Тошматов Рустамжон Муйдинжон ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ҳарбий хизматчиларда  аксиологик ёндашувлар асосида эмпатик кўникмаларни шакллантириш методикаси  (ижтимоий фанлар мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11523.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети бажарилган.
Илмий раҳбар: Қурбонова Мафтуна Фахриддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус  Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Қурбонова Азиза Толибовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ҳарбий хизматчиларда аксиологик ёндашув асосида эмпатик кўникмаларни шакллантиришнинг назарий асосларини аниқлаш,  ижтимоий фанлар мисолида амалиётга йўналтирилган методикасини  ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан  иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ҳарбий хизматчиларда эмпатик кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик-психологик мазмуни суҳбатдошнинг ҳиссий ҳолатини идрок этишдан унинг позициясини англаш ва вазиятга мос эмпатик хулқни намоён этишгача бўлган ички механизмни ҳарбий бурч ҳамда инсонпарварлик қадриятлари билан уйғунлаштириш, аксиологик, компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ва рефлексив ёндашувлар интеграцияси асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ҳарбий хизматчиларда эмпатик кўникмаларнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари эмпатиянинг ички ҳиссий ҳолатдан кузатиладиган коммуникатив хатти-ҳаракатга ўтишини операционаллаштириш, ҳарбий-касбий вазиятлардаги эмпатик муносабатни диагностик топшириқлар ва вазиятли кейслар воситасида аниқлаш ҳамда мотивацион-аксиологик, когнитив-таҳлилий, коммуникатив-амалий ва рефлексив-коррексион компонентларнинг намоён бўлишини даражалар бўйича дифференциал баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
аксиологик ёндашув асосида бўлажак ҳарбий хизматчиларда эмпатик кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик модели қадриятли йўналтиришдан эмпатик идрокка, вазиятни таҳлил қилишдан мақбул коммуникатив қарорни танлашга ва рефлексив коррексияга ўтишнинг босқичли механизмини мақсадли, мазмуний, жараёнли-фаолиятли, баҳолаш-диагностик ва натижавий блокларнинг структуравий-функсионал алоқадорлиги билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий фанларни ўқитиш жараёнида бўлажак ҳарбий хизматчиларда эмпатик кўникмаларни шакллантиришнинг илмий-методик таъминоти назарий билимни ҳарбий-касбий вазиятларда эмпатик қарор қабул қилиш тажрибасига трансформациялаш, ҳарбий-касбий кейслар, эмпатик тренинглар, ролли мулоқот ва рефлексив топшириқлар воситасида коммуникатив фаолиятни фаоллаштириш ҳамда педагогик қайта алоқани диагностик мониторинг билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий фанлар мисолида  бўлажак ҳарбий хизматчиларда аксиологик ёндашув асосида эмпатик кўникмаларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш боъйисҳа  олинган  илмий натижалар  асосида: 
бўлажак ҳарбий хизматчиларда эмпатик кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик-психологик мазмуни суҳбатдошнинг ҳиссий ҳолатини идрок этишдан унинг позициясини англаш ва вазиятга мос эмпатик хулқни намоён этишгача бўлган ички механизмни ҳарбий бурч ҳамда инсонпарварлик қадриятлари билан уйғунлаштириш, аксиологик, компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ва рефлексив ёндашувлар интеграцияси асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг “Курсантларга таълим бериш компетенсиясини скакллантиришда интерактив методлардан фойдаланиш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда  фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2025-йил 24-декабрдаги 10/1428-сон маълумотномаси) Натижада, бўлажак ҳарбий хизматчиларда эмпатик кўникмаларни шакллантириш жараёни аксиологик-компетенсиявий парадигма асосида самарали амалга оширилган;
бўлажак ҳарбий хизматчиларда эмпатик кўникмаларнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари эмпатиянинг ички ҳиссий ҳолатдан кузатиладиган коммуникатив хатти-ҳаракатга ўтишини операционаллаштириш, ҳарбий-касбий вазиятлардаги эмпатик муносабатни диагностик топшириқлар ва вазиятли кейслар воситасида аниқлаш ҳамда мотивацион-аксиологик, когнитив-таҳлилий, коммуникатив-амалий ва рефлексив-коррексион компонентларнинг намоён бўлишини даражалар бўйича дифференциал баҳолаш асосида такомиллаштирилган тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси олий ҳарбий билим юрти қўшидаги илмий тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Курсантларга та'лим бериш технологияларини такомиллаштириш" мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси  Марказий Девони  2026-йил 19-январдаги 1/1-292 -сон маълумотномаси). Натижада, ушбу методикалар орқали яратилган аксиологик-рефлексив педагогик муҳит бўлажак ҳарбий хизматчиларнинг эмпатик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилгн;
аксиологик ёндашув асосида бўлажак ҳарбий хизматчиларда эмпатик кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик модели қадриятли йўналтиришдан эмпатик идрокка, вазиятни таҳлил қилишдан мақбул коммуникатив қарорни танлашга ва рефлексив коррексияга ўтишнинг босқичли механизмини мақсадли, мазмуний, жараёнли-фаолиятли, баҳолаш-диагностик ва натижавий блокларнинг структуравий-функсионал алоқадорлиги билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган илмий-назарий қарашларидан Оʻзбекистон” телеканалининг “Тараққиёт йўли”, “Рангинкамон”, “Дидар” кўрсатувлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “ЎЗБЕКИСТОН 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 4-майдаги 02-09-919-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва долзарблиги илмий-амалий аҳамият касб этган;
ижтимоий фанларни ўқитиш жараёнида бўлажак ҳарбий хизматчиларда эмпатик кўникмаларни шакллантиришнинг илмий-методик таъминоти назарий билимни ҳарбий-касбий вазиятларда эмпатик қарор қабул қилиш тажрибасига трансформациялаш, ҳарбий-касбий кейслар, эмпатик тренинглар, ролли мулоқот ва рефлексив топшириқлар воситасида коммуникатив фаолиятни фаоллаштириш ҳамда педагогик қайта алоқани диагностик мониторинг билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган хулоса ва тавфсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2022–2024-йиллар давомида бажарилган ИЛ-4821091548-сонли “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетида 2026-йил 2-майдаги 1/1-292 -сон маълумотномаси). Натижада, узлюксиз таълимда эмпатик таълим экотизмини шакллантиришга йўналтирилган методикалар тизими такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish