Ибодуллаева Ширина Миржахон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Н.В.Гоголнинг “Ревизор” ва Ҳ.Ҳ.Ниёзийнинг “Майсаранинг иши” асарларида фразеологизмларнинг лингвомаданий талқини” (рус ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.13 - Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil4420.
Илмий раҳбар: Амирова Зоҳида Ориповна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Даниева Майсара Джамоловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ғуломова Шаҳноза Қаҳрамоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Н.В. Гоголнинг “Ревизор” комедияси ва Ҳ.Ҳ. Ниёзийнинг “Майсаранинг иши” песасида рус ва ўзбек тиллари фразеологизмларининг лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш, уларнинг структур-семантик, функсионал-услубий, прагматик ва таржимавий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фразеологизмни тил бирлиги, маданий белги, прагматик маркер ва драматик ҳаракат элементи сифатида комплекс таҳлил қилиш модели аниқлаштирилди; унинг структуравий-семантик, лингвокултурологик, прагматик ва матний хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик белгиланди; контекстнинг фразеологик бирликлар маъносини актуаллаштириш ва трансформациялашга таъсири аниқланган;
“Ревизор” ва “Майсаранинг иши” асарларидаги фразеологик бирликлар, нутқий қолиплар, мақоллар, мурожаат, дуо ва қарғишлар тизимлаштирилди; уларнинг персонажларнинг диалогик ва монологик нутқидаги функсионал хусусиятлари белгиланди; қаҳрамоннинг нутқий портретини яратиш, эмоционал ҳолатини ифодалаш, коммуникатив мақсадини амалга ошириш, шахслараро ва ижтимоий муносабатларни тавсифлашдаги ўрни аниқланган;
рус ва ўзбек материалида фразеологизмларнинг структур-семантик турлари ҳамда образли мотивация тамойиллари қиёсланди; фразеологик образлиликнинг умумий ва миллий-ўзига хос моделлари аниқланди; кўчма маънонинг шаклланишида антропоморфик, соматик, предмет, табиат ва ижтимоий образлардан фойдаланиш хусусиятлари асосланган;
юз, шаън, ҳокимият, алдов, фош этиш, тақдир, халқ донишмандлиги ва сатирик баҳо кодлари очилди; уларни фразеологик бирликлар ва бошқа турғун ифодалар воситасида лисоний актуаллаштириш усуллари белгиланди; мазкур маданий кодларнинг ахлоқ, ижтимоий иерархия, инсон қадр-қиммати, адолат ва ижтимоий муносабатлар ҳақидаги миллий тасаввурлар билан боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг асосий хулосалари ва илмий топилмаларини амалиётга татбиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалари асосида:
фразеологизмни кўп қиррали феномен – тил бирлиги, маданий белги, прагматик маркер ва драматик ҳаракатнинг структурани шакиллантирувчи элементи сифатида комплекс таҳлил қилиш модели ишлаб чиқилганлиги , бу қиёсий контекстда муаллифларнинг идиостилини янгича баҳолаш имконини беришига оид илмий натижалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2025-2026- йиллар давомида бажарилган Эрасмус+КА171 – сонли “Эхчанге Программе фор Интернатионал Мобилитй wитҳ Косзалин Университй оф Течнологй” мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026- йил 6-июлдаги 04/11- 15835 рақамли маълумотномаси). Натижада аниқлаштирилган модел фразеологизм асосида ётган образнинг миллий-маданий хусусиятини эксплицитлаш (аниқ кўрсатиб бериш) ва у матнда халқнинг қайси қадриятларини ифодалаётганини тушуниш имконини берди;
Н.В.Гоголнинг “Ревизор” комедияси ҳамда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Майсаранинг иши” песасидаги фразеологик бирликлар, нутқий клишелар, мақол конструксиялари ва баҳолаш формулалари таркибий-семантик ҳамда функсионал жиҳатдан комплекс тизимлаштирилиб, қиёсий таҳлил қилинганлиги юзасидан олинган илмий таҳлил, хулоса ҳамда натижалар асосидан давлат илмий техника дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда олиб борилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) элеcтрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 30-июндаги 4/4-3086 рақамли маълумотномаси). Натижада фразеологик бирликларнинг бадиий матндаги семантик, прагматик ва лингвомаданий вазифаларини ёритишга хизмат қилди;
тадқиқотда моделни комплекс таҳлил қилишнинг аниқлаштирилиши фразеологизмларни бадиий матнда шунчаки алоҳида ажратилган ҳолда тавсифлашдан уларни кўп ўлчамли, синтезлашган ҳолда тадқиқ этишга ўтишни кўзда тутади. Мазкур модел ўзаро боғлиқ бўлган тўртта сатҳни бирлаштиради. Фразеологизм ўзининг тизимли хусусиятлари (семантикаси, структураси, грамматик белгилари, вариантлилиги) нуқтайи назаридан таҳлил қилинади. Моделда бирликнинг луғавий (узуал) маʼноси муайян контекст шароитида қандай трансформацияга учраши ёки янги маʼнолар билан бойиши аниқлаштирилганлиги юзасидан олинган илмий таҳлил, хулоса ҳамда натижалар асосидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” ДМ томонидан 2026-йил 1-июл санасида “Олтин воҳа” радиосининг “Миллат руҳи” эшиттиришини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ташкилотнинг 2026-йил 2-июлдаги 17-05/104-сонли маълумотномаси). Натижада фразеологизмларнинг контекстуал трансформацияси ва янги маъно билан бойиш хусусиятларини аниқлашга асосланган комплекс модел “Миллат руҳи” эшиттиришини тайёрлашда самарали қўлланилди.