Усмонова Қумринисо Сайдалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг касбий мобиллигини арт-педагогик воситалар асосида ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped1301.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Жабборова Онахон Маннаповна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонова Мафтуна Фахридиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Қурбонова Азиза Толибовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг касбий мобиллигини арт-педагогик воситалар асосида ривожлантиришнинг назарий масалаларини тадқиқ этиш ва методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
арт-педагогик воситаларнинг назарий-методологик асосларини фанлараро интеграциялашув ва аксиологик ёндашувлар призмаси орқали тизимли таҳлил қилиш асосида, талабаларнинг шахс сифатида шаклланиши ҳамда индивидуал ривожланиш траекториясига бевосита таъсир этувчи когнитив-эстетик, рефлексив-креатив ва трансформацион педагогик имкониятлари илмий жиҳатдан асосланган;
талабаларнинг касбий мобиллиги таркибий компонентларини (мотивацион-аксиологик, когнитив-информатив, операцион-процессуал, рефлексив-акмеологик) арт-педагогик воситалар (мусиқа, визуал санъат, драматик интерпретация ва дизайн-лойиҳалаш) орқали ривожлантиришнинг функсионал-мазмуний моҳияти интегратив ёндашув асосида тизимлаштирилган ҳамда субектнинг профессионал адаптивлиги ва креатив-инновацион компетентлигини оптималлаштирувчи экзоген ва эндоген педагогик омиллар шахсга йўналтирилган ҳамда компетенсиявий парадигмаларни верификациялаш асосида аниқланган;
талабаларнинг касбий мобиллигини арт-педагогик воситалар негизида ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел мақсадли, мазмуний, фаолиятли ва натижавий компонентлар интеграцияси асосида илмий жиҳатдан асосланган бўлиб, унда арт педагогик, тасвирий санъат, театр ва дизайн каби арт-педагогик воситалар орқали касбий мобилликни ривожлантиришнинг босқичлари мотивацион-тайёргарлик, фаолиятни амалга ошириш ҳамда рефлексив-таҳлилий босқичлар изчиллиги асосида тизимлаштирилган;
талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантиришга йўналтирилган самарали арт-педагогик методлар тизими (арт-терапия методи, лойиҳа (проект) методи, муаммоли таълим методи, интерфаол ўқитиш методлари) ишлаб чиқилган бўлиб, унда арт педагогик рефлекция (рефлексив кундалик юритиш, “мен образим” таҳлили, ўз-ўзини баҳолаш машқлари), визуал моделлаштириш (консептуал хариталар тузиш, инфографика яратиш, кластер усули), драматизация ва креатив дизайн фаолияти (рол ўйнаш, саҳналаштириш, дизайн-лойиҳалар ишлаб чиқиш) каби интегратив ёндашувларга асосланган методлар мажмуаси шакллантирилган, мазкур методлар тизими бўлажак мутахассисларнинг касбий мослашувчанлиги (адаптив фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш, муаммоли вазиятларга мослашиш), креатив фикрлаш ва коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилиши илмий жиҳатдан асосланган ҳамда уларнинг амалий самарадорлиги тажриба-синов ишлари натижалари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг касбий мобиллигини арт педагогик воситалар асосида ривожлантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
арт-педагогик воситаларнинг назарий-методологик асосларини фанлараро интеграциялашув ва аксиологик ёндашувлар призмаси орқали тизимли таҳлил қилиш асосида, талабаларнинг шахс сифатида шаклланиши ҳамда индивидуал ривожланиш траекториясига бевосита таъсир этувчи когнитив-эстетик, рефлексив-креатив ва трансформацион педагогик имкониятлари илмий жиҳатдан асослашга оид янгиликдан “Бошлангич таълим менежменти” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғи асосида берилган 149046 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, арт-педагогик воситаларнинг фанлараро интеграциялашув ва аксиологик ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган назарий-методологик талқинлари таълим жараёнида талабаларда когнитив-эстетик идрок, рефлексив фикрлаш ҳамда креатив фаолиятни тизимли ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий-амалий асос сифатида татбиқ этилган;
талабаларнинг касбий мобиллиги таркибий компонентларини (мотивацион-аксиологик, когнитив-информатив, операцион-процессуал, рефлексив-акмеологик) арт-педагогик воситалар (мусиқа, визуал санъат, драматик интерпретация ва дизайн-лойиҳалаш) орқали ривожлантиришнинг функсионал-мазмуний моҳияти интегратив ёндашув асосида тизимлаштирилган ҳамда субектнинг профессионал адаптивлиги ва креатив-инновацион компетентлигини оптималлаштирувчи экзоген ва эндоген педагогик омиллар шахсга йўналтирилган ҳамда компетенсиявий парадигмаларни верификациялаш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Бошланғич таълим педагогикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 343002 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим жараёнида бўлажак мутахассисларнинг касбий мослашувчанлиги, креатив-инновацион компетентлиги ва шахсга йўналтирилган ривожланиш траекториясини такомиллаштиришга хизмат қилувчи муҳим илмий-методик асос сифатида жорий этилган;
талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантиришга йўналтирилган самарали 
арт-педагогик методлар тизими ишлаб чиқилган бўлиб, унда арт педагогик рефлекция, визуал моделлаштириш, драматизация ва креатив дизайн фаолияти каби интегратив ёндашувларга асосланган методлар мажмуаси шакллантирилган, мазкур методлар тизими бўлажак мутахассисларнинг касбий мослашувчанлиги, креатив фикрлаш ва коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилиши илмий жиҳатдан асосланган ҳамда уларнинг амалий самарадорлиги тажриба-синов ишлари натижалари асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “АРТ технология ва креативлик” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи асосида берилган 537366 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантиришга йўналтирилган арт-педагогик методлар тизими таълим амалиётига жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish