Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаппарова Зулфия Хуршидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озонга хавфли бўлган фреон-12 ўрнига маҳаллий хомашё асосидаги озонга хавфсиз фреонга алмаштириш», 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/К27.
Илмий раҳбар: Муталов Шухрат Ахмаджонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.28.03.2018.К/Т.04.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Дилшод Ахмедович, кимё фанлари доктори, профессор; Қодиров Хасан Иргашевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: совитгич технологиясида озон хавфли совитувчи агент фреон-12 ўрнига озонга хавфсиз, экологик жиҳатдан зарарсиз, самарали ва техник жиҳатдан ишончли углеводородларни композицияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озонга хавфсиз пропан-бутан аралашмаси R600/290 фреон-12 ўрнига совитувчи агент сифатида қўллашнинг асослари яратилган;
маҳаллий хомашё асосида олинган озонга хавфсиз аммиакни фреон-22 ўрнига совитувчи агент сифатида қўллашнинг асослари яратилган;
маълум бир совитиш температурасигача буғлатиш факторларига боғлиқ ҳолда совитувчи агент сифатида пропан-бутан аралашмасидан фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилган;
кичик совитгич қурилмаларини тўлдириш вақтида R600 ва R290 аралашмаларининг оптимал концентрациялари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Янги озонга хавфсиз совитувчи агентларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган озонга хавфсиз совитиш пропан-бутан агентлари «ARBA-SAVDO» МЧЖнинг совитиш қурилмаларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 17 июндаги 02-02/3-406-сон маълумотномаси). Натижада кичик совитгич қурилмаларида пропан-бутан аралашмасини қўллаш имконияти яратилган;
озонга хавфсиз совитувчи агент аммиак Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бир вақтнинг ўзида аҳоли сони кўп бўладиган хоналарни совитиш мақсадида ҳавони кондицирлаш тизимида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 17 июндаги 02-02/3-406-сон маълумотномаси). Натижада озонга хавфсиз аммиакни йирик ҳавони кондицирлаш тизимларида қўллаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish