Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттарова Барнохон Набиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Товуқ гўштини кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаш муаммолари», 02.00.09–Товарлар кимёси, 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/K199.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброхим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуллоев Шахобиддин Хасанбоевич, кимё фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович, кимё фанлари доктори, профессор; Дехқонов Рахматилла Султонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: товуқ гўшти ва унинг маҳсулотларини кимёвий таркибига кўра синфлаш асосида товар кодлар ажратиш, сертификатлашнинг замонавий услубларини ҳамда п-ферроценилбензой кислоталари асосида гўшт ишлаб чиқариш унумдорлигини оширувчи янги биостимуляторлар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли хил озуқа қўшилмалардан фойдаланиб етиштирилган товуқ гўшти таркибида антиоксидантлар миқдорининг меъёрдан ортиб кетишига олиб келиши хромато-масс-спектроскопия усуллари билан аниқланган;
моно- ва ди- алмашинган п-ферроценилбензой кислоталари ва уларнинг литийли тузларини синтез қилиш усуллари такомиллаштирилган;
C5H5FeC5H4C6H4COOLi ва Fe(C5H4C6H4COOLi)2 таркибли сувда эрувчан тузлар синтез қилинган, уларнинг таркиби ва тузилиши физик, физик-кимёвий анализ усуллари билан исботланган;
олинган моддалар жўжалар тирик вазнини оширувчи биостимулятор эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Товуқ гўштининг кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
п-ферроценилбензой кислоталарининг сувда эрувчан литийли ҳосилалари синтез қилиниб, улар жўжаларнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этувчи препаратлар Фарғона вилояти паррандачилик фермер хўжаликларида биостимулятор сифатида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 01/032-35-сон маълумотномаси). Натижада паррандаларнинг тирик вазни ортиши ҳисобига 9,6–10,9 % қўшимча гўшт маҳсулотлари олиш имконини берган;
янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй товуғи (Gallus domesticus) гўшти учун ТИФТН бўйича 4 та янги товар кодлари Давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 23 апрелдаги 1/16-219-сон маълумотномаси). Натижада хавфсиз ва инсон саломатлиги учун безарар товуқ гўштининг кимёвий таркиби бўйича синфлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish