Ҳамидуллаев Шоҳжаҳон Шуҳратович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Масофадан зондлаш ва ГАТ технологияларидан фойдаланиб, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел келиш хавфини мониторинг қилиш услубини такомиллаштириш” 
11.00.07 - “Геоинформатика” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2026.2.PhD/Т6916.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Ойматов Рустам Камариддинович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.10.08 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Дергачёва Ирина Викторовна – Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти “Гидрология” бўлими бошлиғи, география фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим; Махсудов Бобомурод Юлдошович – Агрокосмик технологиялар ва агро-геофазовий мониторинг бошқармаси бошлиғи, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот – Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудларида ГАТ ва масофадан зондлаш технологияларидан фойдаланиб, сел хавфини мониторинг қилиш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхондарё дарёси ҳавзаси  бўйича сел ҳодисалари ва уларни юзага келтирувчи омиллар ўртасидаги фазовий ҳамда статистик боғлиқликлар аниқланиб, сел хавфини комплекс баҳолаш тизими такомиллаштирилган;
Гоогле Эартҳ Энгине платформасида Сентинел-1 САР маълумотларини таҳлил қилиш асосида сел ҳодисасидан кейинги сув қопламаси ўзгаришини тезкор аниқлаш услуби ишлаб чиқилган;
ГАТ ва масофадан зондлаш маълумотларини  Фреқуенcй Ратио, Статистиcал Индех ва Cертаинтй Фаcтор статистик моделларига интеграциялаш асосида сел хавфини аниқлаш услуби такомиллаштирилган;
сел хавфини баҳолаш натижаларини ягона веб-геоахборот муҳитида интеграциялаш ва мониторинг қилишнинг методик ёндашуви ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Масофадан зондлаш ва ГАТ технологиялари асосида тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфини мониторинг қилиш услубини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Сурхондарё ҳавзасида сел ҳодисалари ва табиий-географик омиллар ўртасидаги боғлиқликлар аниқланиб, сел ҳодисалари, уларнинг такрорланиши ва таъсир этувчи омилларни қамраб олган геофазовий маълумотлар базаси яратилди. Сел ҳодисасидан кейинги сув босган ҳудудларни тезкор аниқлаш усули ва “Селқидир” веб-платформаси Сурхондарё вилоятининг экология, гидрометеорология ва фавқулодда вазиятлар тизимларида жорий этилди (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 18.06.2026 даги 04-04/3-1-7262-сон маълумотномаси). Натижада булутли об-ҳаво шароитида сув босган майдонларни тезкор аниқлаш ва экологик зарар кўламини баҳолаш имконияти яратилди.
Масофадан зондлаш ва ГАТ маълумотларини Фреқуенcй Ратио (ФР), Статистиcал Индех (СИ) ҳамда Cертаинтй Фаcтор (CФ) моделларига интеграциялаш орқали сел хавфи хариталари ишлаб чиқилиб, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштиришга жорий этилди (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 18.06.2026 даги 04-04/3-1-7262-сон маълумотномаси). Натижада ушбу хариталар сел хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлаш, хавф даражасини баҳолаш ва муҳофаза тадбирларини режалаштириш учун ишончли манба сифатида қўлланилди.
Сел хавфини баҳолаш натижаларини ягона веб-геоахборот муҳитига интеграциялаш ва мониторинг қилишга хизмат қилувчи интерактив тизим яратилди (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 18.06.2026 даги 04-04/3-1-7262-сон маълумотномаси). Натижада сел хавфи хариталари ва мониторинг натижаларини тегишли ташкилотларга тезкор етказиш, профилактик чораларни режалаштириш ва экологик ҳолатни назорат қилиш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish