Хажиева Дилфуза Адамбаевна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳамид Олимжон ижодиёти поетикаси”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Fil1132.
Илмий маслаҳатчи: Якубов Исламжан Атажанович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06.
Расмий оппонентлар: Садуллаева Мохира Атавуллаевна, филология фанлари доктори, доцент; Сабриддинов Акбарали Гафурович, филология фанлари доктори, профессор; Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳамид Олимжон ижодий юзага келиши ва юксалишига таъсир этган оилавий-генетик, ижтимоий-адабий омиллар, хусусан, шарқ фолклори, мумтоз адабиёти, рус ва жаҳон адабиётини ижодий ғоявийлик негизида синтезлаш асосида индивидуал ижодининг ғоявий-бадиий сайқал топиши, бадиий меросининг психобиографик талқини масалаларини адабий таъсири, ижодий индивидуаллик, ҳиссий ва мантиқий образли тафаккур, тарихий, фалсафий фикр-кечинманинг намоён бўлиши муаммолари билан боғлиқликда очиб бериш, асарларининг адабий-тарихий жараёндаги ўрнини белгилаш ва муайян назарий умумлашмалар чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиётшуносликда поетика, бадиий маҳорат масаласи таҳлил этилиб, Ҳамид Олимжоннинг шоир ва олим сифатида шаклланишига таъсир этган оилавий-генетик омиллар “Ойгул билан Бахтиёр” достони матни, маърифий муҳит шоирнинг илк шеʼриятидаги “Ватан”, “Наврўз”, “Зарафшон”, “Ўзбегим” каби образлар асосида шоирнинг ижодий истеъдоди очиб берилган;
адибнинг шоир, носир, драматург сифатидаги бадиий маҳорати, хусусан, “Зайнаб ва Омон”, “Ойгул билан Бахтиёр”, “Семурғ ёки Паризод ва Бунёд” достонлари ҳамда “Муқанна” драмаси мисолида фикр-туйғуларни образли ифодалаш, рамзий-мажозий тасвир ва характерлараро драматизмни таъминлаш санъати аниқланган ҳамда бадиий-эстетик воситалар узвийлигини юзага чиқаришдаги ижодий индивидуаллиги далилланган;
Ҳамид Олимжон адабий меросининг кўлами, поетик жозибаси ХХ аср ўзбек адабиёти тарихидаги ўрни ойдинлаштирилиб, шоир ижодининг миллий адабий-эстетик тафаккури тараққиётига таъсири таҳлилий асосда кўрсатиб берилган;
адабий-тарихий жараённи қайта идрок этиш, шоир шеърияти, таржимонлик фаолияти, драматургиясининг асл моҳиятини аниқлашда мустақиллик даврининг эркин, плюралистик адабий-назарий тафаккури тарихий-ҳаётий ҳамда назарий-методологик асос вазифасини ўташи тизимли равишда белгиланган;
Ҳамид Олимжоннинг мумтоз адабиётни, хусусан, Алишер Навоий ижоди ва адабий меросини нашр қилиш ҳамда ўрганишга йўналтирилган илмий-ташкилий фаолияти (Навоий юбилейи материаллари, илмий мақолалари) баҳоланган; шунингдек, ўтган асрнинг 30-40-йиллари адабий-мафкуравий муҳити ҳамда ҳукмрон мафкура талаблари остида яратилган асарлари давр адабий-эстетик консепсияларининг адиб ижодига кўрсатган таъсири тарихийлик тамойили нуқтайи назаридан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ҳамид Олимжон ижодиёти поетикаси” мавзусидаги тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан:
замонавий ўзбек шеʼрияти ва адабиётшуносликнинг янги ютуқлари асосида ўрганилиб, Ҳамид Олимжон ижодининг ҳозирги адабиётдаги ўрни ҳамда ўрганилиши янги қарашлар асосида тадқиқ этилгани хусусидаги диссертация материалларидан Давлат илмий-техника дастури доирасида 2017-2020-йилларда амалга оширилган ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 11-майдаги 04/1-2585-сон маълумотномаси). Натижада адабий-тарихий жараён, алоҳида ижодкор шахси ва ижодий мероси тадқиқида мустақиллик даври адабий-назарий тафаккуридаги янгиланишларнинг тарихий-ҳаётий ҳамда эстетик асослари юзасидан назарий умумлашмалар чиқариш; Ҳамид Олимжоннинг классик меросга, хусусан, Алишер Навоий ижодига йўналтирилган илмий-ташкилий фаолиятини адибнинг адабий меросидаги тизимлаштирувчи қатлам сифатида баҳолаш; Ҳамид Олимжон ижодидаги поетик жанрлар ҳамда шоирнинг таржима асарлари ўзбек адабиётида адабий алоқаларнинг ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга деган хулосага келинган.
адабий-тарихий жараён, алоҳида ижодкор шахси ва ижодий мероси тадқиқида мустақиллик даври адабий-назарий тафаккуридаги янгиланишларнинг тарихий-ҳаётий ҳамда эстетик асослари юзасидан назарий умумлашмалар чиқаришда акс этганлигига илмий хулосалардан Давлат илмий-техника дастури доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 11-майдаги 04/1-2584-сон маълумотномаси). Натижада Ҳамид Олимжон ижодий қиёфасини унинг шахсидаги маънавий-руҳий қувват, шоир ва олим сифатида шаклланишига таъсир кўрсатган обектив ҳамда субектив омиллар таҳлили орқали кўрсатиш ҳамда муаммога дахлдор илмий талқинларни қиёслашда; шоир, носир ва драматургнинг фикр-туйғусини образли ифодалаш, рамзий-мажозий тасвирлаш маҳоратини белгилаш ҳамда бадиий-эстетик воситалараро алоқани ташкил этишдаги ижодий ўзига хослигини ёритишда; Ҳамид Олимжон адабий меросининг ХХ аср ўзбек адабиёти тарихидаги ўрнини аниқлаш ва унинг миллий адабий-эстетик тафаккур тараққиётига кўрсатган таъсирини ойдинлаштиришга эришилган.
Ҳамид Олимжон ижодий мероси кўпинча лирик ва лиро-романтик шеʼрият, шунингдек, лиро-эпик достонлар доирасида ўрганилади. Бироқ унинг насрий тажрибалари ҳамда халқ эртаги мотивлари асосида яратилган адабий эртаклари (“эртак-достон” шакли ҳам шу доирага киради) умумий поетик жиҳатининг алоҳида қатламини ташкил этиши тўғрисидаги маълумотлардан Давлат илмий-техника дастури доирасида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104474 рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 11-майдаги 04/1-2587-сон маълумотномаси). Натижада Ҳамид Олимжон ижодида рус ва жаҳон анъаналари ижодий ўзлаштириш шаклида намоён бўлади, шоир ўқув, мулоқот, адабий муҳит ва айниқса, бадиий таржималар орқали жаҳон классикасининг образ, жанр, услуб ва поетик ритм имкониятларини миллий шеʼрият табиатига мослаштириб, ўз лирик тафаккурини такомиллаштирган деган хулосага келинган.
Ҳамид Олимжоннинг ҳаёти ва ижодий фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, асарларидан парчалар “Адабиёт” дарслигига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2026-йил 18-февралдаги № 1488-2369-95дc-5еад-5394-2813-6961-рақамли маълумотномаси). Натижада адабиёт ихлосмандлари шоирнинг асарларини ўқиб, таҳлил этиш имконига эга бўлишган.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Хоразм” телеканалининг “Ассалом, Хоразм”, “Миллий тотувлик”, “Адабий муҳит”, “Тилимизни ўрганамиз”, “Маърифатнома”, “Қадрият”, “Сиз нима дейсиз?!”, “Нажот билимда” кўрсатув ва эшиттиришларида Ҳамид Олимжон ижоди поетикасига хос масалалар мунтазам ёритиб борилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 6-апрелдаги 300-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг Ҳамид Олимжон ижоди бўйича билимлари, поетик маҳорати юзасидан тасаввурлари бойишига эришилган, шунингдек, кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойитилган.