Раҳмонова Шалола Фахриддин қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий таълим технологиялари асосида талабаларнинг медиакомпетенсияларини ривожлантириш методикаси)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10212.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хўжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Давлатова Адиба Рахматовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий таълим технологиялари асосида талабаларда медиакомпетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган самарали методикани ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
медиасаводхонлик ва медиакомпетенсия феноменларининг ўзаро изчил таҳлили асосида замонавий коммуникатив-парадигматик ёндашувда ахборот-маданий контекстнинг доминанти сифатида медиакомпетенсия филолог-мутахассис тайёрлашда марказий ўқув натижаси сифатида талқин қилинди ҳамда унинг лингводидактик мезонлар ва филологик таълим мазмуни билан функсионал интеграциясини ифодаловчи консептуал асос ишлаб чиқилган;
медиакомпетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилувчи замонавий таълим технологиялари филологик таълим мазмунига мос танлаб олиниши ҳамда уларнинг лингводидактик имкониятлари функсионал-когнитив ёндашув асосида таҳлил қилиниши натижасида интерактив медиа синф, CЛИЛ, СТЕАМ, Десигн Тҳинкинг каби технологиялар медиасаводхонликни, ижодий мулоқот ва мултимодал ифода кўникмаларини шакллантиришда самарали интеграция воситаси сифатида асослаб берилган;
когнитив, аффектив ва прагматик компонентлар узвийликда қаралиб, рақамли маданият шароитида ижодий, танқидий ва ахборотга асосланган қарор қабул қилиш компетенсияларининг шаклланиши учун зарур бўлган методик платформа асосида медиакомпетенсияни босқичма-босқич ривожлантиришга йўналтирилган, мақсад-моҳият-жараён-натижа блоклари орқали ташкил этилган интеграллашган педагогик модел ишлаб чиқилган;
босқичли ўқув фаолияти, мултимодал ёндашув ва рақамли платформалар билан уйғунликда компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилувчи баҳолаш индикаторлари тизими ишлаб чиқилганини инобатга олган ҳолда филологик йўналишда таълим олаётган талабаларнинг медиакомпетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи АқлМант, ВокалМедиа, СимРеал, МедиаКонструктор, ҚРЖурналистика каби муаллифлик дидактик воситалари асосида медиа интеграциялашган методик таъминот комплекси шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда медиакомпетенсияларни ривожлантириш методикасига оид тадқиқот натижалари асосида:
медиасаводхонлик ва медиакомпетенсия феноменларининг ўзаро изчил таҳлили асосида замонавий коммуникатив-парадигматик ёндашувда ахборот-маданий контекстнинг доминанти сифатида медиакомпетенсия филолог-мутахассис тайёрлашда марказий ўқув натижаси сифатида ишлаб чиқилган лингводидактик мезонлар ва филологик таълим мазмуни ҳамда функсионал интеграциясини ифодаловчи консептуал асос бўйича хулоса ва тавсиялар “Мастеринг Энглиш: а cомплете гуиде то пҳонетиcс анд граммар” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 21 августдаги 316-сонли буйруғига асосан берилган № 758757-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, медиакомпетенсияни ривожлантиришда таксономик даражалари ҳамда бу схема филологик фанлар ўқув дастурларига интеграция қилиш бўйича тавсиялар мажмуасини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
медиакомпетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилувчи замонавий таълим технологиялари филологик таълим мазмунига мос танлаб олиниши ҳамда уларнинг лингводидактик имкониятлари функсионал-когнитив ёндашув асосида таҳлил қилиниши натижасида медиасаводхонликни, ижодий мулоқот ва мултимодал ифода кўникмаларини шакллантиришда самарали интеграция воситаси сифатида асослаб берилган интерактив медиа синф, CЛИЛ, СТЕАМ, Десигн Тҳинкинг каби технологиялар борасидаги хулосалар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 30-августдаги 04/11.15690-сон маълумотномаси). Натижада, илғор хорижий ва маҳаллий тажрибалар асосида талабаларда медиакомпетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилувчи самарали усуллар ишлаб чиқилишига хизмат қилган;
когнитив, аффектив ва прагматик компонентлар узвийликда қаралиб, рақамли маданият шароитида ижодий, танқидий ва ахборотга асосланган қарор қабул қилиш компетенсияларининг шаклланиши учун зарур бўлган методик платформа асосида медиакомпетенсияни босқичма-босқич ривожлантиришга йўналтирилган, мақсад-моҳият-жараён-натижа блоклари орқали ташкил этилган интеграллашган педагогик модел, босқичли ўқув фаолияти, мултимодал ёндашув ва рақамли платформалар билан уйғунликда компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилувчи баҳолаш индикаторлари тизими ишлаб чиқилганини инобатга олган ҳолда филологик йўналишда таълим олаётган талабаларнинг медиакомпетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи АқлМант, ВокалМедиа, СимРеал, МедиаКонструктор, ҚРЖурналистика каби муаллифлик дидактик воситалари асосида шакллантирилган медиа интеграциялашган методик таъминот борасидаги таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ДУК “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДУК “Ўзбекистон” телеканалининг 2025-йил 3-сентябрдаги 02-40-1329-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда медиасаводхонликни ривожлантириш механизмини оммалаштиришга хизмат қилган.