Пак Светлана Викторовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Мактабгача ёшдаги болаларнинг математик ривожланиши соҳасида талабаларнинг касбий компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5358.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Гаухар Эркиновна Джанпеисова, педагогика фанлари номзоди, профессор.                                      
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Ҳилола Махмутовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Садикова Албина Венеровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда мактабгача ёшдаги болаларнинг математик ривожланиши бўйича касбий компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
психологик тўсиқларни енгиш ва касбий идентикликни ривожлантиришни интеграциялашдан фойдаланилган ҳолда математикага нисбатан ижобий шахсий кўрсатмани шакллантириш асосида бўлажак мактабгача таълим педагогларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилган;
математик компетенсияларни шакллантириш модели профессионал тайёргарликнинг амалий (фаолиятга йўналтирилган) компонентини кучайтириш ва тизимлаштиришга асосланган ҳолда профессионал йўналтирилган таълим шароитида назарий билимлар ва педагогик амалиётнинг ўзаро интеграциясига кўра такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг математик ривожланишини шакллантиришга тайёрлаш методикаси бўлажак педагогларнинг профессионал компетесияларини ривожлантиришнинг мақсадли траекториясига мазмуний компонентлари, ташкилий-педагогик шароитлари ва диагностик инструментариясини қўллаш орқали такомиллаштирилган; 
касбий йўналганликни акс эттирувчи когнитив, мотивацион-қадриятли ва фаолиятли тавсифларнинг комплекс диагностикаси асосида мактабгача ёшдаги болаларнинг математик ривожланишига талабалар тайёрлигининг юқори, ўрта ва паст даражалари мезонлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим талабалари касбий компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
 психологик тўсиқларни енгиш ва касбий идентикликни ривожлантиришни интеграциялашдан фойдаланилган ҳолда математикага нисбатан ижобий шахсий кўрсатмани шакллантириш асосида бўлажак мактабгача таълим педагогларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш  бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Илк қадам” давлат ўқув дастурида (2-нашр, 2022-йил) ва “Илк қадам” давлат ўқув дастури ва давлат талабларини Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим ташкилотларида эрта ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга киритиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабгача таълим агентлигининг 2014-йил 1-февралдаги №03-03/1-54 маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим талабалари касбий компетенсияларини шакллантиришдаги таълим жараёнини самарали ташкил этиш таъминланган;
 математик компетенсияларни шакллантириш модели профессионал тайёргарликнинг амалий (фаолиятга йўналтирилган) компонентини кучайтириш ва тизимлаштиришга асосланган ҳолда профессионал йўналтирилган таълим шароитида назарий билимлар ва педагогик амалиётнинг ўзаро интеграцияси бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим педагоглари учун мўлжалланган рақамли таълим платформаси — “Леарнинг Пасспорт” Болакадем.уз платформасида ўз аксини топган (УНИCЕФнинг 2024-йил 28-августдаги №УЗБА/Лтр/2024-451-сонли маълумотномаси). Натижада бу мактабгача ёшдаги болаларнинг математик ривожланишида рақамли платформадан фойдаланиш бўйича мактабгача таълим факултети талабалари билим, кўникма ва малакаларининг такомиллашувига хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг математик ривожланишини шакллантиришга тайёрлаш методикаси бўлажак педагогларнинг профессионал компетесияларини ривожлантиришнинг мақсадли траекториясига мазмуний компонентлари, ташкилий-педагогик шароитлари ва диагностик инструментарияси каби таклифлар 5–6 ва 6–7 ёшли болалар учун математика фанидан дидактик ўйинлар ва қўлланмалар, кўргазмали материаллар ҳамда ишчи дафтарларни яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилишида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабгача таълим агентлигининг 2014-йил 1-февралдаги №03-03/1-54 маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим факултети талабалари томонидан математика бўйича муаллифлик ўйинлари ва қўлланмаларини тузиш орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг математик ривожланиши соҳасида профессионал компетенсияларни ривожлантириш самарадорлиги ошган;
касбий йўналганликни акс эттирувчи когнитив, мотивацион-қадриятли ва фаолиятли тавсифларнинг комплекс диагностикаси асосида мактабгача ёшдаги болаларнинг математик ривожланишига талабалар тайёрлигининг юқори, ўрта ва паст даражалари мезонлари бўйича амалий таклифлар ва тавсиялар мактабга тайёрлов гуруҳи ҳамда эрта ривожланиш гуруҳи учун тематик режалаштиришни ишлаб чиқишда қўлланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 1-февралдаги №03-03/1-54 маълумотномаси). Натижада бу мактабгача таълим факултети педагоглари ва талабаларининг ўқув-методик фаолият самарадорлиги ошишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish