Абдусаматова Дилфуза Озотовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Толали чиқиндилар асосида функсионал полимер-тўқима материалларини яратиш», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар, 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/К245.
Илмий маслаҳатчи: Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.К.01.13.М рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Исмоилов Равшан Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор; Юлдашев Шерзод Абдуллаевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: толали чиқиндилар асосида функсионал полимер-тўқима композицион материалларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хом тери чиқиндиларини ишқорий гидролиз қилиб олинган коллаген сақловчи эритмани тўқимачилик матолари полимерларига адсорбсия катталигини эритманинг консентрацияси (6-15%), ҳарорат (25-50оC) ва вақтга (5-30 с) боғлиқлиги, адсорбсия изотермалари ва кинетик моделлари аниқланган;
Толали чиқиндилар таркибидаги селлюлоза ва оқсилларни физик-кимёвий, биологик модификациялашнинг эритмаларни органик (селлюлоза, фиброин, полиефир, нитрон, вискоза) ва минерал (базалт) толалар билан физик-кимёвий таъсирлашувининг кинетик, термодинамик, адсорбсион-адгезив қонуниятлари яратилган;
тўқима калавалари ва матоларига адгезив, оловбардош, гидрофоб, олеофоб, атмосферабардош хосса бағишловчи моддаларни полимер толалари билан таъсирлашувининг шароитлари, физик-коллоид-кимёвий механизми аниқланган;
тўқимачилик материалларига таркибида 40-50 г/л коллаген гидролизати, 2,0-2,5 г/л полиакриламид, 200-250 г/л карбамид сақлаган этитма, таркибида 30-40 г/л полиперфторакрилар, 10-15 г/л диизосионат олигомери сақлаган эмулсия билан ишлов бериш орқали ҳам оловбардош, ҳам гидрофоб хосса бериш усули ва параметрлари ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги ходимлари махсус кийимларини атмосфера, турли муҳитга эга бўлган нам тупроқ ва қуёш нури таъсирларида физик-кимёвий эскиришини тезкор 30 кунгача синаш усули ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
тукли пахта матоси ва акрил эмулсияси асосидаги полимер-тўқима материалининг сорбсион хусусияти гидрофил тукли тўқима ҳисобига, гидроизоляцион, лекин “нафас олувчи” мембрана хусусияти полимер қатламининг гидрофоб-микроғовакли структураси ҳисобига эришишлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Толали чиқиндилар асосида функсионал полимер-тўқима материалларини яратиш бўйича илмий ва тажрибавий тадқиқот натижалари асосида:
тананинг таянч юзасида патологик ўзгаришлари бўлган беморлар учун янги адаптацион буюмларни лойиҳалаш усуллари ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилган (“Тиббий мақсадлар учун сув ўтказмайдиган тукли чойшаб олиш усули”), уларнинг янгилиги Ихтиро учун патент билан тасдиқланган (УЗ ИАП №8597). Натижада, унинг асосида мембрана тузилишга эга полимер-тўқима матоси ҳамда кўп маротаба ювишга чидамли сув ўтказмайдиган адаптацион буюмлар, уларнинг адсорбсион хусусиятларини ошириш технологияси ишлаб чиқиш имконини берган;
толали чиқиндилар асосида функсионал полимер-тўқима материалларини яратиш бўйича маълумотлар юқори импакт-факторли хорижий журналларда иқтибос қилинган (Саге Опен, 2025, 15, ЖCР ИФ 3,6; Интер. Жоурн. оф Биолог. Маcромолеc., 2025, 306, ЖCР ИФ 10,3; Эвропеан Полим. Жоурн., 218, ЖCР ИФ 10,2; Чем. Селеcт, 2023, 8 ЖCР ИФ 3,0; Прог. ин Орг. Cоат., 2026, 211, ЖCР ИФ 11,8; Cоллоидс анд Сурф. А: Энгин. Асп., 2025, 716, ЖCР ИФ 9,6; Адван. Энгин. Матер., 2024, 26, ЖCР ИФ 5,5; Прог. ин Орг. Cоат., 2024, 189, ЖCР ИФ 7,3);
иккиламчи селлюлозанинг ферментатив биосайқаллаш усули ишлаб чиқиш ва модификацияланган иккиламчи хомашё асосида қишлоқ хўжалиги ходимлари учун махсус кийимларни саноат намуналарини “Нур-Тех” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқариш жараёнида жорий этилди (“Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмасининг 2026 йил 14 майдаги № 01.06-670-сон маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик ва полимер саноати корхоналарида ҳосил бўладиган чиқиндиларни қайта ишлаш экологияни муҳофаза қилиши ва ресурслардан самарали фойдаланиши исботланган;
чиқиндиларни қайта ишлаш орқали олинган аралаш толалардан ишлаб чиқарилган матолардан тайёрланган иш кийимларини ишлаб чиқиш учун янги ресурс тежовчи технология “Нурафшон Нур” МЧЖ да синовдан ўтказилган ва (“Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмасининг 2026 йил 14 майдаги № 01.06-670-сон маълумотномаси) жорий этилган. Агросаноат ишчилари кийимининг сифат кўрсаткичлари талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида тажриба намуналари комплекс баҳоланди. Натижада импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллий иккиламчи хомашёдан тайёрланган материаллардан фойдаланиш ҳисобига харажатлар камайган;
тукли пахта матоси ҳамда акрил эмулсияси асосида яратилган мембрана хусусиятига эга “смарт” полимер-тўқима материалини асосида матрасбоп чойшаб яратиш технологияси “Тозалик рамзи” хусусий корхонасида (“Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмасининг 2026 йил 14 майдаги № 01.06-670-сон маълумотномаси) жорий этилган. Натижада, сув ўтказмасликни таъминлаб берувчи хусусиятига эга тиббиёт мақсадлари учун яратилган махсус чойшабдан фойдаланилганда, беморларнинг касаллик даврида даволаниш босқичларидаги гигиеник ва эксплуатацион кўрсаткичларини яхшилашга имкон берган.