Комилов Абдуллажон Одилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ИнАс ёруғлик нурловчи диодлар асосида геотермал газларни назорат қилувчи оптоелектрон қурилма” 01.04.10–“Яримўтказгичлар физикаси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.1.PhD/FM985
Илмий раҳбар: Қўлдашов Оббозжон Хокимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.FM/Т.15.05.
Расмий оппонентлар: Тагаев Марат Баймуратович – техника фанлари доктори профессор; Алижанов Донёр Дилшодович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ИнАс асосидаги икки тўлқинли инфрақизил нур диоди ва фотодиод оптрон жуфтлигига асосланган, автоном электр энергия манбаи билан таъминланган, геотермал ва саноат газларини юқори барқарорликда назорат қилувчи оптоелектрон қурилмани ишлаб чиқиш, математик моделлаштириш ва экспериментал тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ИнАс асосидаги 3.20 мкм таянч ва 3.39 мкм ўлчовчи нур диоди каналларидан фойдаланган ҳолда метан ва углеводород газларини селектив аниқлашнинг икки тўлқинли оптоелектрон усули назарий жиҳатдан асосланган;
нур диод–фотодиод оптрон жуфтлигининг 3.0–3.6 мкм диапазонда спектрал мослигини спектрал интеграллар орқали баҳолаш модели ишлаб чиқилган;
ўлчовчи ва таянч сигналлар нисбати орқали нур манбаи беқарорлиги, оптик йўқотишлар ва ташқи муҳит таъсирини компенсациялаш алгоритми ишлаб чиқилган;
автоном электр энергия манбаи билан таъминланган қурилманинг энергия баланси ва энергия тежамкор импулсли иш режими модели биринчи марта яхлит тизим сифатида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ИнАс ёруғлик нурловчи диодлар асосида геотермал газларни назорат қилувчи оптоелектрон қурилма бўйича олинган натижалар асосида:
ИнАс ёруғлик нурловчи диодлар асосида геотермал газларни назорат қилувчи оптоелектрон қурилма, геотермал энергетика объектида ёнғин хавфини чиқарувчи геотермал газларни консентрациясини хавфли ортиб кетишини олдини олиш имконини берган. ФАП 2022 0271. “Автаном электр энергия манбаи” // Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фойдали моделга патент. Тошкент.19.02.2025 й. Илмий натижалардан фойдаланиш геотермал энергетика обектларида ёнғин чиқиш хавфини олдини олиш имкониятлари яратилган;
ИнАс асосидаги ёруғлик нурловчи диодлар барқарорлигини таъминловчи, битта корпусга ўрнатилган параболик рефлекторли, термосовитгичли конструксияси «ФОТОН» акциядорлик жамияти яримўтказгичли асбоблар барқарорлигини таъминлаш учун қўлланилган («ФОТОН» акциядорлик жамияти 2025 йил 27 январдаги № 345-сонли маълумотномаси). Натижада янги ишлаб чиқарилаётган яримўтказгичли асбоблар ишончлилигини ошириш имкони яратилган.