Худойқулова Феруза Самадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Преэклампсияда мия қон-томир бузилишларни эрта ташхислаш ва башоратлашнинг замонавий жиҳатлари» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5071.
Илмий раҳбар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Логутова Лидия Сергеевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: преэклампсияли ҳомиладорларда цереброваскуляр бузилишларни эрта ташхислаш ва башоратлашда гемодинамик, гемостатик ва нейровизуализацион кўрсаткичларнинг диагностик аҳамиятини баҳолаш ҳамда акушерлик тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
преэклампсия билан асоратланган ҳомиладорларда мия дисфунксиясининг эрта кўринишларини башорат қилиш ва баҳолашда онанинг марказий гемодинамикаси, регионал мия қон оқими ҳамда гемостаз тизими кўрсаткичларини комплекс ўрганишнинг диагностик аҳамияти асосланган;
гипоксик-ишемик энсефалопатиянинг клиник олди босқичини аниқлашда МРТ маълумотлари, умумий уйқу артерияси допплерометрик кўрсаткичлари ҳамда бош мия тўқималаридаги структуравий ва функсионал ўзгаришлар ўртасидаги коррелятсион боғлиқлик аниқланган;
оғир преэклампсия билан асоратланган ҳомиладорларда гемостаз кўрсаткичлари, яллиғланиш омиллари ва МРТ маълумотларини таҳлил қилиш асосида гипоксик-ишемик энсефалопатия ривожланиш хавф омилларининг аҳамияти асосланган;
оғир преэклампсия билан ҳомиладорларда цереброваскуляр асоратларнинг олдини олишга қаратилган диагностик-прогностик алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Преэклампсияда цереброваскуляр бузилишларни прогнозлаш ва эрта ташхислашни ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Биринчи илмий янгилик: преэклампсия билан асоратланган ҳомиладорларда мия дисфунксиясининг эрта кўринишларини башорат қилиш ва баҳолашда онанинг марказий гемодинамикаси, регионал мия қон оқими ҳамда гемостаз тизими кўрсаткичларини комплекс ўрганишнинг диагностик аҳамияти асосланганлиги бўйича “ Преэклампсияда цереброваскуляр хавфни ташхислаш ва олдини олишнинг замонавий усуллари” услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 28-февралдаги 25-м/057-сонли хулосаси). Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ комплексининг 2 июл 2025 йилдаги 36-сон буйруғи ҳамда Бухоро шаҳар туғруқ комплексининг 28 июн 2025 йилдаги 17-Т-сон буйруғи билан амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 августдаги 23/26-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: даволаш усулларини янада такомиллаштириш орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, жиддий асоратларнинг олдини олиш, ётоқ кунлари давомийлигини қисқартириш ва меҳнатга лаёқатсиз кунларини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсияда цереброваскуляр бузилишларни баҳолашни қўллаш бўйича таклиф этилган усул ётоқ кунларини 1 200 000 сўмга қисқартириш ҳисобига бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: преэклампсия билан оғриган ҳомиладор аёлларда гемостаз, мия қон оқими ва марказий гемодинамика бузилишларини эрта ташхислаш ўз вақтида профилактика ва даволаш чораларини кўриш имконини беради, бу эса асоратланган туғруқлар частотасини, интенсив терапия, неонатал реаниматсия ва чақалоқларни кейинги реабилитатсия қилиш харажатларини камайтиради;
Иккинчи илмий янгилик: гипоксик-ишемик энсефалопатиянинг клиник олди босқичини аниқлашда МРТ маълумотлари, умумий уйқу артерияси допплерометрик кўрсаткичлари ҳамда бош мия тўқималаридаги структуравий ва функсионал ўзгаришлар ўртасидаги коррелятсион боғлиқлик аниқланганлиги бўйича “Преэклампсияда цереброваскуляр хавфни ташхислаш ва олдини олишнинг замонавий усуллари” услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 28-февралдаги 25-м/057-сонли хулосаси). Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ комплексининг 2 июл 2025 йилдаги 36-сон буйруғи ҳамда Бухоро шаҳар туғруқ комплексининг 28 июн 2025 йилдаги 17-Т-сон буйруғи билан амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 августдаги 23/26-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мия дисфунксиясининг эрта намоён бўлишини башорат қилиш ва баҳолаш учун онанинг марказий гемодинамикаси, минтақавий мия қон оқими ва гемостаз тизими кўрсаткичларини комплекс ўрганиш кейинчалик ривожланиш эҳтимоллиги бўлган асоратларнинг олдини олиш имкониятини берган ва эрта ташхислаш натижасида преэклампсияда мия қон-томир бузилишлари кузатилиши мумкин бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни статсионар шароитида даволаш учун сарфланадиган 9670000 сўм бюджет маблағлари эрта диагностик маркёрларни аниқлаш орқали даволаш ва профилактика усулларини жорий этиш ҳамда статсионар даволанишга бўлган эҳтиёжнинг 24% га камайиши натижасида иқтисод қилинади. Хулоса: аниқланган маркерларни клиник амалиётда қўллаш бузилишларни эрта ташхислаш, эрта туғруқ кўрсатмаларини асослаш, шунингдек, ўз вақтида туғруқдан кейинги реабилитатсияни ташкил этишга ёрдам беради;
Учинчи илмий янгилик: оғир преэклампсия билан асоратланган ҳомиладорларда гемостаз кўрсаткичлари, яллиғланиш омиллари ва МРТ маълумотларини таҳлил қилиш асосида гипоксик-ишемик энсефалопатия ривожланиш хавф омилларининг аҳамияти асосланганлиги бўйича “Преэклампсияда цереброваскуляр хавфни ташхислаш ва олдини олишнинг замонавий усуллари” услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 28-февралдаги 25-м/057-сонли хулосаси). Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ комплексининг 2 июл 2025 йилдаги 36-сон буйруғи ҳамда Бухоро шаҳар туғруқ комплексининг 28 июн 2025 йилдаги 17-Т-сон буйруғи билан амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 августдаги 23/26-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: преэклампсияда мия қон-томир бузилишларини эрта ташхислаш биомаркёрлари таҳлили натижаларини баҳолаш орқали ушбу патология асоратларини 2 бараварга камайтириш ҳамда даволаш сифатини оширишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсияда мия қон-томир бузилишларини эрта башоратлаш орқали хавф гуруҳлари аниқланди. Ушбу хавф гуруҳларида олиб борилган комплекс диагностик тадбирлар орқали келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олинди ҳамда асоратларни даволашга кетадиган сарф-харажатлар ҳисобига 3789000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш муассасалари амалиётига туғруқдан олдинги кузатув босқичида ҳам, оғир преэклампсияли аёлларда туғруқнинг индивидуал режасини шакллантиришда ҳам жорий этилиши мумкин.
Тўртинчи илмий янгилик: оғир преэклампсия билан ҳомиладор аёлларда цереброваскуляр асоратларнинг олдини олишга қаратилган диагностик-прогностик алгоритм ишлаб чиқилган ва мазкур алгоритмдан фойдаланиш шифокорга шошилинч туғруқни амалга ошириш ҳамда беморларни реабилитатсия қилишни эрта бошлаш заруратини ўз вақтида аниқлаш имконини берган. Ушбу алгоритм асосида “Преэклампсияда цереброваскуляр хавфни ташхислаш ва олдини олишнинг замонавий усуллари” услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025-йил 28-февралдаги 25-м/057-сонли хулосаси). Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ комплексининг 2025-йил 2-июлдаги 36-сон буйруғи ҳамда Бухоро шаҳар туғруқ комплексининг 2025-йил 28-июндаги 17-Т-сон буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025-йил 15-августдаги 23/26-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: преэклампсияда цереброваскуляр бузилишларни ривожланишига олиб келувчи акушерлик, соматик, гинекологик ва гемодинамик омилларнинг етакчи роли аниқланиб, уларни эрта аниқлашга йўналтирилган ёндашув ишлаб чиқилган. Бу эса тегишли профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва преэклампсияда цереброваскуляр бузилишларнинг олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг шифохонада даволаниш муддати 9 кундан 5 кунгача қисқартирилиб, таклиф этилган комплекс диагностика усулларидан фойдаланиш ҳисобига қўшимча текширувларга сарфланадиган харажатлар камайтирилган. Натижада ҳар бир бемор ҳисобига 1 200 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: аниқланган маркерларни клиник амалиётда қўллаш цереброваскуляр бузилишларни эрта ташхислаш, эрта туғруқ кўрсатмаларини асослаш ҳамда туғруқдан кейинги реабилитацияни ўз вақтида ташкил этиш имконини беради.