Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Мехриддин Жунайдуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш енгил атлетикачиларнинг машғулот самарадорлигини оширишда ҳаракатли ўйинларни қўллаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулот¬лари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped672.
Илмий раҳбар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Абдиев Абдулла Носирович, педагогика фанлари доктори, профессор; Болтаев Зайниддин Болтаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат универститети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич тайёргарлик босқичида ёш енгил атлетикачиларнинг машғулот самарадорлигини оширишда ҳаракатли ўйинларни қўллаш методикасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 10–12 ёшдаги енгил атлетикачиларнинг куч, чаққонлик, тезкор-куч, чидамлилик сифатларининг ривожла¬ниши ва улар¬нинг психологик (мулоқотга кириша олиш, ўз тенгдошини тушуна олиш, бажарилиши белги¬ланган фаолиятнинг вазифаларини тушуниш, ўз тенгдоши билан муносабатларнинг ифодаланишига нисбатан тасаввурлар, катталар билан муносабатларнинг ифодаланишига нисбатан тасаввурлар) тайёргарлиги динамикаси аниқланган;
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 10–12 ёшли енгил атлетика¬чиларда жисмоний (юқори, ўртача, паст) тайёргарлик ва мулоқотга кириша олиш қобилятининг ташқи намоён бўлиши (юқори, ўртача, паст) орасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик аниқланган;
10–12 ёшли енгил атлетикачилар жисмоний ва психологик тайёргарли¬гида ҳаракатли ўйинларнинг йўналтирилган таъсири бўйича тажриба услуб¬ларининг таркиби илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштирилган;
енгил атлетикачиларнинг ўқув-машғулотлари самарадорлигини оширишда шуғулла-нувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳаракатли ўйинлар (якка, жуфтлик, жамоавий, эстафета шаклида) табақалаштирилиб, уларни машғу¬лотларнинг тайёрлов, асосий ва якуний қисмларида қўллаш методикаси такомил¬лаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёш енгил атлетикачи¬ларнинг машғулот самарадорлигини оширишда ҳаракатли ўйинларни қўллаш методи¬кବсини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 10–12 ёшдаги енгил атле¬тикачилар жисмоний ва психологик тайёргарлигининг ёшга хос динамикаси хусусиятлари аниқланиб, ҳаракатли ўйинларни қўллаш методикаси Бухоро вилояти Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаш¬тирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчи ёш енгил атлетикачилар тайёргарлигига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги 01-07-10-3313-сон маълумот¬номаси). Натижада 10 ёшли енгил атлетикачи ўғил болаларнинг тезкор-куч сифатлари 19–21% га, тезлик сифати 17–19% га, чаққонлик сифати 29–31% га, эгилувчанлик сифати 42–44% га ўсишига эришилган;
ёш енгил атлетикачиларнинг психологик тайёргарлигида қўлланилган ҳаракатли ўйинлар Бухоро шаҳар 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида шуғулла¬нувчиларнинг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги 01-07-10-3313-сон маълумотномаси). Натижада 10 ёшлиларда комуникатив қобилият – 15,36% га, 11 ёшлиларда – 16–18% га, 12 ёшлиларда – 23,8–25,6% га, 10 ёшли¬ларда эмоционал ҳолат – 14,16% га, 11 ёшлиларда – 15–17% га, 12 ёшлиларда – 24,2–26,4% га яхшиланган;
10–12 ёшдаги болаларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлигида ҳаракатли ўйинларнинг йўналтирилган таъсири бўйича тажриба услубларининг таркиби илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштирилиб, Бухоро шаҳар 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчиларнинг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги 01-07-10-3313-сон маълумотномаси). Натижада ёш енгил атлетика¬чиларнинг тезкор-куч сифатлари 20–22% га, тезлик сифати 17,4–19,1% га, чаққонлик сифати 24,2–26,4% га, эгилувчанлик сифати 48,4–49,2% га ўсган;
енгил атлетикачиларнинг ўқув-машғулотлари самарадорлигини оширишда шуғулла-нувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳаракатли ўйинлар  табақалаштирилиб, машғу¬лотларнинг тайёрлов, асосий ва якуний қисмларида қўллаш методикаси такомиллаштирилиб, Бухоро шаҳар 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчиларнинг ўқув-машғулот жараёнига қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги 01-07-10-3313-сон маълумотномаси). Натижада 10 ёшлиларда комуникатив қобилиятнинг 15,16% га, 11 ёшлиларда 14–16,8% га, 12 ёшлиларда 23,1–25,4% га ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish