Алиева Ирода Отабек қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Хориж тажрибасини мактабгача таълимга трансформация қилишда миллий методик ёндашувларни ривожлантириш, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped11204.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти. 
Илмий раҳбар: Неъматов Шуҳрат Эргашович, педагогика фанлар номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимова Гулсанам Неъматовна, педагогика фанлар доктори (DSc), профессор; Умаралиева Муҳайё Абдугапаровна, педагогика фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади хориж тажрибасини мактабгача таълимга трансформация қилишда миллий методик ёндашувларни ривожлантиришга оид илмий методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача ёшдаги болаларда ИҚ-ЭҚ-ДҚ трикотомиясининг интегратив тизими боланинг когнитив, аффектив ва технологик ривожланишига кўра конструктив-моторик модулар, перфектив-адаптив симуляторлар, социо-эмпатҳик ўйинлар ва когнитив-дилеммавий квестларни миллий-нарратив эртаклар асосида кодлаш орқали театрлаштирилган саҳналар ва мантиқий трейлерларни трикотомик синхронизатор сифатида қўллаш орқали аниқлаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда ИҚ-ЭҚ-ДҚ компетенсияларини ривожлантириш методикаси ўйин-ҳобби-фаолият триадасини бармоқ изли сенсор панеллар, ҳаракатли драматизациялар, пластилинли принтлар ва кайфият кўзгули рефлекторларни ўйиннинг марказий воситаси сифатида такрорий қўллашга кўра боланинг тафаккури ҳиссиёти ва рақамли кўникмаларини полифоник уйғунликда ривожлантириш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда келажак таълим кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик модели боланинг ўйин орқали фикрлаш салоҳияти, ҳиссий ахлоқий фазилати ва рақамли кўникмаларини ривожига мослаштирилган мимамори кузатувчи детектив ўйинини кузатув-тақлид-ижод босқичларида каскадли ўйинлаштиришни жорий қилиш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда ИҚ-ЭҚ-ДҚ компетенсияларини баҳолашнинг мониторинг тизими боланинг ўйин ичидаги қарорлари ва дўстларига нисбатан ҳаракатлари ва рақамли топшириқларни бажариш тезлигига кўра уч даражали кузатув варақлари, эмоционал ранглар шкаласи ва рақамли из қолдириш дарчаларини айланма текширув механизми сифатида ҳафталик такрорий қайд қилиш орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
мактабгача ёшдаги болаларда ИҚ-ЭҚ-ДҚ трикотомиясининг интегратив тизими боланинг когнитив, аффектив ва технологик ривожланишига кўра конструктив-моторик модулар, перфектив-адаптив симуляторлар, социо-эмпатҳик ўйинлар ва когнитив-дилеммавий квестларни миллий-нарратив эртаклар асосида кодлаш орқали театрлаштирилган саҳналар ва мантиқий трейлерларни трикотомик синхронизатор сифатида қўллаш орқали аниқлаштиришга оид таклифлар онлайн оʻйинлар учун ( ҳттр://кидс.алфатесҳно.уз/ ) ижтимоий сайт яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Адлия Вазирлигининг гувохномаси, 54779-сон 23.09.2025й). Натижада хориж тажрибасини мактабгача таълимга трансформация қилишда миллий методик ёндашувларни сифатини  таъминлашга хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болаларда ИҚ-ЭҚ-ДҚ компетенсияларини ривожлантириш методикаси ўйин-ҳобби-фаолият триадасини бармоқ изли сенсор панеллар, ҳаракатли драматизациялар, пластилинли принтлар ва кайфият кўзгули рефлекторларни ўйиннинг марказий воситаси сифатида такрорий қўллашга кўра боланинг тафаккури ҳиссиёти ва рақамли кўникмаларини полифоник уйғунликда ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш (Келажак таълим кўникмаларини ривожлантириш: хориж тажрибасидан миллий таълимга трансформация)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Олий Таълим, Фан ва Инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғига асосланган ўқув адабиётининг нашр 387-сонли рухсатномаси). Натижада хориж тажрибасини мактабгача таълимга трансформация қилишда миллий методик ёндашувларни ривожлантиришнинг педагогик-шарт шароитларини такомиллаштирҳга хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болаларда келажак таълим кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик модели боланинг ўйин орқали фикрлаш салоҳияти, ҳиссий ахлоқий фазилати ва рақамли кўникмаларини ривожига мослаштирилган мимамори кузатувчи детектив ўйинини кузатув-тақлид-ижод босқичларида каскадли ўйинлаштиришни жорий қилиш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида миллий методик ёндашувлар асосида жамоавий вазифаларни бажариш, гуруҳда муаммоларни ҳал қилишга ёʻналтирилган интерактив оʻйинлар тоʻплами ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб Таълими Вазирлигининг 2025 йил 23-декабрдаги 03-33-3724-сонли маълумотномаси). Натижада, хориж тажрибасини мактабгача таълимга трансформация қилишда миллий методик ёндашувларни ривожлантиришнинг педагогик жараёни самарадорлиги таъминланган.
мактабгача ёшдаги болаларда ИҚ-ЭҚ-ДҚ компетенсияларини баҳолашнинг мониторинг тизими боланинг ўйин ичидаги қарорлари ва дўстларига нисбатан ҳаракатлари ва рақамли топшириқларни бажариш тезлигига кўра уч даражали кузатув варақлари, эмоционал ранглар шкаласи ва рақамли из қолдириш дарчаларини айланма текширув механизми сифатида ҳафталик такрорий қайд қилиш орқали ишлаб чиқишга оид тавсиялар асосида “Тарбияланувчиларда когнитив кўникмаларни (ИҚ, ЭҚ, ДҚ) ривожлантирувчи ўйинлар” деб номланган методик қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб Вазирлигининг 2025 йил 23-декабрдаги 03-33-3724-сонли маълумотниомаси). Натижада, хориж тажрибасини мактабгача таълимга трансформация қилишда миллий методик ёндашувларни ривожлантиришнинг педагогик жараёни самарадорлиги таъминланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish