Юнусова Соҳиба Абдулмамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ижтимоий туризм соҳасини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt3171.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ёкубжонова Хулкарбону Ёкубовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мирзаев Абдулла Топилович; иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент Мамаюсупова Дилорвархон Бегматовна.
Этакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Наманган вилоятида ижтимоий туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун инклюзив туристик хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ижтимоий туризм тадбиркорлиги” тушунчасига муаллифлик таърифи берилиб, туризм корхоналарида ижтимоий йўналтирилган хизматлар самарадорлигини ошириш, аҳолининг саёҳат имкониятларини кенгайтириш ва хизматлар сифатини бозор талабига мос равишда яхшилашни таъминловчи, янгиликларни рағбатлантириш ҳамда тартибга солиш жараёни эканлиги илмий жиҳатдан асосланган;
ижтимоий туризмни ривожлантиришнинг давлат-хусусий шериклик – ППП модели асосида томонларнинг иқтисодий манфаатдорлиги ва ресурслар интеграциясини таъминловчи лойиҳаларни амалга оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми сифатида компенсацион рағбатлантириш тизими ишлаб чиқилган;
ижтимоий гуруҳ тоифасига мансуб бўлган аҳолининг инклюзив туризм хизматларидан тенг фойдаланиш имкониятларини таъминлашга қаратилган “Пилот” лойиҳалар асосида ижтимоий туризмни ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий модели ишлаб чиқилган;
Наманган вилоятида ижтимоий туризм соҳаси билан боғлиқ асосий кўрсаткичлар ва соҳани ривожланишига синергетик таъсир этувчи омилларнинг узоқ муддатли статистик кўрсаткичлари таҳлили асосида 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий туризм соҳасини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ижтимоий туризм тадбиркорлиги”, туризм корхоналарида ижтимоий йўналтирилган хизматлар самарадорлигини ошириш, аҳолининг саёҳат имкониятларини кенгайтириш ва хизматлар сифатини бозор талабига мос равишда яхшилашни таъминлаши асослаб берилган. Ушбу муаллифлик ёндашуви олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Мижозларга хизмат кўрсатиш технологияси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи). Натижада талабаларда ижтимоий туризм тадбиркорлиги тушунчасининг такомиллаштирилган иқтисодий мазмуни юзасидан кенгайтирилган назарий билимлар ҳосил қилиш имкони яратилган;
ижтимоий туризмни ривожлантиришнинг давлат-хусусий шериклик – ППП модели асосида томонларнинг иқтисодий манфаатдорлиги ва ресурслар интеграциясини таъминловчи лойиҳаларни амалга оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган илмий янгиликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-октябрдаги 720-сон “Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига 1-илова “Давлат хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 2-боби Лойиҳаларни дастлабки баҳолаш тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Наманган вилояти туризм бошқармасининг 2026 йил 3 июндаги 01-09/617-сонли маълумотномаси). Натижада ижтимоий туризмда ДХШ моделини жорий этиш орқали томонларнинг иқтисодий манфаатдорлиги ва ресурслар интеграциясини тизимли мониторинг қилиш имконияти яратилди. Лойиҳаларнинг самарадорлиги ДХШ обектларини дастлабки баҳолаш жараёнларини соддалаштириш ҳамда инвестицион жозибадорликни яхшилаш ҳисобига таъминланди. Бу механизм хусусий сектор ресурсларини жалб этиб, бошқарув қарорлари тезкорлигини оширди ва муҳтож аҳоли учун имтиёзли туризм хизматлари 15 фоизга кенгайиши аниқланди;
ижтимоий гуруҳ тоифасига мансуб бўлган аҳолининг инклюзив туризм хизматларидан тенг фойдаланиш имониятларини таъминлашга қаратилган “Пилот” лойиҳалар асосида ижтимоий туризмни ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий модели ишлаб чиқилган илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон қарорига 4а-илова Туризм хизматлари турларини кўпайтириш, ташқи ва ички, шу жумладан зиёрат туризмини кенгайтириш режаси 22-банди “Меҳнат жамоаларини, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳолининг мамлакатимиз бўйлаб саёҳатларини тизимли ташкил этиш бўйича аниқ режа-жадвалларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш” қисмига доир чора-тадбирларни тайёрлашда фойдаланилди (Наманган вилояти туризм бошқармасининг 2026 йил 3 июндаги 01-09/617-сонли маълумотномаси). Натижада ижтимоий туризм моделини амалиётга жорий этиш орқали муҳтож аҳоли саёҳатларини тизимли мониторинг қилиш ва бошқарув қарорлари тезкорлигини ошириш имконияти яратилди. Инклюзив туризм самарадорлиги пилот лойиҳаларни оммалаштириш ҳамда инфратузилма қулайлигини яхшилаш ҳисобига таъминланди. Бу эса мақсадли гуруҳларнинг саёҳатлардан тенг фойдаланиш имкониятини кенгайтириб, аҳолининг ички ва соғломлаштириш туризми билан қамраб олиниш даражасини оширди;
Наманган вилоятида туризм соҳасини истиқболда ривожлантиришга хизмат қилувчи иқтисодий кўрсаткичларининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2029-йилгача прогноз кўрсаткичлари бўйича илмий янгилик (Наманган вилояти туризм бошқармасининг 2026 йил 3 июндаги 01-09/617-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм соҳасида фаолият юритувчи хусусий тадбиркорлик субектлари сонининг давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар ҳажми таъсирида шакллантирилган кўп омилли эконометрик модел асосида ишлаб чиқилган ўзгариш тенденсияларининг ўрта муддатли давр учун прогноз ссенарийларини амалиётда қўллаш орқали, 2029-йилга келиб туризм соҳасида фаолият юритувчи хусусий корхоналар сонининг 2024-йилга нисбатан 1,6 марта ортиши аниқланган.