Sayt test rejimida ishlamoqda

Калонов Мухиддин Бахритдиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарда даромадлар ва харажатлар ҳисоби ҳамда таҳлили методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Iqt189.
Илмий маслаҳатчи: Ҳотамов Комил Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Ражаббой Давлетбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Туйчиев Алишер Жўраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Автомобиль транспорти корхоналари мисолида даромадлар ва харажатлар ҳисоби ҳамда таҳлили методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналарда даромад ва харажатларни ҳисоб объекти сифатида тан олиш ҳамда маҳсулот таннархига киритиладиган харажатларни таннархга ўтказиш тартиби ва уни корхона ҳисоб сиёсатида белгилаш асосланган;
корхоналарда даромадлар ва харажатлар тўғрисида тўлиқ ва аниқ бухгалтерия ахборотини шакллантириш борасида даромадлар ва харажатлар таркибини фаолиятларига қараб гуруҳлаштирилган ҳолда, фаолият билан боғлиқ бўлган ва фаолият билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (ёки харажатлар) каби йирик гуруҳга бўлган ҳолда ҳисобини юритиш асосланган;
асосий воситаларни бошланғич қийматини шакллантириш, амортизация ҳисоблаш усулларини қўллаш, тугатиш қиймати меъёрлари, асосий воситаларни таъмирлаш ва модернизация харажатлари ҳисобини юритиш таклифи берилган;
корхоналарда тармоқ хусусиятини ҳисобга олган ҳолда даромадлар ва харажатларни ҳисобга олишдаги ноаниқлик ва номувофиқларни бартараф этиш мақсадида даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш регистри ишлаб чиқилган;
автомобиль транспорти корхоналарида даромадлар ва харажатлар ҳисоб-ахборот таъминотини такомиллаштириш борасида даромадлар ва харажатларни ҳисобга олувчи ишчи счётлар структураси таклиф этилган;
“молиявий натижалар тўғрисидаги ички ҳисобот” шакли ҳамда ушбу шакл маълумотлари асосида тармоқ хусусиятларини инобатга олган ҳолда рентабелликни аниқлаш тартиби таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналарда даромадлар ва харажатлар ҳисоби ҳамда таҳлили методологиясини такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар  асосида:
корхоналарда даромад ва харажатларни ҳисоб объекти сифатида тан олиш ҳамда маҳсулот таннархига киритиладиган харажатларни таннархга ўтказиш тартиби ва уни корхона ҳисоб сиёсатида белгилаш таклифи  Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан транспорт тизими ташкилотлари ҳисоб сиёсатини белгилашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2019 йил 29 апрелдаги 2/1127-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши транспорт тизими корхоналарида ҳисоб сиёсати билан мустахкамланган, даромадлар ва харажатларни ҳисобда акс эттириш тартиби белгиланган, даромадларни ҳисоб объекти сифатида аниқ гуруҳлаштирилган ҳолда ҳисобин юритилишини, харажатларни оптималлаштириш орқали камайтириш имконини берган;
корхоналарда даромадлар ва харажатлар тўғрисида тўлиқ ва аниқ бухгалтерия ахборотини шакллантириш борасида даромадлар ва харажатлар таркибини фаолиятларига қараб гуруҳлаштирилган ҳолда, фаолият билан боғлиқ бўлган ва фаолият билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (харажатлар) каби гуруҳга бўлган ҳолда ҳисобини юритиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти агентлиги томонидан бухгалтерия ҳисобини  юритишга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти агентлигининг 2018 йил 17 августдаги 3/2850-сон маълумотномаси). Натижада корхоналарда даромад ва харажатлар ҳисобини юритишдаги ноаниқликларни бартараф этиб, хар бир фаолият тури бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисида аниқ ҳамда тўлиқ ахборот олиш имконияти яратилган.
асосий воситаларни бошланғич қийматини шакллантириш, амортизация ҳисоблаш усулларини қўллаш, тугатиш қиймати меъёрлари, асосий воситаларни таъмирлаш ва модернизация харажатлари ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан транспорт тизими ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришга жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2019 йил 29 апрелдаги 2/1127-сон маълумотномаси). Натижада асосий воситаларни бошланғич қийматини шакллантириш, таъмирлаш харажатлари ҳисобини оптималлаштириш орқали асосий восита билан боғлиқ харажатларни 7 фоизга туширишга эришилган.
корхоналарда тармоқ хусусиятини ҳисобга олган ҳолда даромадлар ва харажатларни ҳисобга олишдаги ноаниқлик ва номувофиқларни бартараф этиш мақсадида даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш регистри таклифи Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан транспорт тизими ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини юритиш амалиётига  жорий этилган.  (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2019 йил 29 апрелдаги 2/1127-сон маълумотномаси). Натижада даромадлар ва харажатлар ҳамда рентабеллик тўғрисида доимий ва тезкор маълумот олиш имконияти яратилган.
автомобиль транспорти корхоналарида даромадлар ва харажатлар ҳисоб-ахборот таъминотини такомиллаштириш борасида даромадлар ва харажатларни ҳисобга олувчи ишчи счётлар структураси таклифи Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан ҳисоб сиёсатига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти агентлигининг 2018 йил 17 августдаги 3/2850-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир даромад тури ва харажатлар таркиби бўйича аниқ ҳисоб юритиш ҳамда маълумот олиш имконияти яратилган.
“молиявий натижалар тўғрисидаги ички ҳисобот” шаклини корхона даромадлари ва харажатлари гуруҳлаштирилган ҳолда ҳисобини юритиш имконини берадиган такомиллашган ҳамда рентабелликни тармоқ хусусиятларини инобатга олган ҳолда умумий ва фаолият билан боғлиқ рентабелликни аниқлаш тартиби таклифи Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан бошқарув ҳисоби амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти агентлигининг 2018 йил 17 августдаги 3/2850-сон маълумотномаси). Таклифнинг қўлланилиши натижасида тизим корхоналарининг молиявий натижалари тўғрисида аниқ ва етарли ахборот олиш имконияти ҳамда рентабеллигини ҳисоблаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish