Sayt test rejimida ishlamoqda

Исломов Акмал Хушвақовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маданийлаштирилган ва ёввойи ўсувчи Lagochilus inebrians ўсимлигини қиёсий кимёвий ўрганиш ва лагохилин ҳосилаларининг сувда эрувчан комплекслари синтези», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/K16.
Илмий раҳбар: [Далимов Давранбек Нигманович], кимё фанлари доктори.профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.K/В/T.37.01.
Расмий оппонентлар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор; Рамазанов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Lagochilus inebrians Bge ўсимлигини кўпайтириш, лагохилиннинг ацетил ҳосилалари асосида сувда эрувчан супрамолекуляр комплексларни олиш ва уларнинг гемостатик фаоллигини аниқлаш ҳамда ўсимлик қуруқ экстракти асосида гемостатик дори воситасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор L.inebrians Bge ўсимлигини кўпайтиришнинг мақбул усули яратилган;
илк бор L.inebrians Bge ўсимлиги вегетация даврида таркибидаги дитрепеноидлар синтез бўлиш динамикаси ҳамда микро- ва макро- элементлар миқдори аниқланган;
илк бор лагохилиннинг моно-, ди-, три-, тетраацетил хосилалари синтез қилиниб ГК ва ГКМАТ билан турли моляр нисбатлардаги сувда эрувчан супрамолекуляр комплекс бирикмалари олинган ҳамда уларнинг тузилишлари физик-кимёвий ва спектрал усулларда исботланган;
ГКМАТ ва ТетАЛ супрамолекуляр комплекслари сувли эритмаларида структураланиш жараёни ва эритма қовушқоқлигига таъсир этувчи кучлар табиати аниқланган;
олинган супрамолекуляр комплексларининг гемостатик фаолликлари аниқланган, ГКМАТ:ТетАЛ (2:1) комплекси юқори фаоллик намойиш этиши исботланган;
L.inebrians Bge ўсимлиги қуруқ экстракти асосида гемостатик “Инебрин” субстанцияси ва таблетка дори шакли олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маданийлаштирилган ва ёввойи ўсувчи Lagochilus inebrians ўсимлигини қиёсий кимёвий тадқиқ этиш, лагохилин ҳосилаларининг сувда эрувчан комплекслари синтези, тузилиши ва қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
L.inebrians Bge ўсимлиги қуруқ экстракти асосида олинган «Инебрин» дори воситаси субстанцияси Фармакопея мақоласи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган (ФМ 42 Уз-2535-2018). Натижада «Инебрин» субстанцияси асосида капилляр ва қон томирлардан қон кетишини тўхтатувчи воситаларни ишлаб чиқиш имконини берган;
«Инебрин» таблетка дори шакли Фармакопея мақоласи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган (ФМ 42 Уз-2536-2018). Натижада самарали қон тўхтатувчи «Инебрин» таблетка кўринишидаги дори воситасини ишлаб чиқиш, республикада шу турдаги дори воситаларининг импорти ўрнини босиш имконини берган;
«Инебрин» дори воситаcини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тиббиёт амалиётида қўллаш учун руҳсат этилган (Шаҳодатнома, 21.07.2014 й., №02-14). Натижада янги самарали қон тўхтатувчи «Инебрин» дори воситасини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish