Бобоева Моҳинур Музаффаржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эпидейктик нутқнинг лингвокултурологик хусусиятлари (қадаҳ сўзлар мисолида)” 10.00.13 – Қиёсий ва чогиштирма тилшунослик(филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3227.
Илмий раҳбар: Набиева Дилоро Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02.
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонова Нилюфар Зайлобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор; Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Фаргона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади эпидейктик нутқ бирликлари, хусусан, “қадаҳ созлар” нинг лингвокултурологик хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликда нутқий жанрлар назарияси доирасида эпидейктик нутқ кўриниши ва у билан боғлиқ масалалар ўрганилиб, нутқий жанрлар тизимида эпидейктик нутқнинг фалсафий, мантиқий ва лингвистик асослари ёритилган, эпидейктик бирликларнинг ифода имкониятлари ва уларнинг турли тиллардаги воқеаланиши шакллари очиқланган;
эпидейктик нутқ жанрларининг социал аспекти, хусусан, миллий-маданий хосланиши, ижтимоийлик табиати, ижро этилиш ўрни ва вазияти каби омиллар таъсирида мавзуий гуруҳларнинг кенгайиши илмий асосланган;
турли ижтимоий- маданий контекстларда эпидейктик нутқнинг лисоний воқеланиши, ҳар бир халқ маданиятида қадаҳ сўзлар билан боғлиқ алоҳида этикет меъёрлари мавжудлиги, ўзбек маданиятида “қадаҳ сўзлар”нинг намоён бўлишида диний эътиқод ва гендерологик таъсир масалалари лингвомаданий жиҳатдан асосланган;
эпедейктик нутқда ҳар бир халқнинг ўзига хос турмуш тарзи, миллий-маданий жиҳатлари акс этиб, уларда оила, аёл, муҳаббат, дўстлик консептлари ифодаланиши, улар жамият аъзолари томонидан қабул қилинган ижтимоий меъёрлар асосида шаклланиши ҳамда ўзига хос ички тузилиш ва моделга эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эпидейктик нутқ бирликлари, хусусан, “қадаҳ сўзлар”нинг лингвокултурологик хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
тилшуносликда нутқий жанрлар назарияси доирасида эпидейктик нутқ кўриниши ва у билан боғлиқ масалалар ўрганилиб, нутқий жанрлар тизимида эпидейктик нутқнинг фалсафий, мантиқий ва лингвистик асосларининг ёритилиши натижасида эпидейктик бирликларнинг ифода имкониятлари ва уларнинг турли тиллардаги воқеаланиши шакллари ҳамда эпидейктик нутқ жанрлари, хусусан, “қадаҳ сўз”ларнинг миллий-маданий хосланиши, ижтимоийлик табиати, ижро этилиш ўрни ва вазияти каби омиллар таъсирида мавзуий гуруҳларнинг кенгайиши юзасидан чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги амалий грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 23-августдаги 347/1-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг назарий асосларига доир материаллар эпидейктик бирликлар, хусусан, “қадаҳ сўз”ларнинг миллий-маданий хосланишига оид маълумотлар билан бойитилган;
турли маданий муҳитларда “қадаҳ сўз”ларнинг воқеланиши, ҳар бир халқ маданиятида қадаҳ сўзлар билан боғлиқ алоҳида этикет меъёрлари мавжудлиги ҳақидаги тавсияларидан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли “ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2025-йил 27-февралдаги 341/04-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари эпидейктик нутқ бирликларининг ижтимоий меъёрлашуви ва турли маданиятларда маданий кўрсаткич сифатида намоён бўлиши ҳақидаги илмий фаразлар билан такомиллаштирилган;
“қадаҳ сўзлар”да ҳар бир халқнинг ўзига хос турмуш тарзи, миллий-маданий жиҳатлари акс этиб, уларда оила, аёл, муҳаббат, дўстлик консептлари ифодаланиши, улар жамият аъзолари томонидан қабул қилинган ижтимоий меъёрлар асосида шаклланиши ҳамда ўзига хос ички тузилиш ва моделга эга эканлиги ҳақидаги тавсиялардан ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМда 2023-2024-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2024-йил 10-октябрдаги 04-36-1121-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар мазмуни маърифий ва амалий жиҳатдан бойитилиб, ижтимоий хусусиятлари ортишига эришилган.