Кахарова Моҳигул Юсуфовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жек Лондон ва Абдулла Қаҳҳор насри лингвопоетикаси ”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.1.DSc/Fil946.
Илмий маслаҳатчи: Мизрабова Жерен Исмаиловна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05
Расмий оппонентлар: Насиров Азмидин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор; Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари доктори, профессор; Икрамхонова Феруза Икрамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жек Лондон ва Абдулла Қаҳҳор асарларини қиёсий тадқиқ этиш орқали Америка ва ўзбек насри лингвопоетикасининг ўзига хослигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Америка ва ўзбек адабиётида реалистик насрнинг генезиси, лингвопоетика филологиянинг интеграцион соҳаси сифатида муҳим ижтимоий-маданий, маълум тарихий воқелик, замон ва макон ҳамда бадиий асарда лингвопоетик меъёрларга оид яхлит мезонлар, лингвопоетиканинг бошқа филологик фанлар билан ўзаро диалектик алоқадорлиги ҳамда тафовут ва муштаракликлари, бадиий асарларнинг ғоявий-композицион моҳиятини ўрганишда яхлитлик тамойилларига асосланган қиёсий лингвопоетик таҳлил методининг обективлиги аҳамияти исботланган;
Жек Лондон ва Абдулла Қаҳҳор насри лингвопоетикасида жамият тизими муҳити билан муросага кела олмаган қаҳрамонлар тасвирида умидсизлик, тушкунлик ёки ҳалокат мотивларининг воқеланиши, персонаж руҳий олами ва маънавий-интеллектуал юксалишининг тадрижий тасвири орқали китобхон билан психологик кўприк ўрнатилиши, натуралистик-реалистик ёндашув, қаҳрамон портрети, “ҳаётга муҳаббат” ғояси, макон тасвири, контраст портретлар ва табиатга оид тасвирлар орқали инсон иродаси, сабр-бардоши ҳамда яшаш истаги лингвопоетик моделлаштириш асосида далилланган;
Америка ва ўзбек насридаги муаллифнинг лексик ва стилистик, бадиий воситалар ёки нейтрал семантикага эга сўз ва мустақил сўз бирикмаларга асосланган комбинациялар, тематик ва семантик қаторлар, калит сўзларнинг эстетик таъсир яратишдаги хусусиятлари қиёсий лингвопоетик таҳлил воситасида аниқланган;
бадиий матнда аёл образи руҳияти, фожиали ҳаёт ва садоқат тимсоли сифатида миллий-эстетик тафаккур билан уйғунликда ифодаланганлиги, лингвопоетик компонентлар орқали қаҳрамон характерининг семантик қатламларда берилиши назарий жиҳатдан асосланиб ҳамда ҳикоя, қисса ва романларда бадиий тасвир воситаларининг шакл ва мазмун бирлигини таъминловчи лингвопоетик вазифалари белгилаб берилган;
автобиографик асарларда қаҳрамонларнинг ботиний ва зоҳирий олами, бадиий деталлар лингвопоетика тамойиллари асосида қиёсий-типологик ўрганилиб, ижодкор ва замон, муаллиф ва протагонист, персонажлар ва жамият, жамиятнинг қаҳрамонга ва аксинча, қаҳрамоннинг жамиятга муносабати кабилар лингвопоетик жиҳатдан, “мен” образини шунчаки ҳаётий фактлар билан эмас, балки тил, хотира ва бадиият ўртасидаги лингвопоетик алоқадорлик орқали воқеаланганлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жек Лондон ва Абдулла Қаҳҳор насри лингвопоетикаси мавзусини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Жек Лондон ва Абдулла Қаҳҳор асарларидаги лингвопоетик хусусиятлар, автобиографик асарларда қаҳрамонларнинг ботиний ва зоҳирий олами, бадиий деталлар лингвопоетика тамойиллари ва бадиий матнда муаллиф маҳорати билан тузилган комбинациялардаги ҳар қандай тил бирлиги, бадиий тасвир воситалари муҳим эстетик вазифани бажаришига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2021-2023 йилларда бажарилган ЎзРФА ҚҚБ, “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 15-мартдаги №30/1-сон маълумотномаси). Натижада лингвопоетиканинг тамойилларини ўрганишга оид олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
Америка ва ўзбек автобиографик асарларининг лингвопоетик хусусиятларига, ижодкор ва замон, муаллиф ва протагонист, бош қаҳрамонлар ва жамият, жамиятнинг қаҳрамонга ва аксинча, қаҳрамоннинг жамиятга муносабати кабиларнинг лингвопоетик жиҳати, “мен” образини шунчаки ҳаётий фактлар билан эмас, балки тил, хотира ва бадиият ўртасидаги лингвопоетик алоқадорликнинг назарий хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023-2024-йилда бажарилган АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025 йил, 13-июндаги 913-сонли маълумотномаси). Натижада мобил иловадаги номларни шакллантиришда диссертацияда илгари сурилган хулосаларга таянилган;
Америка ва ўзбек насрининг замонавий кўринишлари ўрганилиб, уларнинг бадиий композистион, мавзувий, ижтимоий ва лингвопоетик хусусиятлари, икки халқ бадиий асарларидаги муштарак ва тафовут жиҳатлари аниқланган, муаллифнинг бадиий тасвир воситаларни ўз услубига хос тарзда қўллаши ва лингвопоетика тамойилларига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025 йил, 13-июндаги 914-сонли маълумотномаси). Натижада Жек Лондон ва Абдулла Қаҳҳор ижодига лингвопоетик ёндашишнинг аҳамиятини очиб беришга оид таклиф ва тавсиялардан мазкур лойиҳа доирасида мавжуд манбаларнинг такомиллашувига асос бўлиб хизмат қилган;
Америка ва ўзбек ҳикоя, қисса ва романларидаги бош қаҳрамонларнинг руҳий ҳолати, портрет тавсифи, замон ва макон тасвири ҳамда бадиий ғоялар лексик-семантик ва стилистик воситалар ёрдамида лингвопоетик талқин этилиб, “ҳаётга муҳаббат” ғояси, муаллиф консепсияси илмий асосланиб, лексик бирликлар, метафоралар, контраст портретлар ва табиатга оид тасвирлар орқали инсон иродаси, сабр-бардоши ҳамда яшаш истаги лингвопоетик моделлаштиришга оид илмий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025 йил, 23-июлдаги 2149/2-сонли маълумотномаси). Натижада Америка ва ўзбек насридаги лингвопоетик хусусиятларнинг қиёсий тадқиқи илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилган;
Америка ва ўзбек насри лингвопоетикаси, “ҳаётга муҳаббат” ғояси муаллифга хос бадиий-эстетик ёндашувга асосланиб, лексик бирликлар, метафоралар, контраст портретлар ва табиатга оид тасвирлар орқали инсоннинг иродаси, сабр-бардоши ҳамда яшаш истаги лингвопоетик моделлаштириш асосида автобиографик, маʼрифий-таʼлимий асарларнинг бадиий-композицион, услубий ўзига хосликларини қиёслаш орқали намоён бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Адабий муҳит” телекўрсатувлари, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 12-июндаги №01/09-125-сон маʼлумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар орқали Жек Лондон ва Абдулла Қаҳҳор ёзувчиларининг асарлари, ижодий мероси билан боғлиқ қизиқарли таҳлилий материаллар телетомошабинлар ва радиоешитувчилар эʼтиборига ҳавола қилинган, телекўрсатувларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилган ҳамда илмий-оммабоплик хусусияти кучайтирилишига эришилган.