Аминжанова Малика Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Совершенствование метода геомоделирования и картографирование селеопасных зон на основе ГИС (на примере территории Самаркандской области)” (“ГАТ асосида сел хавфи юқори зоналарни карталаштириш ва геомоделлаштириш усулини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти ҳудуди мисолида)”), 11.00.07 – Геоинформатика (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т6611.
Илмий раҳбар: Суюнов Абдусали Самадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD26/26.01.2023.Т.109.04.
Расмий оппонентлар:
Алланазаров Олим Рахмонович, техника фанлари доктори (DSc), профессор;
Маматкулов Зохид Жонқобилович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сел хавфи мавжуд бўлган ҳудудларни ГАТ технологиялари ва масофадан зондлаш маълумотлари асосида карталаштириш ва геомоделлаштириш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Маҳаллий табиий шароитлар ва ҳудуднинг геоморфологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, экспериментал тадқиқотлар ҳамда Панорама ва АрcГИС ГАТ дастурлари асосида сел хавфи индекси (ФҲИ)ни ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган ва олинган натижаларни синфларга ажратиш механизми орқали такомиллаштирилган;
сел хавфини баҳоловчи индикаторлар учун оптималлаштирилган вазн коеффициент қийматларини ишлаб чиқиш ва ўзаро таққослаш тизими АҲП методикаси асосида такомиллаштирилган;
АрcГИС Про муҳитида релеф маълумотлари асосида сел оқимининг тахминий йўналишлари 4Д шаклда моделлаштирилди ҳамда оқим тезлиги ва йўналиши анимацион кўринишда визуализация қилинган;
сел хавфи юқори бўлган ҳудудларни реал вақтга асосланган маълумотларни таҳлил қилиш ва визуаллаштириш мақсадида Самарқанд вилояти мисолида wеб-платформаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ГАТ асосида сел ҳодисаларига мойил зоналарни картографиялаш ва геомоделлаштириш усулини такомиллаштириш натижасида қуйидаги натижалар олинди:
Маҳаллий табиий шароитлар ва ҳудуднинг геоморфологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, экспериментал тадқиқотлар ҳамда Панорама ва АрcГИС ГАТ дастурлари асосида сел хавфи индекси (ФҲИ)ни ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган ва олинган натижаларни синфларга ажратиш механизми орқали такомиллаштирилган ва бу механизм Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастр палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси ва Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудутлараро бўлинмаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 17-февралдаги 05/1530-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд вилояти сел хавфи юқори бўлган ҳудудларини визуал таҳлил қилиш самарадорлиги ошган. Шу билан бирга табиий хавфи юқори зоналар давлат кадастрини самарали юритиш ва сел оқибатида кутилаётган зарарларни олдини олиш чораларини кўриш имконини берган;
сел хавфини баҳоловчи индикаторлар учун оптималлаштирилган вазн коеффициент қийматларини ишлаб чиқиш ва ўзаро таққослаш тизими АҲП методикаси асосида такомиллаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастр палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси ва Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудутлараро бўлинмаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 17-февралдаги 05/1530-сон маълумотномаси). Натижада, табиий хавфи юқори зоналар давлат кадастрини юритишда юқори, ўртача, паст ва жуда паст синфларга ажратган ҳолда картографик таъминотини такомиллаштирилишига эришилган;
АрcГИС Про муҳитида релеф маълумотлари асосида сел оқимининг тахминий йўналишлари 4Д шаклда моделлаштирилди ҳамда оқим тезлиги ва йўналиши анимацион кўринишда визуализация қилинган ва Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудутлараро бўлинмаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 17-февралдаги 05/1530-сон маълумотномаси). Натижада, сел хавфи юқори зоналарни аниқлаш, сел шаклланиш омилларини визуал таҳлил қилиш ва сел хавфини баҳолаш имкониятини кенгайтирган;
сел хавфи юқори бўлган ҳудудларни реал вақтга асосланган маълумотларни таҳлил қилиш ва визуаллаштириш мақсадида Самарқанд вилояти мисолида wеб-платформаси ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастр палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси ва Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудутлараро бўлинмаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 17-февралдаги 05/1530-сон маълумотномаси). Натижада, сел хавфи юқори зоналарнинг кадастр карталарини тузиш ва геомоделлаштириш усули такомиллашган бўлиб, интерактив мавзули карталар тузиш ишларида эталон сифатида фойдаланиш имконини берган.