Жўраева Шахноза Абдумалик қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “География таълим жараёнида ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш (умумий ўрта таълим мактабларининг 7-8-синфлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10031.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий раҳбар: Мирзахмедов Исмоил Каримжон ўғли, география фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Мусаев Жаҳонгир Паязович, педагогика фанлари доктори, профессор; Султанова Нодира Бурхановна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади география таълим жараёнида умумий ўрта таълим мактаблари 7-8-синфлари ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
география дарсларида мотивация → билиш жараёни → мустақил фаолият → амалий қўллаш → рефлекция → натижа каби ўзаро боғлиқ жараёнларнинг яхлит тизимини шакллантириш орқали ўқувчиларининг ўқув-билиш фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилувчи методика ишлаб чиқилган;
география дарсларида муаммоли саволлар, амалий, тадқиқот характеридаги ҳамда АКТ ва интерфаол методларни қўллашга доир топшириқлар, ижодий лойиҳалардан фойдаланиш орқали ўқувчиларининг ўқув-билиш фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштиришга имкон берадиган методик таъминот шакллантирилган;
методик таъминот ва тадқиқотнинг муҳим илмий-методологик ғоялари, амалий натижаларга таянган ҳолда, география дарсларида ўқувчиларининг ўқув-билиш фаоллигини оширишнинг стратегиясини белгиловчи модел ишлаб чиқилган;
географик билимларнинг амалий ўзлаштирилиш жараёнида ўқувчиларни ўқув-билиш фаоллигига эгаликларини мониторинг қилиш, қўлланилаётган механизмни самарадорлигини кўрсаткич даражаларини шкалали индикатор, мезонлар асососида аниқлашга имкон берадиган баҳолаш тизими аниқланди;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. умумий ўрта таълим мактаблари 7-8-синфлар ўқувчиларининг ўқув-билиш фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
контент таҳлил, респондент-ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини ошириш динамикасини изчил кузатиш, таълимий тажрибада намоён бўлган ўзгарувчан омилларнинг ўқитиш сифатига таъсирини баҳолаш асосида география дарсларида ривожлантирувчи технологиялар воситасида умумий ўрта таълим мактаблари 7-8-синфлар ўқувчиларининг ўқув-билиш фаоллигини ошириш механизми такомиллаштириш “Географияни ўқитишда инновацион технологиялар” дарслиги мазмунига сингдирилган  (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил, 29-апрелдаги 02/01-01-339-сон маълумотномаси). Натижада, география таълим жараёнида 7-8-синфлар ўқувчиларининг ўқув-билиш фаоллигини оширишга хизмат қилган;
География фанини ўқитишга инновацион, ҳамкорлик ва амалий ёндашувни қарор топтириш орқали “Муаммоли савол”, “Тезис-органайзер”, “Лойиҳалар” (“Иқтисодий занжир” таҳлили”, “Ўзбекистон ижтимоий мажмуасининг таркиби” лойиҳалари), “Идрок харитаси”, “Даврий шкала” (“Буюк географик кашфиётлар”) каби интерфаол методлар ҳамда ўйин технологиялари (“Географик мозаика” номли дидактик ўйин; “Харитада акс этган Евросиё материги” интеллектуал ўйини) каби метод ва технологияларни ўз ичига олган методик таъминотлари “Географияни ўқитишда инновацион технологиялар” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил, 29-апрелдаги 02/01-01-339-сон маълумотномаси). Натижада, география фанини ўқитишга инновацион, ҳамкорлик ва амалий ёндашувни қарор топтиришга хизмат қилган;
ўқув фаолиятида географик билимларнинг амалий ўзлаштирилиши учун аҳамиятли бўлган кичик гуруҳларда ҳамкорликда ишлаш, кичик тадқиқотларни олиб бориш, ўқув-ижодий лойиҳаларни бажаришга устуворлик бериш орқали муаммоли, интерфаол, лойиҳа, ўйин, шунингдек, ривожлантириш характеридаги муаммоли саволлар, амалий топшириқларнинг ижодий (юқори даража), ихтиёрий (ўрта даража) ва мажбурий (паст даража) бажарилишини белгиловчи кўрсаткичлар бўйича қўйиладиган балларга мувофиқ ташхислашга имкон берадиган баҳолаш тизимларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланадиган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Болалар ва биз” дастурларининг (2024-2026 йиллар) мазмунини такомиллаштиришда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил, 26-мартдаги 05-09-135-сон маълумотномаси). Натижада, дастур, сенарийларни ишлаб чиқиш ва ўқув фаолиятида географик билимларнинг амалий ўзлаштирилиши учун аҳамиятли бўлган бажарилишини белгиловчи кўрсаткичлар бўйича қўйиладиган балларга мувофиқ ташхислашга имкон берган;
Тадқиқотнинг илмий-методологик ғоялари, методиканинг самарадорлиги ҳамда география таълими мазмунини ёритувчи устувор тамойилларга таянган ҳолда, география дарсларида ривожлантирувчи технологиялар воситасида умумий ўрта таълим мактаблари 7-8-синфлар ўқувчиларининг ўқув-билиб фаоллигини ошириш стратегиясини белгилашда Наманган давлат университетида 2021-2022 йиллари бажарилган С-ПМ-10-сонли «Кўзи ожизлар учун инновацион релефли хаританинг янги авлодини яратиш» мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида эришилган натижалар ва материаллардан бошлангʻич тайёр эмпирик база ҳамда илмий манба сифатида унумли фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2026-йил, 13-апрелдаги 1751-04-сон маълумотномаси). Натижада, 2023-2026 йиллар давомида ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаоллиги даражасини белгилаш ҳамда география дарсларида ўқув-билиш фаоллигини ошириш стратегиясини белгиловчи янги интерфаол методлар, механизмларни такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish