Ёкубжонова Хулкарбону Ёкубовнанинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Экологик туризмни барқарор ривожлантиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти ҳамда 08.00.11 – Маркетинг туташ ихтисосликларида (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2026.2.DSc/Iqt468
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.I.07.02
Расмий оппонентлар иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдуллаев Абдужаббор; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Норчаев Асатулло Норбўтаевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Эргашходжаева Шаҳноза Жасуровна
Этакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилоятида экологик туризмни барқарор ривожлантиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланишнинг илмий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилоятида инновацион со-маркетингни йўлга қўйиш мақсадида, овқатланиш мумкин бўлган пейзаж сифатида (Эдибле Ландсcапинг) эко-лойиҳаси
гуллар фестивали+гастро+эко+этно интеграцияси яхлит ёндошувини қўллаш мақсадга мувофиқлиги илмий асосланган.
Наманган вилоятининг экотуристик рақобатбардошлигини ошириш мақсадида туманларнинг экотуристик салоҳияти систематик таҳлил қилинган ва ҳар бир туманнинг экологик-географик-тематик хусусиятлари, табиатни муҳофаза қилиш тамойиллари ҳамда сегментлаштирилган бозор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда мақсадли экобрендинг стратегиясини ишлаб чиқилган.
Замонавий рақамли экотизим ва барқарор ривожланиш тамойилларига асосланган экологик туризмни барқарор ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш мақсадида янги услубиёт сифатида фойдаланилувчи инновацион 7 Б модели (BEHAVIOUR, BRANDING, BALANCE, BENChMARKING, BRIDGING, BENEFITS, BOOSTING) ишлаб чиқилган.
Наманган вилоятида экотуристик йўналишларни синергетик ёндашув асосида уйгʻунлаштирувчи «Наманган Дестинатион Маркетинг 3.0» стратегияси «2+2=5» эффекти қонуниятига кўра, 10 та интеграциялашган стратегия тизимли қўлланилиши анʻанавий усулларга нисбатан самарадорликни 8,9 баробар ошириш имконини бериши илмий асосланган.
Экологик туризмни барқарор ривожланиш тенденсиялари таҳлили асосида маркетинг стратегияларини яхшилашга асосланган усуллардан фойдаланиб, 2029-йилгача бўлган давр учун маълумотлар таҳлили ёрдамида прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Экологик туризмни барқарор ривожлантиришнинг замонавий маркетинг стратегиялари (Наманган вилояти мисолида)ни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Наманган вилоятида инновацион cо-маркетингни йўлга қўйиш мақсадида, овқатланиш мумкин бўлган пейзаж сифатида (Edible Landscaping) эко-лойиҳаси гуллар фестивали+гастро+эко+этно интеграцияси яхлит ёндошувини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Наманган вилояти Туризм бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 03-10-17-11993-сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инновацион cо-маркетинг асосида Бобур богʼида эко-ландшафтда Эдибле Ландсcапинг эко-лойиҳасини ташкил қилиш орқали жозибадорликни 25-30% гача ошиши асосланган. Бу Наманган шаҳрининг гастрономик, маданий ва табиий туризм салоҳиятини бирлаштириб, янги туристик йўналиш сифатида Наманганнинг гастро-экотуризм йўналишида шаҳар брендини мустаҳкамлашда хизмат қилмоқда.
Наманган вилоятининг экотуристик рақобатбардошлигини оширишни кўзда тутиб, туманларининг экотуристик салоҳиятини систематик таҳлил қилиш ва ҳар бир ҳудудий бирлик учун ҳар бир туманнинг ўзига хос экологик-географик-тематик хусусиятлари, табиатни муҳофаза қилиш тамойилларига мос туризм маҳсулотлари яратиш, аниқ манзилли ва сегментлаштирилган бозор йўналишларини инобатга олган ҳолда мақсадли экобрендинг стратегиясини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Наманган вилояти Туризм бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Наманган вилояти Туризм бошқармасининг 2025 йил 10 сентябрдаги 02-06/1162-сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа глобал туризм бозорида экологик масʻул ва барқарор дестинация сифатида мустаҳкам ўрин эгаллайди, узоқ муддатли иқтисодий ўсиш ва экотизимнинг барқарорлиги таъминланади.
Замонавий рақамли эcотизим ва барқарор ривожланиш тамойилларига асосланган, соҳадаги энг муҳим муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ўзаро богʻлиқлигини ўрганишга қаратилган барқарор ривожланиш учун илмий асосланган инновацион 7 Б модели янги услубиёт сифатида (BEHAVIOUR, BRANDING, BALANCE, BENChMARKING, BRIDGING, BENEFITS, BOOSTING) ишлаб чиқилган илмий таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Наманган вилояти Туризм бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 03-10-17-11993-сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятидаги экотуризм соҳасидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва тадқиқ этишга илмий ечим топилган.
Наманган вилоятида экотуристик йўналишларни синергетик ёндашув асосида уйгʻунлаштириб ривожлантириш “Наманган Дестинатион Маркетинг 3.0” стратегиясияси бўйича илмий таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Наманган вилояти Туризм бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитасининг Наманган вилояти Туризм бошқармасининг 2025 йил 10 сентябрдаги 02-06/1162-сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2025-2030 йилларда экотуризм трансформациясини амалга оширишга, Наманган вилоятни экотуризм салоҳиятини 25-30 %га оширишга ёрдам беради.
Узоқ муддатли тадқиқот доирасида экотуристларнинг хатти-ҳаракатлари ва улар билан богʻлиқ омиллар тизимли равишда аниқланди. Маркетинг стратегияларини яхшилаш учун илмий далилларга асосланган методлар қўлланилди ва устувор йўналишлар белгиланди. 2030-йилгача бўлган давр учун маълумотлар таҳлили ёрдамида прогноз параметрлари бўйича илмий таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Наманган вилояти Туризм бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Наманган вилояти Туризм бошқармасининг 2025 йил 10 сентябрдаги 02-06/1162-сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида логарифм тартибдаги аҳоли жон бошига тўгʻри келадига ялпи ички маҳсулотнинг бир бирликка ортиши логарифм тартибдаги экотуристлар сонининг 0,357 бирликка ортишига, логарфм тартибдаги экотуризм соҳасига киритилган инвестиция бир бирликка ортиши логарифм тартибдаги экотуристлар сонини 0,37 га ортишига, лекин логарифм тартибдаги корхоналар томонидан ҳавога чиқариладиган заҳарли моддалар(CО2)нинг бирликка ортиши логарифм тартибдаги экотуристлар сонини 6,48 га камайишига олиб келиши мумкинлиги аниқланган.