Ходжиев Азамат Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг иқтисодий компетенсияларини ривожлантириш методикасини рақамли воситалар асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6631.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат универсирети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04.
Илмий раҳбар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Лутфиллаев Махмуд Хасанович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Рахматов Шухрат Ахадович, педагогика фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг иқтисодий компетенсияларини ривожлантиришни рақамли воситалар асосида ўқитиш методикасини такомилаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда касбий фаолиятга оид компетентликни ривожлантиришнинг дидактик имконятлари иқтисодиётни бошқаришнинг автоматлаштирилган дастурий воситалари ва кузатувчанликнинг когнитив детерминантларини ташхислаш ҳамда новаторлик хусусиятига эгаликни таъминловчи интеллектуал вазифалар мажмуаси ўртасидаги технологик траекторияларни белгилаш орқали аниқлаштирилган;
талабаларнинг когнитив компетенсиялари инфратузилмасини шакллантиришда дастурий воситаларни таълим жараёнига амалий татбиқ этишга оид мотивацион, когнитив, мақсадли фикрлашга хизмат қилувчи креативлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари мобиллик, мулоқотчанлик, ахборотлилик, ўз-ўзини ривожлантиришда таққослаш ҳамда стратегик прогнозлаш тамойилларидан фойдаланиш зарурати илмий асосланган;
маркетинг йўналиши талабаларининг бошқарув компетенсиялари “фан, таълим ва ишлаб чиқариш”нинг стратегик синергиясига мос трансформация асосида мутахассислик фанларининг рақамли таълим экотизими (ЛМС, ЭРП симулациялари), интерактив видео-кейслар ва адаптив тест технологияларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда реал муҳитга адаптация қилиш орқали ривожлантирилган;
талабаларнинг иқтисодий компетенсияларини рақамли воситалари асосида ривожлантиришга йўналтирилган таълим модели интерфейсини яратувчи квалиметрик параметрларнинг прогностик хусусиятларини мобил дастур, манипулятив, императив, мотивацияни вужудга келтириш, мантиқий фикрлашнинг сунъий интеллектга асосланган рақамли дастурий воситаларига устуворлик бериш ҳамда инновацион таълим методларининг позицион имкониятлари ва динамик ҳаракатлар тизимини киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни иқтисодий компетенсияларини ривожлантириш методикасини  рақамли воситалар асосида такомилаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда касбий фаолиятга оид компетентликни ривожлантиришнинг дидактик имконятлари иқтисодиётни бошқаришнинг автоматлаштирилган дастурий воситалари ва кузатувчанликнинг когнитив детерминантларини ташхислаш ҳамда новаторлик хусусиятига эгаликни таъминловчи интеллектуал вазифалар мажмуаси ўртасидаги технологик траекторияларни белгилаш орқали аниқлаштирилган хулосалар “Энергетика корхоналарида мемжмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 55171 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларни креатив саводхонлик маданияти, танқидий фикрлашга оид ахборот коммуникацион компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларнинг когнитив компетенсиялари инфратузилмасини шакллантиришда дастурий воситаларни таълим жараёнига амалий татбиқ этишга оид мотивацион, когнитив, мақсадли фикрлашга хизмат қилувчи креативлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари мобиллик, мулоқотчанлик, ахборотлилик, ўз-ўзини ривожлантиришда таққослаш ҳамда стратегик прогнозлаш тамойилларидан фойдаланиш заруратига оид илмий асосланган тавсиялардан 60412504 – “Маркетинг (тармоқ ва соҳалар бўйича)” бакалавр таълим йўналиши ўқув жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 20-декабрдаги 02/01-01-156-сон маълумотномаси).
маркетинг йўналиши талабаларининг бошқарув компетенсиялари “фан, таълим ва ишлаб чиқариш”нинг стратегик синергиясига мос трансформация асосида мутахассислик фанларининг рақамли таълим экотизими (ЛМС, ЭРП симулациялари), интерактив видео-кейслар ва адаптив тест технологияларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда реал муҳитга адаптация қилиш орқали ривожлантирилган таклифлардан Самарқанд давлат чет тиллари институтининг ОТ–Атех – 2028-519 “Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб – иловасини дастурий таъминотини яратиш” (2018-2020 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Менежмент асослари фанидан электрон ўқув қўлланма мобил иловаси” номли дастурий маҳсулот ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий этилган методик тавсиялари ва таклифларидан илмий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 6-январдаги 24/02-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак мутахассисларининг касбий компетентлигини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг иқтисодий компетенсияларини рақамли воситалари асосида ривожлантиришга йўналтирилган таълим модели интерфейсини яратувчи квалиметрик параметрларнинг прогностик хусусиятларини мобил дастур, манипулятив, императив, мотивацияни вужудга келтириш, мантиқий фикрлашнинг сунъий интеллектга асосланган рақамли дастурий воситаларига устуворлик бериш ҳамда инновацион таълим методларининг позицион имкониятлари ва динамик ҳаракатлар тизимини киритиш орқали такомиллаштирилган илмий-методик тавсиялар 60412504 – “Маркетинг (тармоқ ва соҳалар бўйича)” бакалавр таълим йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 20-декабрдаги 02/01-01-156-сон маълумотномаси). Натижада, мотивацион, когнитив, мулоқотчанлик, ахборотлилик, ўз-ўзини ривожлантиришга асосланган таққослаш ҳамда стратегик прогнозлаш тамойиллари таълим жараёнига амалий татбиқ этилиб, мажбурий фанларни ўқитиш методикаси ҳамда талабаларнинг дастурий таъминот асосида ахборот билан ишлаш, квалиметрик параметрларнинг прогностик хусусиятлари ҳамда методик таъминот сифатида динамик ҳаракатларга оид кўникмаси ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish