Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудайбергенова Улбике Каллибековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи экологик ҳолатидаги аҳоли саломатлиги биологик кўрсаткичларининг таҳлили», 03.00.10–Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/B75.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD.29.12.2018.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич, биология фанлари доктори, доцент; Есимбетов Адилбай Тлепович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи экологик шароитининг салбий таъсирлари ҳамда унинг ҳудудий жиҳатдан ажраладиган туманларидаги аллергик касалликларнинг мониторингини ўтказиш ва аҳоли саломатлигининг биологик кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди табиий ва ичимлик суви санитар кўрсаткичлари паст, кимёвий кўрсаткичлари эса юқори эканлиги аниқланган;
аллергик касалликлар ривожланиш ва тарқалишга атроф-муҳит омилларининг хавфли таъсирларин олдиндан аниқлаш учун услубий ёндашув асосланган;
қоннинг лейкоцитар формуласи ва кардиогемодинамика ҳолатининг интеграл кўрсаткичи қон айланиш тизимининг мослашув потенциали асосидаги диагностик хулосаларнинг бир-бирига мос келиш даражаси исботланган;
Оролбўйи аҳолисидаги аллергик касалликларнинг кўпайиш динамикасига экологик омилларининг таъсир даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Оролбўйи минтақасида аҳоли саломатлигининг атроф-муҳит ифлосланишига боғлиқ биологик кўрсаткичларини  аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш усуллари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида атроф-муҳит ҳолатини экологик мониторинг қилишда жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 13 февралдаги ТХ-01/01-4-242-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон аҳолиси орасида аллергик касалликлар кўпайиши хавфини яшаш жойига боғлиқ ҳолда сон жиҳатдан баҳолаш имконини берган;
атроф-муҳит омилларининг аҳоли орасида аллергик касалликларни мониторинг қилишда ёрдам берувчи алгоритми Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича ўтказилган чора-тадбирларда жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 01-02-2621-сон маълумотномаси). Натижада атроф-муҳитга ва инсонлар соғлигига салбий таъсирни камайтирувчи чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish