Улуғбердиева Дилбар Қаршибековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Тасвирий фаолият орқали мактабгача ёшдаги болалар нутқини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08 - мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped11715.
Илмий раҳбар:  Р.Ҳ.Давлатова, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Хилолахон Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Болтаева Моҳичехра Жамшид қизи, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи  ташкилот:  Нукус давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқини тасвирий фаолият орқали ривожлантириш методикасини такомиллаштиришни ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактабгача ёшдаги болалар нутқини тасвирий фаолият орқали ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари бола онтогинезининг брок, верник, ассоциатив марказ компонентларини ривожлантиришга кўра нутқни ижтимоий эмоционал, ҳаракат кординацияси йўналишларини ва тасвирий фаолият турларини ижодкорликка интегративлигини артикуляциясини комплекс тизимли-таҳлил асосида аниқлаштирилган;
тасвирий фаолият орқали болалар нутқини ривожлантиришнинг дидактик модели образли контекстли ва коммуникатив ифода воситаларини жараёнли компонентларини амалий, методик фаолиятига синхрон ва ассинхрон мослаштиришига кўра инновацион дидактик тизимни натижадорлигини мотивлаш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болалар нутқини тасвирий фаолият орқали ривожлантириш технологиялари мазмуни мақсад–жараён–натижа уйғунлигини таъминлашга кўра “Расм–сўз–матн” ва “Сенсор-мулоқотли тасвир” методикаларини жорий этиш ҳамда уларни амалга оширишнинг ташкилий-методик алгоритмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болалар нутқини тасвирий фаолият воситасида ривожлантириш самарадорлигини “Уч юз”, “Рангли эртак”, “Меҳрибон юрак” каби методларни қўллашга кўра ижодий фикрлаш, вербанизация орқали сўз бойлиги ва коммуникатив малакалари интенсив ошишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқини тасвирий фаолият орқали ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
мактабгача ёшдаги болалар нутқини тасвирий фаолият орқали ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини бола онтогенезидаги Брок, Верник ва ассоциатив марказлар компонентларини ривожлантириш, нутқнинг ижтимоий-эмоционал ва ҳаракат координацияси йўналишлари ҳамда тасвирий фаолият турларининг ижодкорлик билан интегративлигини комплекс тизимли таҳлил асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан болалар нутқини ривожлантиришга оид ўқув-методик таъминотни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 9-февралдаги 11-05-764/04-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болалар нутқини ривожлантириш жараёнининг илмий-методик асослари такомиллаштирилиб, педагогик фаолиятнинг самарадорлиги оширилган; 
тасвирий фаолият орқали болалар нутқини ривожлантиришнинг дидактик моделини образли, контекстли ва коммуникатив ифода воситаларининг жараёнли компонентларини педагогларнинг амалий-методик фаолиятига синхрон ва ассинхрон мослаштириш асосида такомиллаштиришга доир илмий-услубий тавсиялардан мактабгача таълим ташкилотларида болалар нутқини ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминотини яратишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 9-февралдаги 11-05-764/04-сонли маълумотномаси). Натижада тасвирий фаолият асосида нутқни ривожлантиришнинг инновацион дидактик тизими амалиётга татбиқ этилиб, таълим жараёнининг натижадорлиги оширилган;
мактабгача ёшдаги болалар нутқини тасвирий фаолият орқали ривожлантириш технологияларини “Расм–сўз–матн” ва “Сенсор-мулоқотли тасвир” методикаларини жорий этиш ҳамда уларни амалга оширишнинг ташкилий-методик алгоритмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 5-январдаги №5971-4869-5б51-cбаб-0999-6108-3704-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида болалар нутқини ривожлантириш технологияларининг дидактик ва методик таъминоти такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болалар нутқини тасвирий фаолият воситасида ривожлантириш самарадорлигини “Уч юз”, “Рангли эртак”, “Меҳрибон юрак” методларини қўллаш орқали ижодий фикрлашни ривожлантириш, вербализация асосида сўз бойлиги ва коммуникатив малакаларни интенсив оширишга доир илмий-амалий тавсиялар мактабгача таълим ташкилотлари машғулотлари мазмунига жорий этилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 9-февралдаги 11-05-764/04-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача катта ёшдаги болаларнинг нутқий фаоллиги, сўз бойлиги, коммуникатив компетенсияси ҳамда ижодий фикрлаш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish