Ортиқбоев Жаҳонгир Ортиқбой ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак касаллигининг клиник ва патогенетик механизмларини баҳолаш ва уларни тузатиш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Tib1029.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2026.10.04.Tib.27.01.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Озимбай Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ташкенбоева Элеонора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедова Муяссар Гафуржановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Узлуксиз тиббий таьлим миллий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллигида нутритив статус ва матрикс металлопротеиназалар даражасининг хусусиятларини ўрганиш, уларнинг мазкур касалликнинг терминал босқичи ривожланишидаги ролини баҳолаш ҳамда олинган маълумотлар асосида касаллик клиник кечишининг прогрессиясини тузатиш қилиш ва профилактика усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СБК прогрессиясида нутритив фенотипларнинг қонуниятли қайта тақсимланиши, у касалликнинг эрта босқичларида семириш устунлигидан кечки босқичларда нутритив етишмовчилик ва саркопениянинг юқори тарқалишига ўтиш билан тавсифланиши, бу эса касалликнинг катаболик метаболик профили шаклланишини акс эттириши аниқланган;
AGTR1 ва AGTR2 генетик вариациялари СБК прогрессиясида босқични белгиловчи эмас, балки асосан мойиллик яратувчи рол ўйнаши, улар қўшимча патогенетик ва клиник-метаболик омиллар мавжудлигида намоён бўлиши ҳамда ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг қарши-регулятор механизмлари, рецептор баланси ва буйрак ремоделланиши жараёнларига таъсир кўрсатиши аниқланган;
нутритив статус бузилишлари, биоимпедансометрия кўрсаткичлари ва матрикс металлопротеиназалар фаоллиги ўртасидаги патогенетик ўзаро боғлиқлик исботланиб, бу СБКда фибротик жараёнлар ва ҳужайрадан ташқари матрикс ремоделланиши фаоллашувида нутритив бузилишларнинг роли аниқланган;
СБК билан оғриган беморларда босқичга йўналтирилган нутритив коррекция нутритив ва биоимпедансометрия кўрсаткичларининг яхшиланиши ҳамда касаллик прогрессияси хавфининг камайиши билан боғлиқлиги аниқланди; кўп омилли таҳлил ва ROC-моделлаштириш асосида мазкур коррекция самарадорлигининг энг аҳамиятли предикторлари аниқланган;
нутритив, молекуляр (матрикс металлопротеиназалар), генетик ва клиник-функционал кўрсаткичларни бирлаштиришга асосланган СБК прогрессиясини баҳолаш ва секинлаштиришнинг интегратив клиник-патогенетик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026-йил 10-июндаги 10-сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқи бўйича №10/08-сонли хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: СБК прогрессиясида нутритив фенотипларнинг қонуниятли қайта тақсимланиши, у касалликнинг эрта босқичларида семириш устунлигидан кечки босқичларда нутритив етишмовчилик ва саркопениянинг юқори тарқалишига ўтиш билан тавсифланиши, бу эса касалликнинг катаболик метаболик профили шаклланишини акс эттириши аниқланганлиги «СБК босқичига боғлиқ ҳолда беморларда нутритив ҳолатни коррекция қилиш усулларини оптималлаштириш» услубий тавсияномасида ўз аксини топган (ТошДавТУ баённомаси №09-25/721, 2025 йил 27 сентябрь). Мазкур илмий янгилик Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (№18/илм буйруқ, 2025 йил 6 октябрь) ҳамда Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (№270 буйруқ, 2025 йил 6 октябрь) клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: СБК билан оғриган беморларда овқатланиш фенотипини аниқлаш нутритив ҳолат бузилишларини эрта босқичларда ўз вақтида ошкор этиш, бемор ҳаёт сифатини яхшилаш ва касаллик зўрайишининг ривожланишини прогнозлаш мақсадида индивидуал профилактика тайинлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: нутритив ҳолатни ўз вақтида коррекция қилиш СБК прогрессиясини даволаш билан боғлиқ ҳисобланган харажатларни бир нафар бемор ҳисобига йилига 996 000 сўмга, юрак-қон томир асоратларини даволаш харажатларини эса 1 936 000 сўмга қисқартириш имконини берди. Олди олинган харажатларнинг умумий миқдори 2 932 000 сўмни ташкил этди. Профилактик дастур қиймати 2 500 000 сўм эканлиги ҳисобга олинганда, соф иқтисодий тежамкорлик бир нафар бемор ҳисобига йилига 432 000 сўмни ташкил этди.
иккинчи илмий янгилик: AGTR1 ва AGTR2 генетик вариациялари СБК прогрессиясида босқични белгиловчи эмас, балки асосан мойиллик яратувчи рол ўйнаши, улар қўшимча патогенетик ва клиник-метаболик омиллар мавжудлигида намоён бўлиши ҳамда ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг қарши-регулятор механизмлари, рецептор баланси ва буйрак ремоделланиши жараёнларига таъсир кўрсатиши аниқланганлиги «СБК зўрайишини сусайтириш учун модификацияланувчи хавф омилларини коррекция қилиш усулларини оптималлаштириш» услубий тавсияномасида ўз аксини топган (ТошДавТУ баённомаси №09-25/720, 2025 йил 27 сентябрь). Мазкур илмий янгилик Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (№18/илм буйруқ, 2025 йил 6 октябрь) ҳамда Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (№270 буйруқ, 2025 йил 6 октябрь) клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: СБК билан оғриган беморларда AGTR1 генининг A1166C ва AGTR2 генининг G1675A полиморфизмларида генетик детерминацияланган силжишни аниқлаш ушбу касаллик зўрайиши бўйича хавф гуруҳини эрта босқичларда ўз вақтида ошкор этиш ва бемор ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида индивидуал профилактика тайинлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларда молекуляр-генетик ва рецептор текширувларини қўллаш СБК прогрессиясининг индивидуал эҳтимолини аниқлаштириш ҳамда шахсийлаштирилган профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида белгилаш имконини беради. AGTR1 ва AGTR2 генлари полиморфизмларини ҳамда қон зардобидаги АТ1/АТ2 миқдорини аниқлаш комплексининг қиймати бир нафар бемор учун 706 000 сўмни ташкил этади. Юқори хавф гуруҳига кирувчи 100 нафар беморни текшириш учун умумий харажатлар 70,6 млн сўмни ташкил қилади. Бир йил давомида гемодиализга ўтишнинг учта ҳолатини олдини олиш 95,47 млн сўм миқдоридаги харажатларни тежаш имконини беради. Натижада 100 нафар текширилган бемор ҳисобига ҳисобланган соф иқтисодий самара 24,87 млн сўмни ёки ҳар бир беморга тахминан 248,7 минг сўмни ташкил этади.
учинчи илмий янгилик: нутритив статус бузилишлари, биоимпедансометрия кўрсаткичлари ва матрикс металлопротеиназалар фаоллиги ўртасидаги патогенетик ўзаро боғлиқлик исботланиб, бу СБКда фибротик жараёнлар ва ҳужайрадан ташқари матрикс ремоделланиши фаоллашувида нутритив бузилишларнинг роли аниқланганлиги «СБК зўрайишини сусайтириш учун модификацияланувчи хавф омилларини коррекция қилиш усулларини оптималлаштириш» услубий тавсияномасида ўз аксини топган (ТошДавТУ баённомаси №09-25/720, 2025 йил 27 сентябрь). Мазкур илмий янгилик Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (№18/илм буйруқ, 2025 йил 6 октябрь) ҳамда Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (№270 буйруқ, 2025 йил 6 октябрь) клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ММП-2 ва ММП-9 даражасини аниқлаш СБК зўрайишини сусайтириш мақсадида модификацияланувчи хавф омилларини эрта коррекция қилишни тайинлаш учун СБК зўрайиши хавфи остидаги беморлар гуруҳини ўз вақтида шакллантириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ММП-2 ва ММП-9 даражаларини аниқлаш СБК прогрессияланиш хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш ва нефропротектив чораларни ўз вақтида кучайтириш имконини беради. Ҳар икки маркерни аниқлаш қиймати тахминан 600 000 сўм бўлиб, прогностик модел сезгирлиги 88% ва мақсадли коррекция самараси ҳисобга олинганда, бир бемор ҳисобига олди олинган харажатлар тахминан 1 089 000 сўмни ташкил этди.
тўртинчи илмий янгилик: СБК билан оғриган беморларда босқичга йўналтирилган нутритив коррекция нутритив ва биоимпедансометрия кўрсаткичларининг яхшиланиши ҳамда касаллик прогрессияси хавфининг камайиши билан боғлиқлиги аниқланди; кўп омилли таҳлил ва ROC-моделлаштириш асосида мазкур коррекция самарадорлигининг энг аҳамиятли предикторлари аниқланганлиги «СБК босқичига боғлиқ ҳолда беморларда нутритив ҳолатни коррекция қилиш усулларини оптималлаштириш» услубий тавсияномасида ўз аксини топган (ТошДавТУ баённомаси №09-25/721, 2025 йил 27 сентябрь). Мазкур илмий янгилик Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (№18/илм буйруқ, 2025 йил 6 октябрь) ҳамда Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (№270 буйруқ, 2025 йил 6 октябрь) клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Нутритив ҳолат ва модификацияланувчи хавф омилларини босқичга йўналтирилган ҳолда коррекция қилишни тайинлаш СБК зўрайиши хавфини ўртача 56% га камайтиради ҳамда клиник оқибатларни 3,6 баробар яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: босқичга йўналтирилган нутритив ҳолатни коррекция қилиш ва модификацияланувчи хавф омилларини бартараф этиш СБК прогрессияси ҳамда у билан боғлиқ қўшимча даволаш чора-тадбирлари частотасини камайтиришга ёрдам беради. Прогрессия частотаси 41,2% га камайганда ва бир прогрессия эпизодини даволашнинг ўртача қиймати 3 000 000 сўмни ташкил этганда, ҳисоб-китобларга кўра, олди олинган харажатлар бир бемор ҳисобига йилига 1 236 000 сўмни ташкил этади.
Бешинчи илмий янгилик: нутритив, молекуляр (матрикс металлопротеиназалар), генетик ва клиник-функционал кўрсаткичларни бирлаштиришга асосланган СБК прогрессиясини баҳолаш ва секинлаштиришнинг интегратив клиник-патогенетик модели ишлаб чиқилганлиги «СБК зўрайишини сусайтириш учун модификацияланувчи хавф омилларини коррекция қилиш усулларини оптималлаштириш» услубий тавсияномасида ўз аксини топган (ТошДавТУ баённомаси №09-25/720, 2025 йил 27 сентябрь). Мазкур илмий янгилик Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (№18/илм буйруқ, 2025 йил 6 октябрь) ҳамда Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (№270 буйруқ, 2025 йил 6 октябрь) клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Касалликнинг нохуш кечиши юқори хавфи остидаги беморлар гуруҳини ажратиб кўрсатиш имконини берувчи, СБК зўрайишини прогнозлашга қаратилган ишлаб чиқилган комплекс ёндашув СБК зўрайиши хавфини ўртача 56% га камайтиради ҳамда клиник оқибатларни 3,6 баробар яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: Сурункали буйрак касаллиги (СБК) прогрессияси хавфининг 56% га камайиши бир бемор ҳисобига касаллик прогрессиясини даволаш билан боғлиқ ҳисобланган йиллик харажатларни 1 680 000 сўмга қисқартириш имконини беради. Қўшимча иқтисодий самара такрорий госпитализациялар, юрак-қон томир асоратлари сонининг камайиши ҳамда буйрак ўрнини босувчи терапияга бўлган эҳтиёжнинг кечиктирилиши ҳисобига таъминланади.