Султанова Зулхумор Сабатуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Россияда Умар Хайём рубоийларининг таржимаси ва тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2612. 
Илмий раҳбар: Ҳамроев Жумақул, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Нуриддинов Шахобиддин Бобоёрович, филология фанлари доктори, доцент; Холов Хол Раджабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Россияда Умар Хайём рубоийлари таржимаси ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, шунингдек, рус шарқшунослигида шаклланган асосий ёндашувларни тизимли очиб бериш ва таржимавий стратегияларни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Умар Хайём рубоийларида инсонпарварлик ғоялари, ижтимоий адолат, соф ахлоқ, руҳ омонлиги, ўлимдан кейинги ҳаёт, тананинг айланиши ва ўзгариши каби тушунчалар устуворлигида намоён бўлиши асосланган. Рубоийларнинг фалсафий мазмуни тизимли равишда таҳлил қилинган ва уларнинг зоҳирий (дунёвий) ва ботиний (ирфоний) қатламлари фарқланган. Шунингдек, “май”, “кўзагар”, “соқий”, “ринд”, “пир” каби асосий рамзларнинг семантик таҳлили амалга оширилиб, уларнинг зоҳирий, ирфоний ва рамзий маъно қатламлари илмий асосланган;
Умар Хайём рубоийларининг рус тилидаги таржима вариантларида аслият матндаги бадиий ўзига хослик, уларда кўзланган ғоявий мотивларнинг сақланиб қолинганлиги, мазмун уйғунлиги, рубоийларда рамзий-мажозий, фалсафий ва ирфоний мотивларнинг конструктив хусусиятлари, таржималарда қофия тизими (ааба) ва вазннинг (рамал) ўзгариши натижасида юзага келадиган бадиий йўқотишлар миқдорий жиҳатдан (ирфоний рамзлар – 80% гача, сўз ўйинлари – 75% гача, вазн – 70% гача, қофия тизими – 55% гача, тарихий номлар – 50% гача) далилланган;
шоир рубоийларининг таржима нусхаларида муаллиф тафаккури, шарқона менталитет ва миллий калоритга хос бўлган қарашларнинг сақланиб қолинганлиги, шарқ мумтоз шеъриятига хос бўлган истилоҳларнинг рамзий ҳамда мажозий қатламларига риоя этиш ва этмаслик масалалари, тарихий ва мифологик номларнинг (Тус, Кайковус, Жамшед, Фаридун, Искандар) таржималарда йўқолиши муаммоси, таржимада форенизация (асл нусханинг маданий ўзига хосликларини сақлаш) ва доместикация (қабул қилувчи тил ва маданият нормаларига мослаштириш) стратегияларининг қўлланиш самарадорлиги асосланган;
Хайём рубоийларининг мазмун моҳиятини шарҳлаш ҳамда талқин этишда таржима нусхаларда лирик қаҳрамоннинг ички кечинмалари, муаллиф дунёқараши ва поетикасининг сақланганлиги, рубоийларнинг таржималарида ҳам бадиий қочирим ва тасвир воситаларининг устуворлиги исботланган. Хусусан, “май” рамзининг уч қатламли маъноси (зоҳирий – дунёвий, ирфоний – “ҳақиқат шароби”, рамзий – “ваҳдат”, “илоҳий ишқ”) илмий асосланган ва уларнинг таржималарда акс этиш даражаси аниқланган (зоҳирий қатлам – 90%, ирфоний қатлам – 10%, рамзий қатлам – 5%). Рус шарқшунослигида Хайём ижодини ўрганишнинг тўрт босқичи (1897-1917, 1920-1940, 1950-1980, 1990-2024) аниқланиб, ҳар бир босқичнинг ўзига хос хусусиятлари тавсифланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Россияда Умар Хайём рубоийларининг таржимаси ва тадқиқи давомида олинган илмий натижалар асосида:
Умар Хайём рубоийлари инсонпарварлик ғоялари, ижтимоий адолат, соф ахлоқ, руҳ омонлиги, ўлимдан кейинги ҳаёт, тананинг айланиши ва ўзгариши, ҳаётнинг мазмун-моҳияти ва қадр-қиммати каби тушунчалар устуворлигида намоён бўлишига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Б.Холиқов раҳбарлигида 2021-2023 йилларга мўлжалланган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тиллари) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 20-январдаги №01-8543-сон маълумотномаси). Натижада Умар Хайём рубоийларининг ҳолати, ғоявий-мазмун хусусиятлари ва поетикасини тасвирлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишнинг асосий омилларини аниқлаш имконияти яратилган;
Умар Хайём рубоийларининг рус тилидаги таржима вариантларида аслият матндаги бадиий ўзига хослик, уларда кўзланган ғоявий мотивларнинг сақланиб қолинганлиги, мазмун уйғунлиги, рубоийларда рамзий-мажозий, фалсафий ва ирфоний мотивларнинг конструктив хусусиятлари, таржималарда қофия тизими (ааба) ва вазннинг (рамал) ўзгариши натижасида юзага келадиган бадиий йўқотишларга оид хулоса ва натижаларидан 2024–2025-йилларда амалга оширилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 20-январдаги №01-8542-сон маълумотномаси). Натижада шоир рубоийларининг тадқиқига оид материаллар илмий-амалий лойиҳанинг назарий асосларини бойитишга хизмат қилган;
шоир рубоийларининг таржима нусхаларида муаллиф тафаккури, шарқона менталитет ва миллий калоритга хос бўлган қарашларнинг сақланиб қолинганлиги, шарқ мумтоз шеъриятига хос бўлган истилоҳларнинг рамзий ҳамда мажозий қатламларига риоя этиш ва этмаслик масалалари, тарихий ва мифологик номларнинг (Тус, Кайковус, Жамшед, Фаридун, Искандар) таржималарда йўқолиши муаммоси, таржимада форенизация (асл нусханинг маданий ўзига хосликларини сақлаш) ва доместикация (қабул қилувчи тил ва маданият нормаларига мослаштириш) стратегияларининг қўлланиш самарадорлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” туркумидаги кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телеканали давлат унитар корхонасининг 2023-йил 25-майдаги №ЎЗ-Р-1-87-сон маълумотномаси). Натижада шоир шеъриятидаги юксак ғоявий мазмун, таълим ва тарбияга йўналтирилган мавзулар ва нуқталарнинг тарбиявий ва эстетик мақсадларда қўлланилиши телекўрсатувларнинг сценарийларини тайёрлашда бирламчи методологик асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish