Тураева Наргиза Насруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Лойиҳавий ёндашув асосида талабаларнинг технологик тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.1.PhD/Ped12232.
Илмий раҳбар: Хайитова Шахноза Данияровна, педагогика фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи бир марталик PhD.26/27.02.2020.Т.109.01.
Расмий оппонентлар: Аскаров Ихтиёр Бахтиёрвич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бекқулов Қудрат Шайдуллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника унверситети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лойиҳавий ёндашув асосида Бино ва иншоотлар қурилиши (бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қурилиши) бакалаврият таълим йўналиши талабаларда технологик фикрлашни ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг технологик тафаккурини ривожлантиришнинг таркибий компонентлари (технологик-аналитик, конструкторлик-моделлаштириш, инновацион-трансформацион, рефлексив-интегратив) лойиҳавий ёндашув ва СМАРТ технологияларнинг дидактик имкониятларини интеграциялаш ҳамда компетенсияга асосланган модулли ёндашув тамойиллари асосида аниқлаштирилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида технологик тафаккурни ривожлантириш модели дидактик имкониятлар, таъсир этувчи омиллар ва ривожланиш босқичларининг ўзаро функсионал боғлиқлигини таъминлаш, ички мотивация, когнитив қайта ишлаш ҳамда метакогнитив бошқарув механизмларини фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг технологик тафаккурини ривожлантириш методикаси тадқиқотчиликка йўналтирилган топшириқлар, муаммоли таълим вазиятлари ҳамда “Design Thinking”, “SCAMPER”, “INNOVATE” ва “Инновацион воситалар” методларини интеграциялаш орқали таълимни индивидуаллаштириш, интеллектуал фаоллик ва когнитив мослашувчанликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг технологик тафаккури ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари (адаптив, функсионал, креатив-инновацион) назарий билимларни амалий фаолиятга татбиқ этиш, тушунчалар ва далиллар ўртасидаги функсионал алоқаларни аниқлаш ҳамда комплекс педагогик тажрибалар ва тадқиқотчилик топшириқлари натижаларини динамик мониторинг қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лойиҳавий ёндашув асосида Бино ва иншоотлар қурилиши (бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қурилиши) бакалаврият таълим йўналиши талабаларда технологик фикрлашни ривожлантиришда олинган илмий натижалар асосида:
смарт технологияларнинг замонавий имкониятлари асосида талабаларнинг технологик тафаккурини ривожлантиришнинг технологик-аналитик, конструкторлик-моделлаштириш, инновацион-трансформацион ва рефлексив-интегратив компонентлари ҳамда талабаларнинг технологик тафаккурини фаоллаштиришнинг дидактик шарт-шароитларидан фойдаланишга оид таклифлардан техника йўналиши талабалари учун “Бино иншоотларининг техник ҳолатини баҳолаш” номли оʻқув қоʻлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресбубликаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлигининг 2025 йил 24-декабр, № 9609-6669-4ба0-0е68-8573-3970-0445 рақамли гувоҳнома). Мазкур оʻқув қоʻлланма олий таълим муассасалари техника йўналишларида оʻқув жараёнини ягона ёндашув асосида ташкил этиш, олий таълим муассасаларида ихтисослик фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларни касбий фаолиятига тайёрлаш жараёнида талабаларнинг технологик тафаккурни ривожлантиришининг дидактик шарт-шароитларини ва талабаларнинг технологик тафаккурини ривожлантирувчи омиллар, касбий ривожланишда технологик тафаккурини ривожлантириш босқичлари асосида талабаларда интринсиc мотиватион, cогнитиве проcессинг ва метаcогнитиве регулатион жараёнларини фаоллаштирувчи консептуал модели ва таълимнинг интеллектуаллик ва интеллеcтуал флехибилитй тамойиллари асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар техника олий таълим тизимида интеллектуал фаолиятни ташкил этиш жараёнига татбиқ этилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 2-майдаги 02/01 – 01-189-сон маълумотномаси). Натижада, техника олий таълим муассасалари талабаларида технологик тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилган;
тадқиқотчилик топшириқларни ишлаб чиқиш, тадқиқотчилик вазиятлари яратиш орқали талабаларнинг технологик тафаккурини ривожлантириш методикаси “Design Thinking”, “SCAMPER”, “INNOVATE” ва “Инновацион воситалар” каби замонавий методлар ҳамда таълимнинг индивидуаллаштириш, интеллектуаллик ва эркинлик тамойиллари ёрдамида такомиллаштирилган “Боʻлажак муҳандис-қурувчиларни тайёрлаш жараёнида технологик тафаккурни ривожлантириш методикаси” номли монография ва “Бино иншоотларининг техник ҳолатини баҳолаш” фани мисолида талабаларнинг технологик тафаккурини ривожлантириш” дастури мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 2-майдаги 02/01 – 01-189-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-методик таъминот талабаларини тадқиқотчилик топшириқларни ЭҲМлари асосида мустақил ҳал қилиши учун унинг дидактик имкониятларини такомиллаштиришга хизмат қилган.