит ҳолда конвергент таълимий имкониятларини диагностик аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Олий таълимда сутемизувчилар синфини ўқитиш методикасининг функсионал модели - ўқув жараёнининг барча шаклларини (маъруза, амалий, лаборатория, мустақил таълим) рефлесив алоқалар, адаптив баҳолаш мезонлари ва таксономик ёндашув асосида интеграциялаш, шунингдек, методик топшириқларни таҳлилий-синтетик фикрлаш ва ўқув мақсадлари билан уйғун ҳолда лойиҳалашга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилган;
Олий таълим муассасаларида сутемизувчилар синфини ўқитиш методикасини инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш жараёни ўқувчи ва талаба фаолиятларининг узвийлигини таъминловчи дидактик, педагогик ҳамда ўқув-методик материаллар мажмуасини яратиш, бу жараёнда ўқув мақсадлари таксономиясига асосланган иерархик ва дивергент топшириқлар тизими ишлаб чиқиш, фан мазмуни ўқув мақсадлари билан интеграциялашган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида зоология фанини (Сутемизувчилар синфи мисолида) ўқитиш методикасини инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича олинган матижалар асосида:
Сутемизувчилар синфини инновацион технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари - ҳайвонот оламини систематик таҳлил қилиш орқали назария ва амалиёт интеграциясини таъминлаш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, адаптив инновацион фаолиятни ривожлантириш, тадқиқот компетенсияларига устуворлик бериш негизида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Биологияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024-йил 30-майдаги 10/4.1-сонли қарори асосида берилган 2024/214-У-294 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг иннавацион технолоиялардан таълим амалиётига қаратилган педагогик, илмий ва методик адабиётларни таҳлил қилиш учун шароит яратилган;
Олий таълим муассасаларида сут эмизувчилар синфи мавзуларини ўқитиш методикасини инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш жараёни “Гʻоялар генератори”, “Кейс-стади”, “5 Э тамоили”, “Ақлий ҳужум”, “Чархпалак”, “Венн диаграммаси”, “Ассесмент”, “Муаммоли вазият”, Кластер” каби методлари хусусий ва умумий зоологик тушунчаларининг яхлит ҳолда конвергент таълимий имкониятларини диагностик аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Биологияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024-йил 30-майдаги 10/4.1-сонли қарори асосида берилган 2024/214-У-294 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, инновациён таълим технологиялари асосида талабаларнинг зоологияни ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
Олий таълимда сутемизувчилар синфини ўқитиш методикасининг функсионал модели - ўқув жараёнининг барча шаклларини (маъруза, амалий, лаборатория, мустақил таълим) рефлесив алоқалар, адаптив баҳолаш мезонлари ва таксономик ёндашув асосида интеграциялаш, шунингдек, методик топшириқларни таҳлилий-синтетик фикрлаш ва ўқув мақсадлари билан уйғун ҳолда лойиҳалашга йўналтирилган ҳолда такомиллаштиришга оид таклифлар “Биологияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг Кенгашининг 2024-йил 30-ноябрдаги 4/3.1-сонли қарори асосида берилган 2024-581У-491 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак биологиа фани ўқитувчиларининг зоология фанига оид умумий ва хусусий компетенсияларни ривожлантириш босқичлари ва баҳолаш мезонларини аниқлаш имкони кенгайтирилган;
Олий таълим муассасаларида сутемизувчилар синфини ўқитиш методикасини инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш жараёни ўқувчи ва талаба фаолиятларининг узвийлигини таъминловчи дидактик, педагогик ҳамда ўқув-методик материаллар мажмуасини яратиш, бу жараёнда ўқув мақсадлари таксономиясига асосланган иерархик ва дивергент топшириқлар тизими ишлаб чиқиш, фан мазмуни ўқув мақсадлари билан интеграциялашган ҳолда такомиллаштиришга оид тавсиялар “Биологияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 23-февралдаги №02/01-01-124-сон маълумотномаси). Натижада, зоология фанларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг иерархик ва креатив мазмундаги топшириқлар орқали фанга оид компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.