Икрамова Шахноза Абдурасулованинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқ иқлим шароитидаги атопик астма ва ринитда сенсибилизация кўринишларининг хусусиятлари”, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.4.PhD/Tib4163
Илмий рахбар: Разикова Илмира Садуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган аллергология ва иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.04.01
Расмий оппонентлар: Ирсалиева Фатима Хуснитдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иссиқ иқлим шароитида яшовчи атопик бронхиал астма ва аллергик ринит билан касалланган беморларда сенсибилизация спектрини комплекс ўрганиш ҳамда уларни эрта ташхислаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқ иқлим шароитида атопик патологиянинг клиник-эпидемиологик тузилмасида аллергик ринит ва бронхиал астманинг биргаликда кечиши, касаллик оғирлашуви даржасининг ошиши ва ташқи нафас фаолият кўрсаткичларининг пасайиши билан тавсифланиб, аллергик ринитнинг кучайиши баҳор ва куз фаслларида сенсибилизация даражасига боғлиқ ҳолда аллергик жараён фаоллигининг башоратлаш мезони эканлиги исботланган;
сенсибилизациянинг иммунологик профили градиент характерлиги, бронхиал астмада йил бўйи давом этувчи турдаги сенсибилизация устуворлиги ҳамда уй чанг канаси компонентлари—Derp1 ва Derp2 устунлик қилиши, хавфининг аллергик ринитга нисбатан юқорилиги; аллергик ринитда эса бегона ўтлар чангига мавсумий сенсибилизация—Artv1 ва Salk1 устунлик қилиши ҳамда касалликларнинг аралаш кечиши ҳар иккала гуруҳ аллергенларига нисбатан энг оғир полисенсибилизация хусусиятларнинг ўрни исботланган;
иссиқ иқлим шароитида полисенсибилизацияда аллергик ринит ва бронхиал астма билан хасталанган беморларда касаллик назорат тестининг пасайиши клиник фаолликнинг ошиши билан ишончли боғлиқлигининг ўрни ва хусусиятлари исботланган;
бронхиал астма ва атопик ринит ташхисланган беморларни комплекс даволашда персонификацияланган алгоритмдан фойдаланиш касаллик хуружланиш сонини камайтириш имконини бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иссиқ иқлим шароитидаги атопик астма ва ринитда сенсибилизация кўринишларининг хусусиятлари баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосланди.
биринчи илмий янгилик: иссиқ иқлим шароитида атопик патологиянинг клиник-эпидемиологик тузилмасида аллергик ринит ва атопик астманинг биргаликда кечиши, касаллик оғирлашуви даржасининг ошиши ва ташқи нафас фаолият кўрсаткичларининг пасайиши билан тавсифланиб, аллергик ринитнинг кучайиши баҳор ва куз фаслларида сенсибилизация даражасига боғлиқ ҳолда аллергик жараён фаоллигининг башоратлаш мезонини асосланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштириш кенгаши томонидан 2025 йил 27 августда 25-м/1214-сон билан тасдиқланган «Сенсибилизациянинг минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда атопик астма ва ринитни диагностика қилиш ҳамда даволаш усуллари» номли услубий тавсияномада акс эттирилган ва Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт маркази (2025 йил 3 сентябрдаги 51-UB-сон буйруқ) ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 4 сентябрдаги 94-сон буйруқ) асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/34-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: соғлиқни сақлаш тизимига янги молиявий оқимлар ва имтиёзларнинг жорий этилиши аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради, инсонлар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, бўлажак мутахассисларни тайёрлаш самарадорлигини ҳамда уларнинг меҳнат қобилиятини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган башоратлаш усули бўйича олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, тавсия этилган махсус ташхислаш тактикаси аллергик ринит ва бронхиал астмани эрта аниқлаш натижасида амбулатор йўналишлар сони ва стационарда даволаниш муддатлари қисқариши ҳисобига ҳар бир беморга 644300 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: сенсибилизациянинг иммунологик профили градиент характерлиги, бронхиал астмада йил бўйи давом этувчи турдаги сенсибилизация устуворлиги ҳамда уй чанг канаси компонентлари—Derp1 ва Derp2 устунлик қилиши, хавфининг аллергик ринитга нисбатан юқорилиги; аллергик ринитда эса бегона ўтлар чангига мавсумий сенсибилизация—Artv1 ва Salk1 устунлик қилии ҳамда касалликларнинг аралаш кечиши ҳар иккала гуруҳ аллергенларига нисбатан энг оғир полисенсибилизация хусусиятларнинг ўрни исботланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштириш кенгаши томонидан 2025 йил 27 августдаги 25-м/1214-сон билан тасдиқланган «Сенсибилизациянинг минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда атопик астма ва ринитни диагностика қилиш ҳамда даволаш усуллари» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган ҳамда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт маркази (2025 йил 3 сентябрдаги 51-UB-сон буйруқ) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 4 сентябрдаги 94-сон буйруқ) асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/34-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сенсибилизациянинг иммунологик профили градиент характерга эга эканлиги, бронхиал астмада йил бўйи давом этувчи турдаги сенсибилизация устуворлик қилиб, унда уй чанг канаси компонентлари — Der p 1 (71,3%) ва Der p 2 (68,4%) устунлик қилади ва уларнинг аниқланиш хавфи аллергик ринитга нисбатан 7,8 баравар юқори; аллергик ринитда эса бегона ўтлар чангига мавсумий сенсибилизация — Artv1 (65,5%) ва Salk1 (61,3%) устунлик қилиши билан бирга, касалликларнинг аралаш кечиши ҳар иккала гуруҳ аллергенларига нисбатан энг оғир полисенсибилизацияга эгалиги баҳолаш натижасида бўлажак мутахассисларни тайёрлаш, хасталикни эрта ташхислаш ва олдини олиш, хамда самарали даволашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган башоратлаш усули бўйича олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, тавсия этилган махсус ташхислаш тактикаси сенсибилизация даражасини ҳисобга олган ҳолда стационарда ётиш муддати ўртача 6 кунга қисқариб, ҳар бир беморга 770500 сўм бюджет ва 520000 сўм бюджетдан ташқари маблағлар иқтисод қилинди.
учинчи илмий янгилик: иссиқ иқлим шароитида полисенсибилизацияда аллергик ринит ва бронхиал астма билан хасталанган беморларда касаллик назорати тестининг пасайиши клиник фаолликнинг ошиши билан ишончли боғлиқлигининг ўрни ва хусусиятлари исботланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштириш кенгаши томонидан 2025 йил 27 августдаги 25-м/1214-сон билан тасдиқланган «Сенсибилизациянинг минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда атопик астма ва ринитни диагностика қилиш ҳамда даволаш усуллари» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган ва Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт маркази (2025 йил 3 сентябрдаги 51-UB-сон буйруқ) ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 4 сентябрдаги 94-сон буйруқ) асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/34-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: соғлиқни сақлаш тизимига янги молиявий оқимлар ва имтиёзларнинг жорий этилиши аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради, инсонлар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, бўлажак мутахассисларни тайёрлаш самарадорлигини ҳамда уларнинг меҳнат қобилиятини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган башоратлаш усули бўйича олиб борилган таҳлил натижаларига кўра эрта ташхис ва патогенетик даволаш натижасида стационарда ётиш муддати ўртача 8 кунга қисқариб, ҳар бир беморга 1233000 сўм бюджет ва 521000 сўм бюджетдан ташқари маблағларнинг иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: бронхиал астма ва атопик ринит ташхисланган беморларни комплекс даволашда персонификацияланган алгоритмдан фойдаланиш касаллик хуружланиш сонини камайтириш имконини бериши исботланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштириш кенгаши томонидан 2025 йил 27 августдаги 25-м/1214-сон билан тасдиқланган «Сенсибилизациянинг минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда атопик астма ва ринитни диагностика қилиш ҳамда даволаш усуллари» номли услубий тавсияномада акс эттирилган ҳамда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт маркази (2025 йил 3 сентябрдаги 51-UB-сон буйруқ) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 4 сентябрдаги 94-сон буйруқ) асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/34-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: соғлиқни сақлаш тизимига янги молиявий оқимлар ва имтиёзларнинг жорий этилиши аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради, инсонлар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, бўлажак мутахассисларни тайёрлаш самарадорлигини ҳамда уларнинг меҳнат қобилиятини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган башоратлаш усули бўйича олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, тавсия этилган махсус ташхислаш тактикаси аллергик ринит ва бронхиал астмани эрта аниқлаш натижасида амбулатор йўналишлар сони ва стационарда даволаниш муддатлари қисқариши ҳисобига ҳар бир беморга ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш натижасида ҳар бир беморга ташхислаш ва даволаш харажатлари 1450000 сўмгача маблағларни иқтисод қилинади.