Назарова Махсуда Қаҳрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Косметика воситаларида темир ва кобалт ионларини аниқлаш учун графит асосидаги модификацияланган электрокимёвий сенсорларни ишлаб чиқиш», 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/К1186.
Илмий раҳбар: Зияев Дилшод Абдуллаевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.К.01.13.М.
Расмий оппонентлар: Қутлимуротова Нигора Ҳакимовна, кимё фанлари доктори, профессор; Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: косметика воситаларида темир ва кобалт ионларини аниқлаш учун графит асосидаги модификацияланган электрокимёвий сенсорларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гематоксилин (ГТ) ва дифенилкарбазон (ДФК) органик реагентларининг мос равишда Фе(ИИИ) ва Cо(ИИ) ионлари билан танлаб комплекс ҳосил қилиш хусусиятлари аниқланиб, уларни графит асосидаги модификацияланган электрокимёвий сенсорлар (ЭС/ГТ/Фе ва ЭС/ДФК/Cо) учун самарали модификатор сифатида қўллаш илмий жиҳатдан асосланган;
квант-кимёвий ҳисоблашлар (ДФТ, Б3ЛЙП/6-31Г) асосида ГТ ва ДФК молекулаларининг электрон тузилиши, ҲОМО–ЛУМО энергия фарқлари ҳамда металл ионлари билан координацион боғланишда иштирок этувчи фаол марказлари аниқланиб, ГТ–Фе(ИИИ) ва ДФК–Cо(ИИ) комплексларининг ҳосил бўлиш механизмлари назарий жиҳатдан асосланган;
ИҚ ва УВ-Вис спектроскопик таҳлиллар асосида ГТ–Фе(ИИИ) ва ДФК–Cо(ИИ) комплексларининг ҳосил бўлиши тажрибавий тасдиқланган. Спектрлардаги функсионал гуруҳларга тегишли ютилиш сигналларининг силжиши металл-лиганд координацион боғланиш мавжудлигини кўрсатган, кондуктометрик тадқиқотлар асосида эса комплекс ҳосил бўлиш жараёнида эритмадаги эркин ионлар миқдорининг камайиши ҳамда ГТ–Фе(ИИИ) тизимининг нисбатан юқори барқарорлиги аниқланган;
СЕМ таҳлили ёрдамида гематоксилин ва дифенилкарбазон билан модификацияланган графит электродлар юзасининг морфологик тузилиши ўрганилиб, модификаторларнинг электрод юзаси бўйлаб нисбатан бир текис тақсимланиши ҳамда ғовак ва ривожланган фаол сирт шаклланганлиги аниқланган. Электродларнинг Фе(ИИИ) ва Cо(ИИ) ионлари билан таъсирлашишидан кейин кузатилган морфологик ўзгаришлар металл ионларининг модификаторларнинг фаол марказлари билан боғланиши ва электрод юзасида тўпланиши билан изоҳланган;
циклик волтамперометрик таҳлил ёрдамида модификацияланган электродларнинг электрокимёвий фаол юзаси, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларининг хусусиятлари ҳамда сканерлаш тезлигининг ток сигналига таъсири баҳоланган. Электрокимёвий импеданс спектроскопияси асосида электролит қаршилиги ва заряд кўчириш қаршилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли косметика воситалари таркибидаги Фе(ИИИ) ва Cо(ИИ) ионларини аниқлашнинг янги МЕСларни АИВда қўллаш бўйича олиб борилган илмий натижалари асосида:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Миллий референс лабораториясида синовдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2026-йил 21-февралдаги 03-21/1970-сонли маълумотномаси). Натижада электрод юзасининг электрокимёвий фаоллиги ортиши, металл ионларининг электрод юзасида самарали концентрацияланиши ва аналитик сигнал интенсивлигининг ошишига эришилган;
“РСТЕИАМ суд-кимё” лабораториясида қўллаб кўрилган. Натижада косметик воситалар таркибида оғир металл ионларини аниқлаш орқали заҳарланиш ҳолатларини баҳолаш, токсик таъсирларни аниқлаш ва экспертиза хулосаларининг ишончлилигини оширишда самарали усул сифатида баҳоланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази” нинг 2026-йил 6-апрелдаги 02-04347 сонли тақдим қилинган маълумотномаси) ва амалиётга жорий этиш учун тавсия этилган.