Омонов Исмоил Холбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд вилояти иқлимининг ҳудудий хусусиятларини баҳолаш ва замонавий ГАТ технологиялари асосида карталаштириш”, 11.00.06 – “Геодезия. Картография” ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т6610.
Илмий раҳбар: Гулмуродов Фаррух Эшмуродович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат техника университети ҳузуридаги PhD.26/26.01.2023.Т.109.04 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Реймов Полат Расбергенович география фанлари доктори (DSc), профессор Алланазаров Олим Рахмонович техника фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Самарқанд вилояти иқлимини ҳудудий ҳусусиятларини баҳолаш ва карталаштиришни илмий-услубий асосларини замонавий ГАТ технологиялари асосида такомиллаштиршдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарорат, ёғингарчилик, шамол ва атмосфера босими каби иқлим коърсаткичларини таҳлил қилиш асосида, замонавий ГАТ технологияларидан фойдаланиб, иқлим карталари мазмуни ва карталар таснифи ишлаб чиқилган;
масофадан зондлаш маълумотлари ва ГАТ технологиялари асосида иқлим карталарини яратиш услуби такомиллаштирилган;
Гоогле Эартҳ Энгине платформасида ЖаваСcрипт дастурлаш тили ёрдамида, кўп йиллик иқлим кўрсаткичлари таҳлилларига асосланиб, интерактив карталаштириш механизми ишлаб чиқилган;
Тренд ва мавсумийликка асосланган тригонометрик регрессия моделидан фойдаланиб, Самарқанд вилояти ҳудудидаги метерологик кузатув станцияларидан олинган маълумотлар асосида, иқлим коърсаткичлари узоқ муддатли прогнозининг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилойати иқлимининг ҳудудий хусусийатларини баҳолаш ва замонавий ГАТ технологийалари асосида карталаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ҳарорат, ёғингарчилик, шамол ва атмосфера босими каби иқлим кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида, замонавий ГАТ технологияларидан фойдаланиб, иқлим карталари мазмуни ва карталар таснифи Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимидаги “Картография” ДИИЧК жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2026 йил 17-июл 03/08-6785-сон). Натижада, иқлим карталари мазмунини тўлиқ тушуниш, турли фойдаланувчиларга мос шаклда тақдим этиш ва илмий жиҳатдан тизимлаштириш имконини берган;
масофадан зондлаш маълумотлари ва ГАТ технологиялари асосида, иқлим карталарини яратиш услуби, Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимидаги “Картография” ДИИЧК жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2026 йил 17-июл 03/08-6785-сон). Натижада, соҳа ташкилотларини замоний услублар асосида ишлаб чиқилган иқлим карталари серияси билан таъминлаш имконияти яратилган;
Гоогле Эартҳ Энгине платформасида ЖаваСcрипт дастурлаш тили ёрдамида, кўп йиллик иқлим кўрсаткичлари таҳлилларига асосланиб, интерактив карталаштириш механизми Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимидаги “Картография” ДИИЧК жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2026 йил 17-июл 03/08-6785-сон). Натижада, Самарқанд вилояти иқлимининг ҳудудий хусусиятларини тезкор, даврий ва жорий мониторинг қилиш ва башоратлаш имконияти яратилган;
Тренд ва мавсумийликка асосланган тригонометрик регрессия моделидан фойдаланиб, Самарқанд вилояти ҳудудидаги метерологик кузатув станциялардан олинган маълумотлар асосида, иқлим коърсаткичлари узоқ муддатли прогнозининг математик модели Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимидаги “Картография” ДИИЧК жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2026 йил 17-июл 03/08-6785-сон). Натижада, шаҳарсозлик, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш, туризмни ривожлантириш ҳамда иқлим хавфларига мослашув стратегияларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish